Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Табиий ва техноген шароитларнинг ўрганилганлиги


Download 1.4 Mb.
bet36/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Табиий ва техноген шароитларнинг ўрганилганлиги бўлимида грунт қурилиш материалларини ўрганиш бўйича илгариги йиллларда бажарилган муҳандислик изланишларининг мазмуни, характери, чегаралари ва натижалари келтирилиши керак. Геоморфологик шароитнинг, геологик тузилишнинг, гид-рогеологик шароитнинг, табиий геологик ва муҳандислик геологик жараён ва ҳодисаларнинг тарқалиши ва ривожланишининг ўрганилганлик даражаси, чиқиндилар, уюмлар шаклланишининг усуллари, қурилиш ва тупроқ иншоот-ларидан фойдаланиш тажрибадари ва зарур ҳажм ва сифатдаги қурилиш мате-риалларини топиш истиқболини (перспективасини) умумий баҳолаш тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.
Грунт қурилиш материаллари турларининг тавсифи бўлимида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
қурилиш материалларининг барча турлари бўйича бажарилган муҳандис-лик изланишларининг, рақобатли вариантларни баҳолаш билан бирга, нати-жалари;
грунт қурилиш материаллари манбалари жойлашган майдончалар (участкалар)нинг, амалдаги маъмурий ҳудудий бўлиниш бўйича (ҳар бир тури бўйича алоҳида) ўрни;
рельефнинг таърифи;
ердан фойдаланувчиларнинг номи ва ер, ҳамда экин ерларидан фойда-ланиш самарадорлигини баҳолаш;
геологик тузилиш ёки чиқиндилар ва уюмларни йиғиш ва ҳосил бўлиш шароитларининг тавсифи;
сув босган фойдали қатлам гидрогеологик шароитининг тавсифи;
сув босган ҳудуд учун сув тошқинларининг даври ва таъминлангани;
экологик шароитларнинг тавсифи.
Грунт қурилиш материалларини баҳолаш ва уларнинг сифати бўлимида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
грунт қурилиш материаллари айрим турларининг дала ва лаборатория шароитларида таркиби, ҳолати, табиий, механик ва кимёвий хусусиятларини аниқлаш натижалари;
грунт қурилиш материаллари жойлашган ҳар бир майдонча (участка) бўйича кўрсаткичлар хусусиятларининг умумлаштирилган (ўртача) миқдори ва уларнинг тупроқ иншоотлари учун яроқлилигини дастлабки баҳолаш;
музлаган ҳолатдаги грунт қурилиш материаллари тарқалган участкалар ажратиб кўрсатилади ва уларнинг тавсифи берилади.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling