Экологик шароитнинг ўрганилганлиги – Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атроф- муҳит муҳофазаси бўйича махсус вакиллик давлат идораларининг ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, Ўзгидрометнинг, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария – эпидемиология назорати ва экологик тадқиқотлар ва табиий муҳит мониторингини олиб борувчи бошқа вазирлик ва идоралар маълумотларининг мавжудлиги;
Илгариги йилларда бажарилган муҳандислик экология изланишлари;
Ўхшаш ландшафт-иқлимий ва геологик – структуравий шароитларга эга бўлган объект-аналоглар бўйича маълумотлар.
Табиий ва техноген шароитларнинг қисқача тавсифи - ландшафт-иқлимий, жойнинг минтақавий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиб (чўкмалар, фациялар, уларнинг тарқалганлиги), жойнинг ўзлаштирилганлиги (бузилган-лиги), ботқоқланиш, қум босиш, эрозия, алоҳида муҳофаза ҳудудлари (статуси, қадр-қиймати, нимага мўлжаллангани, жойлашиш ўрни), ҳамда геоморфологик, гидрологик, геологик, гидрогеологик ва муҳандислик геологик шароитлар.
Тупроқ – ўсимлик шароитларининг қисқача тавсифи - тупроқларнинг турлари хақида маълумотлар, уларнинг ер юзида тарқалганлиги, табиий-кимёвий хусусиятлари, зонал ўсимликларнинг кўп тарқалган турлари, асосий ўсимликлар туркумлари, агроценозлар, ўсимликларнинг эндемик, камёб, реликт турлари, уларнинг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш системаси тўғрисида маълумотлар.
Ҳайвонот дунёси - ҳайвонлар турларининг таркиби, турларининг кўплиги, яшаш жойига қараб тақсимланиши, улар миқдори ўзгаришининг тенденцияси, махсус муҳофаза қилинадиган, энг қадрланадиган ва энг заиф турлари ва уларни муҳофаза қилиш тизимлари.
Хўжалик юритиш бўйича ҳудуддан фойдаланиш - ер фондининг струк-тураси, табиатдан ананавий фойдаланиш, инфраструктураси, мелиорация тур-лари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш доиралари, ҳамда ифлосланишнинг асосий манбалари тўғрисида маълумотлар.
Ижтимоий муҳит- аҳоли сони, бандлиги, ҳаёт даражаси, демографик шароит, тиббий-биологик шароит ва касалланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |