Изоҳлар: 1. Хонадонларнинг магистралга ўчирилган яшаш хоналари «шовқиндан химояловчи» махсус конструкцияли деразалар билан жихозланган бўлиши керак.
2. Турар-жойларни магистралларни салбий тасиридан ҳимоялаш экранлар, тўсқич, тавакалли дарчалар, қалин ҳимоя кўкаламзорлаш ҳисобига амалга оширилади.
3. Магистрал ва кўчалар қатнов қисмидан турар-жой уйгача масофа ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилинади.
Квартиралар
(хонадонлар)
3.7. Квартирада яшаш хоналари, ошхона, дахлиз, хожатхона, ванна ёки душ бўлмаси, девор ичига курилган шкафлар, ёзги хоналар(айвонлар) кўзда тутилиши керак.
Давлат ёки махаллий бюджет ҳисобига қуриладиган ижтимоий («муниципал») тураржой фондига қарашли оддий (меъёрий) класс қулайликли квартира майдонини 1 жадвал ва 7 тавсиявий (1 жадвал) илова кўр-сатгичларини хисобга олган холда қабул қилинади.
1 жадвал
Квартиралар
тури
|
Оила таркиби,
одам
|
Квартира майдони*) (ёзги хоналарсиз), м2
|
Шу жумладан яшаш майдони,
м2
|
1-хонали
1-хонали
2-хонали
3-хонали
4-хонали
5-хонали
6-хонали
|
1
2
3
4
5
6
7(8)
|
28-30
32-36
48
64
80
96
114
|
14-16
18-20
30
40
53
66
78
|
*Квартираларни нормаланадиган майдони (ёзги хоналарсиз ва совуқ кладовкаларсиз) яшаладиган ва ёрдамчи хоналарни ўз ичига олади.
| Do'stlaringiz bilan baham: |