Шаҳар ва туман ҳокимликларида иш юритиш ва мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасидаги ишларнинг аҳволини яхшилаш юзасидан топшириқлар
Download 20.14 Kb.
|
Вилоятга саволнома
Шаҳар ва туман ҳокимликларида иш юритиш ва мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасидаги ишларнинг аҳволини яхшилаш юзасидан топшириқлар. 1. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори асосида ҳар бир ҳокимлик ўз Низомини ишлаб чиққан бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли фармонида қўйилган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати, бу фармонга доир, шунингдек, Вазиралар Маҳкамсининг1999 йил 12 январдаги 12- сонли ва иш юритишга доир 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарорлари бўйича йиғмажилд шакллантириш. Юқоридаги барча норматив ҳужжатларни жамлаш ва у бўйича иш юритиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ (мурожаатда 3-4 масала кўтарилган бўлса, барчасига жавоблар жавоб хатида акс этган бўлиши керак) холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш. 3. Иш юритиш ва ижро интизомини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мавжудлиги, йўриқнома, иш юритиш номенклатураси (қачон, ким томондан тасдиқланган, ҳужжат илова қилинсин); 4. Функционал вазифаларнинг тақсимланиши (қарор санаси ва рақами); 5. 2023 йил 1 ва 2-ярим йилликга мўлжалланган иш режанинг бандма-банд ижроси (санаси, рақами, қандай меъёрий ҳужжат билан тасдиқланган); Иш режаларни ижроси юзасидан тегишли ҳужжатларни мавжудлигига эътибор қаратилсин. 6. Мурожаатлар билан ишлашнинг ахволи йиғилишларда муҳокама қилинганми, барчасига йиғилиш баёни бўлиши керак 7. Ходимларга кўрилган интизомий чораларни алоҳида делога тикиш 8. Туман, шаҳар ҳокимлигида ўтказилган қабуллар сони, неча марта ўтказилган. а) ҳоким_______________________________________ б) ҳоким ўринбосарлари__________________________ в) ушбу қабуллардан нечтасига ҳужжатлар расмийлаштирилган _______ г) нечтасига ҳужжат расмийлаштирилмаган; ҳоким қабули алоҳида, ҳоким ўринбосарлари учун алоҳида. ( баёнлар, карточкалар ва уларни тўғри тўлдирилган бўлиши лозимлиги) д) сайёр ва шахсий қабулларни тўғри расмийлаштиришга эътиборни кучайтириш: - Шахсий қабулларга қабул карточкасини тўлиқ юритиш, карточкаларини ёки топшириқ хатларини таалуқли ижрочиларга ижро учун юборилганлигини исботловчи почта корешоги ёки ижрочини мурожаатни қабул қилиб олгани бўйича имзоси мавжуд бўлишига эътибор қаратиш. - Ҳоким ва ўринбосарларнинг сайёр қабуллари қабулларда тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш баёни ёки чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, қабул ўтказган рахбар томонидан тасдиқланган ва жойларга ижро учун юборилган бўлиши керак. - барча қабулларни ижроси бўйича ижрочиларнинг муаллифга ва хокимликка берган жавоб хатлари ҳар бир қабул карточкасига ва назорат режа ёки йиғилиш баёни илова қилиб бириктирилган бўлиши зарур. Кечиккан, тўлиқ ўрганилмаган, аризачини тушунтириш хати бўлмаган ҳужжатларни аниқлаб, камчиликларни бартараф этиш. 9. Ҳокимликлар “edo.uz. ва “Е-хат” Президент вертуал қабулхонаси “ПМ”, Халқ қабулхонаси “XQ” ва “E-app” электрон тизимлари орқали келган хужжатларни ҳоким ўринбосарлари комплексларига , бўлимларга ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналарга ижросини таъминлаш учун етказиш ва белгиланган муддатларда бажарилишини назоратга олиш 10. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш хонаси мавжуд бўлиши у ерда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратилган бўлиши зарур. Қабул карточка юритиш тизими асосида қабуллар ташкил этилиши лозим . 11. Такрорий мурожаатларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ва унинг натижадорлиги. 12. Йиғилишларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласи муҳокама этилганлиги, тегишли қарорлар қабул қилинганлиги ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги бўйича йиғмажилдлар қилиш. 13. Мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлимнинг ярим йиллик ёки йиллик иш режаси, бўлим масъул ходимларининг шахсий иш режалари, уларни ижросига доир ҳужжатлар мазкур папкадан жой олиши лозим. 14. Келиб тушган мурожаатлар, қабулларда тушган оғзаки мурожаатларни назорат қилиш тизимини йўлга қўйилган бўлиши шарт . 15. Ҳоким ва унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний шахс ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиниши, шунингдек сайёр қабуллар бўйича тасдиқланган жадвал ва унинг бажарилиши, тегишли карточкаларни очилганлиги . 16. Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича таққослама таҳлилий маълумотлар, агар кўпайган бўлса, асосий сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилган бўлиши керак. 17. Жисмоний ва юридик шахсларнинг такрорий мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қўшимча ўрганишлар ва бошқа ҳужжатларни жамлаш. 18. Мурожаатлар билан ишлашда ахборот-коммуникациялар технологияси жорий этилганлиги, веб-сайтлар ва ишонч телефонлари фаолияти масалалари. 19. Ҳокимликларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини хар чоракда таҳлилли ва назорат қилиш, ўрганишлар аҳволи ва муҳокамалар тўғрисида ҳужжатлар бўлиши керак. 20. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича умумий рахбарлик ҳоким унинг ўринбосарига юклатилганлиги тўғрисида фармойиш бўлсин. 21. Ҳар ҳокимликда 6 ойлик ёки бир йилга мўлжалланган ўқув-семинарлар жадвали тасдиқланган бўлиши ва у жадвал асосида ўтказилган семинарларнинг протоколларини жамлаш. 22. Назоратга олинган қарор ва фармойишларни бажарилишини йиғма-жилдда шакллантирилиши (ҳар бир комплекс ўрганилиши керак) Download 20.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling