Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/68
Sana22.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1042816
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Тупроқлap 
6.5. Йўл қурилишида йўл пойининг устки қисмида қўлланиладиган 
тупроқлар таркиби, шўрланиш хусусияти ва даражаси, кўпчиши, нисбий чўқув-
чанлиги, музлаганда кўпчишга мойиллиги, шунигдек муз ҳажми ва эриш вақ-
тидаги чўкувчанлиги бўйича 2-мажбурий илованинг 2-10 жадвалларига асосан 
бўлинади. 
Кўтармалар ва ишчи қатламни қуришда ишлатиладиган тупроқлар 
намланиш даражаси бўйича мажбурий 2-илованинг 11-жадвалига асосан бўли-
нади. Бунда рухсат этилган намликдаги тупроқлар жумласига мажбурий 2-ило-
ванинг 12-жадвали талабларига мувофиқ намликка эга бўлган тупроқлар кири-
тилиши лозим.
6.6. Махсус тупроқларга қуйидагилар киритилади: лойқа; лессимон туп-
роқлар; лойли мергеллар; тўртламчи даврга мансуб лой тупроқлар, лойли сла-
нецлар, бархан қумлари, техноген тупроқлар (саноат чиқиндилари).


ШНҚ 2.05.02-07 39-бет 
6.7. Бўш тупроқларга табиий шароитдаги силжишга мустаҳкамлиги 0,075 
МПа дан кам (айланма қирқиш асбоби билан синалганда) ёки 0,25 МПа 
қийматда юклгангандаги чўкиш модули 50 мм/м дан ортиқ (деформация моду-
ли 5,0 МПа дан кам) бўлган бириккан тупроқлар киради. Синов маълумотлари 
бўлмаганда бўш тупроқларга лойқа, лойли тупроқлар (шу жумладан консистен-
ция даражаси 0,5 дан юқори лессимон тупроқлар), таркибида хлорли тузлар 
бўлган нам тупроқларни киритиш лозим. 
6.8. Таркибида 50 % ортиқ (0,05-0,005 мм ўлчамли) чанг зарралари бўлган, 
енгил ва ўртача эрийдиган тузлар ва кальций карбонати бўлган чанг-лойли 
тупроқларни лессимон тупроқларга киритиш лозим. Лессимон тупроқ бир хил 
таркибли, табиий ҳолатда кўпинча йирик ғовакли, кам намланган шароитда тик 
ёнбағирликни сақлаш хусусиятига эга. Кам намли лессимон тупроқлар намлан-
ганида чўкади, осон ивийди ва ювилади, сувга тўйинганда эса оқувчан ҳолатга 
ўтиш мумкин. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling