ШНҚ 1.02.09-15 34-бет
Ўзига хос хусусиятли грунтлар (чўкувчан, кўпчувчан,
органик ва органо-
минерал, шўрланган, элювиал ва техноген) тарқалган районларда муҳандислик
геологик изланишлар олиб борилганда қўшимча тарзда қуйидаги маълумотлар
келтирилиши керак:
ўзига хос хусусиятли грунтлар мавжудлиги ва уларнинг тарқалганлиги, бу
грунтларнинг рельефнинг маълум шаклларига ва геоморфологик элементларга
таалуқлилиги, тарқалиш
чегаралари, қалинлиги ва ётиш шароити, генезиси ва
шаклланиш
хусусиятлари, рельефнинг характерли шакллари, литологик ва
минерал таркиби, бу грунтларнинг ҳолати ва ўзига
хос хусусиятлари келтири-
лиши керак.
Табиий-геологик ва муҳандис геологик жараёнлар бўлимида:
табиий-геологик ва муҳандис геологик жараёнлар (карст, ёнбағир жараён-
лар, селлар, дарёлар, кўллар, денгиз ва сув омборлари қирғоқлари емирилиши,
ер ости сувлари кўтарилиши, ер ости ишловидаги ҳудудлар, сейсмик районлар);
уларнинг зоналари ва тарқалиш чуқурлиги;
жараёнларнинг турланиши ва рельефнинг тегишли шаклларига, геоморфо-
логик элементларига,
грунт турига, гидрогеологик шароитларга,
техноген таъ-
сирнинг хиллари ва зоналарига таалуқлилиги;
ҳар бир жараён ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари;
жараёнлар ривожланишининг сабаблари, омиллари ва шароитлари;
мавжуд муҳандислик муҳофазаси иншоотларнинг ҳолати ва самарадор-
лиги;
объектлар билан геологик муҳит ўзаро таъсири доирасида жараёнларнинг
замон ва маконда ривожланишининг башорати; геологик ва муҳандис геологик
жараёнлардан келадиган хавф ва уни инобатга олмасдан таваккал қилиш эҳти-
молини баҳолаш;
ҳудуддан
фойдаланиш, муҳандислик муҳофазаси чора-тадбирлари ва
иншоотлари қуриш бўйича, шу жумладан мавжудларини
реконструкциялаш
бўйича, таклифлар келтирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: