Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Изланишларни амалга ошириш даврида муҳандислик геология


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

5.4 Изланишларни амалга ошириш даврида муҳандислик геология 
рекогносцировкаси текширувлари қуйидаги мақсадларни кўзлаб амалга 
оширилади: 
илгариги йилларда бажарилган изланишларнинг материалларини назорат 
қилиш, уларга аниқлик ва қўшимчалар киритиш; 
илгариги йилларда бажарилган изланишларнинг материаллари мавжуд 
ёки етарли бўлмаган ҳолда ҳудуднинг умумий муҳандислик геологик шароит-
ларини аниқлаш ва қиёсий баҳолаш; 
хавфли геологик жараёнларнинг тарқалиши ва ривожланганлигини 
аниқлаш; 
қурилиш билан банд ҳудудларда муҳандислик геологик шароитларнинг
шу жумладан, гидрогеологик шароитларнинг, ўзгаришини, бино ва иншоотлар 
деформациясининг характери ва сабабларини кўрсатиб бериш. 
Табиий очилмалар мавжуд ёки етарли бўлмаган ҳолларда қўшимча дала 
ишларини амалга ошириш (аэровизуал кузатувлар, алоҳида ковламаларни 
ўтиш, геофизик тадқиқотлар, зондлаш, грунтлар, ер ости сувлари намуналарини 
олиш ва уларнинг лаборатория таҳлили) изланишлар дастурида асосланиши 
керак.
Юқорида келтирилган мақсадлардан келиб чиқиб, ҳудуднинг 
рекогносцировка текширувлари қуйидаги вазифаларни ечиш учун амалга 
оширилади: 
изланиш ишлари ўтказиладиган ҳудудни кўздан кечириш; 
рельефни визуал баҳолаш;
мавжуд очилмаларнинг, шу жумладан, карьерлар, қурилиш ковламалари
тавсифини ёзиш; 
булоқлар ёки ер ости сувлари ер юзасига чиқадиган жойлар тавсифини 
ёзиш; 


ШНҚ 1.02.09-15 14-бет 
геодинамик жараёнларнинг ташқи кўринишини ёзиш; 
гидрогеологик ва экологик шароитларнинг геоботаник индикаторлари 
тавсифини ёзиш; 
маҳаллий аҳолидан ушбу ҳудудда рўй берган хавфли физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнларнинг бўлганлигини, фавқулодда ҳолатлар 
содир бўлгани, бино ва иншоотлар деформацияси ва б. тўғрисида маълумотлар 
олиш.
Рекогносцировка текшириш маршрутлари имкони борича аэрофото ва 
съёмканинг бошқа турлари натижасида ажратилган асосий контурларни кесиб 
ўтиши керак.
Ҳудуд рекогносцировкаси маршрут кузатувлари йўли билан амалга 
оширилади, ва улар бошқа дала ишларидан аввал бажарилиши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling