Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Институционализмнинг методологик асослари ва институционал таҳлилда бошланғич нуқта масаласи


Download 0.84 Mb.
bet3/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
Институтционал

2. Институционализмнинг методологик асослари ва институционал таҳлилда бошланғич нуқта масаласи
Ҳозирги вақтда неоинституционал ёндашувдан нафақат иқтисодчилар ва социологлар, балки юристлар ва сиёсатшунослар ҳам фойдаланишмоқда. Бу кўпроқ ҳам жаҳон хўжалик тизимини, ҳам алоҳида олинган миллий иқтисодиётни тадқиқ этишга тааллуқли, чунки фундаментал таҳлилни, хоҳ у иқтисодий назария, сиёсатшунослик, социология, ҳуқуқ бўлсин, бир фан доирасида олиб бориб бўлмайди.
Ҳозирги босқичда иқтисодий империализм6 иқтисодий фаннинг деярли барча оқимларига хос, бироқ неоинституционализмда у яққол намоён бўлади, бу бошқа методологик асослардан воз кечмаган ва неоклассиканинг “қатъий негизи”ни ўзгартирмаган ҳолда жамият ҳақидаги бошқа фанлар – психология, социолгия, сиёсатшунослик фанларининг ишланмаларидан фойдаланиш имконини беради. Бу ҳол таҳлил соҳасини сезиларли даражада кенгайтириб, уни бойитади ва аниқликка яқинлаштиради.
Неоинституционализм иккита умумий асосдан келиб чиқади, биринчидан, ижтимоий институтлар аҳамиятга эга, иккинчидан улар неоклассик назария воситалари ёрдамида тадқиқ этилади. Ушбу икки тарафлама хусусият неоинституционализмни “эски” институционализм ва неоклассик назариядан ажратиб туради.
Неоинституционализм неоклассик назариядан инсоннинг кўпайтирувчи хатти-ҳаракати ва методологик индивидуализм тамойилларини мерос қилиб олган ҳолда ўтган асрнинг 50-60 йилларга келиб шаклланди. Неоинституционализмнинг айрим вариантларида ўйинлар назариясидан фойдаланилади. Айрим неоинституционалистлар ўз тадқиқотларида эволюцион назария қоидаларига таянади.
Бироқ, уларнинг ўхшашлигига қарамай, неоинституционал ва неоклассик ёндашувларининг методологик хусусиятларини белгилаб берувчи бир қатор фарқларни ажратиш мумкин.
Неоинституционал назария ижтимоий жараённинг реал фаолият кўрсатувчи иштирокчилари сифатида гуруҳлар ёки ташкилотларни эмас, балки алоҳида индивидларни ўрганади. Шу тариқа ташкилотлар ичида индивидлар ўртасида юзага келадиган муносабатлар турли ташкилий тузилмаларнинг мавжуд бўлишини изоҳлаш учун ҳал қилувчи омил ҳисобланиб, неоинституционал назарияни ўрганиш объекти саналади, айни пайтда неоклассик назарияда фирма “қора қути” сифатида кўриб чиқилди. Фирманинг пайдо бўлиши масалалари ҳам неоклассиклар назаридан четда қолди, айни пайтда неоинституционал йўналиш вакилларининг кўплаб ишлари, шу жумладан Р.Коуз ишлари [30]нинг мақсади “фирманинг мавжуд бўлишини изоҳлаш ва унинг фаолияти кўламларини белгилаб берувчи сабабларни қидириб топишдан иборат бўлди”.
Таъкидлаш лозимки, методологик индивидуализм бир қатор жараёнларни тадқиқ этиш учун анча жиддий чекловларни белгилайди. Масалан, давлатни ягона, уйғунлашган тарзда фолият кўрсатувчи, бўлинмас организм сифатида аниқ тасаввур қилишга тўлиқ таянган тадқиқотни амалга ошириш муаммога айланди; давлатнинг мақсадли функциясини кўпайтиришга, индивидлар функцияларининг қисми (агрегати) ҳисобланмайдиган ўзига хос “ижтимоий неъмат функцияси”га асосланган ёндашувлардан фойдаланиш ҳам қийиндек туюлади. Иккинчи томондан, бундай асос тадқиқот натижасида олинадиган хулосаларнинг амалиёт нуқтаи назаридан аҳамиятини янада оширади, чунки улар реал маълумотларга асосланади.
Индивидлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил этишда бошланғич нуқтага нисбатан иккита тамойил мавжуд. Биринчи тамойилда институтлар индивидларнинг манфаатлари ҳамда хатти-ҳаракатлари орқали тушунтирилади ва методологик индивидуализм деб номланади. Яъни, индивид институтларни таҳлил қилишда бошланғич нуқта ҳисобланади. Масалан, давлатни тавсифлашда унинг фуқароларининг манфаатлари ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқилади. Методологик индивидуализм тамойилининг давоми ички сабаб натижасида вужудга келган эволюция концепциясидир. Ушбу концепцияга кўра, институтлар инсонларнинг ҳаракатлари натижасида пайдо бўлади деган тахмин илгари сурилади. Яъни, индивидлар бирламчи, институтлар эса иккиламчи ўрин тутиши тўғрисидаги тахмин неоклассиклар қарашларида ўз аксини топган.
Аксинча, таҳлил учун бошланғич нуқта сифатида индивидлар эмас, балки институтлар белгиланиши иккинчи тамойилга асос бўлади. Шу тариқа иккинчи тамойилда холизм методологиясидан фойдаланилади. Бошқача айтганда, индивидлар институтларнинг таърифидан келиб чиқиб тавсифланади. Институтлар эса, ўзлари макродаражада муносабатлар тизимини такрор ишлаб чиқаришда бажарадиган функциялар орқали изоҳланади. Энди фуқаролар ўз ҳукуматини эмас, балки ҳукумат маълум хилдаги фуқароларнинг шаклланишига кўмаклашади. Сўнгра, ички сабаб натижасида вужудга келган эволюция концепциясига институционал детерминизм ғояси қарши туради ва у муҳим барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. Институтлар – ўтмишда содир бўлган «жараёнлар натижаси» бўлиб, улар ўтмиш ҳолатларига мослашган ва шунинг учун ижтимоий мўртлик, руҳий омили ҳисобланади ва барча кейинги ривожланиш «доираларини» белгилаб беради. Шундай қилиб, холизмда индивидларнинг манфаатлари ва хатти-ҳаракатлари уларнинг ўзаро ҳамкоригини олдиндан белгилаб берувчи институтларнинг тавсифи орқали изоҳланади. Яъни, бунда институтлар бирламчи, индивидлар эса, иккиламчи ўрин тутади.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling