Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айлан и б олиш ж ой лари да й ўлни н г
Қўшим-
ча тасма тури Ҳаракат жадал- лиги, авт/соат Қабул пунктлари яқинида қуриладиган қўшимча тасмалар тавсифи Бир томондаги қўшимча тасманинг энг кичик узунлиги, м Айлан и б олиш ж ой лари да й ўлни н г эн г к и ч и к к ен гли ги , м I 300-500 Қўшимча тасмалар қабул пунктлари- нинг икки томонидан йўл ёқасини мустаҳкамлаш ҳисобига қурилади. 100 - II 500 дан ортиқ Қўшимча тасмалар қабул пунктларининг икки томонидан йўл ёқасини мус- таҳкамлаш ва қисман йўл пойини кен- гайтириш ҳисобига қурилади. 100 - III 300 дан кам Юкнинг катта қисми бир йўналишда ташилганида йўл ёқасини мустаҳкамлаш ва йўл пойини кенгайтириш ҳисобига қуриладиган қўшимча тасмалар фақат қабул пунктлари томонида жойлаштирилади. 150 10,5 4.11. Бўйлама кесимда бўйлама нишабликларнинг алгебраик фарқи 60 ‰ ва ундан катта бўлакларни туташтирувчи ботиқ эгриликнинг ўртасида йўл қатнов қисмининг кенглиги 5-жадвалга меъёрларга нисбатан II ва III тоифали йўллар учун ҳар томондан 0,5 м га, IV тоифали йўллар учун 0,25 м га кен- гайтирилиши лозим. Қатнов қисми кенгайтирилган бўлакларининг узунлиги II ва III тоифали йўл учун камида 100 м, IV тоифали йўллар учун эса камида 50 м бўлиши керак. Кенгайтирилган қатнов қисмга ўтиш II-III тоифали йўллар учун 25 м масофада ва IV тоифали йўллар учун 15 м масофада амалга оширилади. 4.12. Йўл ёқаси кенглигини тоғли жойларнинг айрим мураккаб қисм- ларида, йўл бўлаги қимматбаҳо ҳосилдор ерлардан ўгганда, шунингдек тезлик- ни ўзгартириш тасмали ва кўтарилишдаги қўшимча тасмали жойларда, ҳаракат хавфсизлигини ва уни ташкил қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган тех- ник-иқтисодий асосларга мувофиқ I ва II тоифали йўллар учун 1,5 м гача ва бошқа тоифадаги йўллар учун 1 м гача камайтиришга рухсат берилади. Тоғли жойларнинг пастки ёнбағридаги йўл ёқасининг кенглиги камида 2 м қабул қилиниши лозим. 4.13. Йўлларнинг истиқболда ҳаракат тасмалари сонини кўпайтириш зару- рияти туғиладиган қисмларида ажратувчи тасма кенглигини 5-жадвалда келти- рилган меъёрга нисбатан 7,5 м га ошириш лозим ва Iа тоифали йўллар учун камида 13,5 м, Iб тоифали йўллар учун эса камида 12,5 м га тенг деб қабул қилиш керак. Ажратувчи тасма юзасига унинг кенглиги, ётқизилган тупроқ, мустаҳкам- ланиш тури ва табиий-иқлим шароитларга қараб, қатнов қисм томонидан ажра- 18-бет ШНҚ 2.05.02-07 тувчи тасма ўртасига ёки қатнов қисм томонига қараб нишаблик берилади. Аж- ратувчи тасма нишаблиги ўртага бўлганида сувларни четга чиқариш учун мах- сус қурилмалap ўрнатиш кўзда тутилиши лозим. 4.14. Йўл қимматбаҳо ерлардан, тоғли жойларнинг айрим мураккаб қисм- ларидан, катта кўприклардан, аҳоли зич жойлашган ва бошқа жойлардан ўт- ганда техник-иқтисодий асосларга мувофиқ ажратувчи тасма кенглигини тў- сиқлар ўрнатиш учун зарур бўлган тасма кенглигига икки томондан 1 м дан қўшилган кенгликгача камайтиришга рухсат берилади. Ажратувчи тасманинг камайтирилган кенглигидан йўлда қабул қилинган кенглигига ўтиш ҳар икки томонидан 100:1 қийматда бир текисда амалга оширилади. Iа тоифали йўлларда таъмирлаш ишлари даврида автотранспорт восита- лари ва махсус машиналарнинг ҳаракатини ўтказишни ташкил қилиш учун ажратувчи тасманинг ҳар 2-5 км да узунлиги 30 м бўлган узилишларни кўзда тутиш лозим. Бундай жойлар ишлатилмаган пайтларда махсус кўчма тўсиқлар билан беркитиб қўйилиши керак. 4.15. Кўприклар ва йўл ўтказгичлар боши ва охирининг йўл кўтармаси билан туташган жойида йўл пойининг кенглиги камида 10 м масофада кўприк ва йўл ўтказгичлар панжаралари ўртасидаги кенгликдан ҳар томонга камида 0,5 м га ортиқ бўлиши керак. Зарурият бўлганида йўл пойи кенгайтирилиши лозим, кенгайтирилган йўл пойидан меъёрий кенгликка ўтиш эса 15-25 м оралиқда бажарилади. 4.16. Барча тоифадаги йўлларнинг тўғри қисмларида, одатда I тоифали йўлларнинг радиуси 3000 м ва ундан ортиқ, қолган тоифадаги йўлларнинг ра- диуси 2000 м ва ундан ортиқ режадаги эгриликларида қатнов қисмни икки нишабли кўндаланг кесим билан қабул қилинади. Режадаги эгриликлар радиуси кичик бўлган ҳолларда автомобилларнинг мазкур эгриликларда катта тезлик билан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қатнов қисмни бир нишабли кўндаланг кесим (вираж) билан қуриш кўзда тутилиши лозим. 4.17. Йўл қатнов қисмининг кўндаланг кесим нишабликлари (режанинг вираж қурилиши кўзда тутилган жойларидан ташқари) ҳаракат тасмалари сони ва иқлим шароитларига қараб 11-жадвал бўйича белгиланади. 11-жадвал Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling