Шахс ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахс структураси


Э. Эриксон бўйича шахс ривожланиши босқичлари


Download 59.25 Kb.
bet5/7
Sana15.02.2023
Hajmi59.25 Kb.
#1202184
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi

Э. Эриксон бўйича шахс ривожланиши босқичлари





Ривожланиш
босқичи

Ривожланишнинг
нормал чизиғи

Ривожланишнинг
аномал чизиғи

1.

Илк гўдаклик
(туғилгандан
1 ёшгача)

Одамларга ишонч, ўзаро му-ҳаббат, боғланиш, ота-онани тан олиш, мулоқотда бола эҳтиёжларини қондириш

Онани болага нисбатан ёмон муносабати натижасида ин-сонларга ишончсизлик, му-ҳаббатни йўқолиши, кўкрак сутидан эрта чиқиб кетиши, ёлғизланиш.

2.

Кечки гўдаклик
(1 ёшдан
3 ёшгача)

Мустқиллик, ўзига ишонч. Бола ўзига мустақил, алоҳи-да шахс сифатида қарайди, лекин ҳали ота-онасига боғ-лиқ

Ўзида иккиланиш, уят ҳисси-ни ҳис қилиш, ўз қобилият-ларидан шубҳаланади, ҳаётга мослашмаганини ҳис қилади.

3.

Илк болалик
(3 ёшдан
5 ёшгача)

Қизиқувчанлик ва фаоллик, катталарга тақлид қилиш, фаол ҳаёт, ролли хатти-ҳаракат

Инсонларга нисбатан бефарқ-лик, ташаббусни сусайиши, бошқа болаларга нисбатан ҳа-сад, беқарорлик

Экстроверсия интроверсияга қарама-қарши бўлиб, интроверсия – бу онг ва инсон қизиқишларини ўзига, ўз ички дунёсига қаратилганидир. Шахснинг намоён бўлишидан йўриқ, кўрсатманинг роли катта бўлиб, бунда шахсни маълум хатти-ҳаракатлар ва конкрет стимуллар реакциясига тайёрлиги назарда тутилади.
Йўриқ, кўрсатмаларнинг турли турлари мавжуд – булар перцептив йўлланма (стимулга жавоб беришга тайёргарлик), вазифани ечишга қаратилган йўлланма, мускул-пай йўлланмасидир.
Ишонч – инсонни бирор-бир нарсага маълум аргумент ва фактларсиз қатъиятидир.
Рефлексия – шахс онгини ўзига қарата олиш лаёқатидир.
Адаптивлик – адаптацияни енгиллаштиришга қаратилган, организмни мослашувчанлиги. Бу термин адаптив ҳулқ-атвор ибораси билан қўлланилиши нормал ҳол сифатида қабул қилинади.
Ишонувчанлик – ҳолат бўлиб, тез қабул қилувчанлик, таъсирга кишини берилувчанлиги ва уни психологияси ва ҳулқ-атворида маълум ўзгаришларни юз беришига сабаб бўлади.
Комформлилик шахсий фикр, муносабат фикр ва хатти-ҳаракатга ташқи таъсирни киритиш тенденцияси бўлиб, бу тушунчадан фойдаланишнинг уч модели мавжуд:
а) ҳулқ-атворда. Масалан: «гуруҳга қўшилиш»да, кўпчиликка ўхшаб ҳаракат қилишга интилиш;
б) муносабатда, ташқаридан тадқиқ ўтказилганда, ўзгаларнинг босими ёки таъсири натижаси билан боғлиқ бўлган муносабат;
в) шахс хусусияти сифатида.
Кўриниб турибдики комформлилик – бу бошқалар фикрини ташқари ҳолатда қабул қилиб, ичкари ҳолатда ўз фикрини тўғрилигидан қайтмасликдир.
Ўз-ўзига баҳо бериш – психологияда ўз шахсий психологик хусусиятлари ва фазилатлари, ютуқ ва камчиликлари, шунингдек, муваффақият ва муваффақиятсизликларини баҳолаш тушунилади. Ўз-ўзига баҳо бериш адекват, юқори ва паст бўлиши мумкин. Буни шартли равишда:
С = и (адекват)
С > и (юқори)
С < и (паст)
Бунда: С – ўз-ўзига баҳо бериш, и – имконият.
Шахсда алоҳида эътиборга фрустрация хусусияти ҳам лойиқ.
Фрустрация – шахсни ўз муваффақиятсизлигини чуқур эмоционал ҳис қилиши бўлиб, у иложсизлик, умидсизлик билан намоён бўлади.
Фрустрация – шахсни агрессив ёки апатик ҳулқ-атвори сифатида кечади. Шу билан бирга шахсда толерантлик каби хусусият ҳам учрайди. Бу шахсни у ёки бу факторга бефарқлиги ёки муносабатнинг мавжуд эмаслигидир. У уч турда намоён бўлади – муваффақиятсизлик, фикрловчи муносабат, ички беҳаловатлилик ва осойишталик.



Download 59.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling