Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Грунт қурилиш материаллари миқдори


Download 1.4 Mb.
bet37/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Грунт қурилиш материаллари миқдори бўлимида грунт қурилиш материаллари олинадиган манбалар жойлашган ҳар бир майдонча (участка) бўйича уларнинг миқдорини, шу жумладан музлаган ҳолатидагини ҳам, аниқлаш натижалари келтирилади.
Тоғ-техник шароитлари бўлимида фойдали грунт қурилиш материаллари устида ётган тоғ жинсларининг қалинлиги ва таркиби, улардан фойдаланиш мумкинлиги, фойдали қатламни сув босган ёки босмаганлиги, грунт қурилиш материалларининг музлаган ҳолатидаги криоген текстураси, ҳарорати ва қалинлиги, уларни ташиш йўллари ва узоқлиги, келтириш йўллари ҳолатининг тавсифи, қазиб олиш шароитларини қийинлаштирувчи табиий геологик ва техноген жараён ва ҳодисаларнинг тарқалганлиги ва ривожланиши тўғрисида маълумотлар келтирилади.
Хулоса қисмида бажарилган муҳандислик изланишлари натижаларининг умумий баҳоси, грунт қурилиш материаллари олинадиган манбаларни қиёсий баҳолаш ва улардан келажакда фойдаланиш имкониятлари, келгусида бажариладиган муҳандислик изланишларининг вазифалари, махсус иш ва тадқиқотларни амалга ошириш зарурати тўғрисида материаллар келтирилади.
Фойдаланилган материаллар рўйхатида техник ҳисобот тузиш жараёнида фойдаланилган адабиёт ва фонд материалларининг рўйхати келтирилади.
Техник ҳисоботнинг график қисмида қуйидагилар бўлиши керак:
фактик материаллар харитаси;
грунт қурилиш материаллари қазиб олинадиган манбалар жойлашган майдонча (участка)ларнинг ва тупроқ иншоотлари қуриладиган жойга ташиш йўллари, ер ва экин ерларининг турлари кўрсатилган харита (схема)си;
ҳар бир ўрганилган майдонча (участка) бўйича геологик кесмалар;
ўтилган ковламаларнинг колонкалари (ёки тавсифи).
Техник ҳисоботга иловалар (4.33 банд) қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
грунт қурилиш материалларининг таркиби, ҳолати, табиий, механикавий ва кимёвий хусусиятларини аниқлаш натижаларининг жадваллари;
барча рақобатчи майдонча (участка)лар бўйича ҳар бир грунт қурилиш материал-лари турларининг табиий-механик хусусиятлари ва ҳажми ҳисоблаб чиқилган умумлаштирилган (ўртача) миқдори жадваллари.
11.15 Лойиҳа ишлаб чиқиш учун бажариладиган грунт қурилиш материал-лари учун изланишларга бериладиган техник топшириқ 10.9 бандга қўшимча тарзда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
грунт қурилиш материаллари айрим турларининг қазиб олинадиган манба-лар (майдонча ёки участка) рўйхати ва уларнинг жойлашиш схемаси;
ҳар бир грунт қурилиш материаллари қазиб олинадиган майдонча ёки участканинг жойлашган жойи ва уларнинг асосий ва ёрдамчи тупроқ иншоотлари учун талаб қилинган ҳажми (миқдори);
ҳар бир грунт қурилиш материаллари қазиб олинадиган майдонча (манба) бўйича қазиб олиш усуллари;
грунт қурилиш материаллари сифатига қўшимча талаблар;
грунт қурилиш материалларини улар жойлаштириладиган лойиҳалаштири-лаётган иншоотга ташиб келтириш усуллари ва келтирувчи йўллари схемаси;
муҳандислик изланишларининг кетма-кетлиги ва ташкил қилинишига қўйиладиган алоҳида талаблар (зарурат туғилган ҳолларда).
11.16 Лойиҳани ишлаб чиқиш учун бажариладиган грунт қурилиш материал-лари учун изланишлар натижаларига кўра техник ҳисобот тузиш керак.
Техник ҳисобот (бўлим)нинг матнидаги “Грунт қурилиш материаллари-нинг турлари ва тавсифи”, “Грунт қурилиш материалларини баҳолаш ва улар-нинг сифати”, “Грунт қурилиш материаллари миқдори”, “Тоғ-техник шароитлари” бўлимларида ва “Хулоса” қисмида бажарилган муҳандислик изланишлари натижалари тавсифи ва баҳоланиши 11.14 бандда келтирилганга нисбатан муфассал тарзда берилиши, ҳамда лойиҳаланаётган объектнинг қурилишини асослаш учун зарур ва етарли бўлган бирламчи маълумотлар келтирилиши керак. Табиатдан рационал фойдаланиш ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш талабларидан келиб чиқиб, техник ҳисоботда грунт қурилиш материалларини қазиб олишнинг оптимал манбаларини танлаш асосланган бўлиши керак.
Грунт қурилиш материаллари айрим турларини қазиб олинадиган манба-лар (майдонча ёки участка)си жойлашган жойи бўйича топография плани ва грунт қурилиш материалларининг миқдори (ҳажми) ҳисобланган план (планда ҳисоблаш учун олинган майдоннинг контурлари, ўтилган тоғ ковламалари, геофизик ва бошқа тадқиқотлар ўтказилган нуқталар, фойдали қатлам ва унинг устидаги тоғ жинсларининг қалинлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Зарурат туғилганда, фойдали қатламнинг тепаси ва туби кўрсатилган планлар, ҳамда участка бўйича грунт қурилиш материаллари асосий табиий-механик хусусиятлари кўрсаткичларининг ўзгариши илова қилиниши керак.
11.17 Ишчи ҳужжатлар учун бажариладиган грунт қурилиш материаллари учун изланишлар натижаларига кўра тузилган техник ҳисоботда олинган муҳандислик изланишлари натижаларининг муфассал тавсифи келтирилиши керак.
Бунда лойиҳаланаётган тупроқ иншоотларини қуриш учун грунт қурилиш материалларининг миқдори етарлилиги ва яроқлилигининг узил-кесил баҳоланиши келтирилиши керак.
Грунт қурилиш материаллари хоссаларини лаборатория ва (ёки) дала шароитида аниқланган натижалари етарли даражада ишончли бўлмаган тақдирда техник ҳисоботнинг матнида қуйидагиларни асослаб бериш керак:
грунт қурилиш материаллари техник мелиорацияси бўйича тажриба-ишлаб чиқариш тадқиқотларининг айрим турларини ўтказиш;
лойиҳаланаётган иншоотга грунт қурилиш материалларини жойлаш техно-логияларини аниқлаш бўйича тажриба-ишлаб чиқариш тадқиқотлари ўтказиш.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling