Шахс ва унинг фаоллиги


Download 130 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi130 Kb.
#1521784
1   2   3   4   5
Bog'liq
Mavzu-7. Shaxs faolligi

Ўқиш-фаолияти ҳам шахс камолотида катта роль ўйнайди ва маъно касб этади. Бу шундай фаолликки, унинг жараёнида билимлар, малака ва турли кўникмалар ўзлаштирилади:
Меҳнат қилиш ҳам энг табиий эхтиёжларга асосланган фаолият бўлиб, унинг мақсади албатта бирор моддий ёки маънавий неъматларни яратиш, жамият тараққиётига ҳисса қўшишдир.
Ҳар қандай касбни эгаллаш, нафақат эгаллаш, балки уни маҳорат билан амалга оширишда фаолиятнинг барча қонуниятлари ва механизмлари амал қилади. Оддийгина бирор касб малакасини эгаллаш учун ҳам унга алоқадор бўлган маълумотларни эслаб қолиш ва керак бўлганда яна эсга тушириш орқали уни бажариш бўлмай, балки ҳам ички(психик), ҳам ташқи(предметга йўналтирилган) ҳаракатларни онгли тарзда бажариш билан боғлиқ мураккаб жараёнлар ётишини унутмаслик керак. Лекин ҳар бир шахсни у ёки бу фаолият тури билан шўғулланишига мажбур килган психологик омиллар-сабаблар муҳим бўлиб, бу фаолият мотивларидир.
Агар хайвонларнинг хатти - харакати бутунлай атроф мухит билан белгиланса, кишининг фаоллиги унинг илк ёшлигиданоқ бутун инсоният тажрибаси ва жамият талабларига кўра йўналтирилиб борилади. Хатти-харакатнинг бу тури шу қадар ўзига хосликка эгаки, психологияда унинг аташ учун махус термин - фаолият термини қўлланилади.
Фаолиятнинг биринчи фарқли белгиси шундан иборатки, у фаоллик манбаи бўлган эхтиёж сифатида юзага чиққан холда фаолликнинг йўнал-тирувчиси бўлган англанилган мақсад билан бошқарилади. Фаолият муваффақиятли бўлиши учун психика нарсаларнинг хусусий объектив хоссаларини акс эттириши ва улар билан олдига қўйилган мақсадга эришиш усулларини хам белгилаб бериш лозим. Фаолият кишининг хулқ атворини мақсадга қаратилган харакатларни рўёбга чиқариш, хусусан олганда эса юзага келган эхтиёжларни, ўзи зудлик билан қондира олмайдиган, яъни бевосита мададга таянмайдиган фаолликни рағбар-лантириш ва қўллаб - қувватлаш имконини берадиган даражада бошқа-ришга қодир бўлиши керак. Бундан кўриниб турибдики, фаолият билим ва ирода билан чамбар-час боғлиқ, билиш ва иродавий жараёнларсиз юз бериши мумкин эмас.
Демак, фаолият кишининг англанилган мақсад билан бошқариб туриладиган ички ва ташқи фаоллигидир.
Шундай қилиб фаолият хақида гапириш мумкин бўлиши учун киши фаоллигида англанилган мақсаднинг мавжудлигини аниқлаш мумкин.Фаолиятнинг барча қолган жихатлари - унинг мотивлари, бажарилиш усуллари тегишли ахборонг и танлаш ва қайта ишлаш англанилган бўлиши хам, англанилмаган бўлиши хам мумкин. Улар чала ярим тарзда англанилган ва хатто нотўғири англанилган бўлиши хам мумкин.
Фақат мотивлар эмас, балки фаолиятнинг у ёки бу режаларини тан-лашга олиб келган кўпгина фикрлаш жараёнлари хам киши томонидан тўла - тўккис ангаланилган бўлавермайди. Фаолиятнинг амалга оширишнинг усулларига келганда шуни айтиш керакки, уларнинг кўпчилигини одатда онгдан ташқари холда йўналтирилади. Бунга одатланиб қолинган хар қандай харакат: юриш, сўзлаш, хат ёзиш, автомобилни бошқариш ва шу кабилар мисол бўлиши мумкин.
Фаолиятнинг ана шу барча жихатлари онгда акс этиш даражаси ва тўлаконлилиги тегишли фаолиятнинг англанилганлиги даражасини белгилайди.
Фаолиятнинг англанганлиги даражаси қандай бўлишидан катхий назар, мақсадни англаш хамиша унинг муқаррар белгиси бўлиб қолаверади. Ушбу белги бўлмаган холларда киши тушунчасидаги фаолият хам бўлмайди, балки импульсив (беихтиёр) хатти харакат юз беради. Фаолиятдан фарқли улароқ, импульсив хатти-харакат бевосита эхтиёжлар ва хиссиёт билан идора қилинади. У индивиднинг қаттик хаяжонга тушиши (аффектни)ни ва майлинигина ифода этади ва шунинг учун хам кўпинча эгоистик ва жамиятга зид характерга эга бўлади.
Фаолият воқеъликка нисбатан фаол муносабат билдиришининг шундай бир шаклидирки, у орқали киши билан уни қуршаб турган олам ўртасида реал боғланиш хосил қилинади. Одам фаолият орқали табиатга, нарсаларга, бошқа кишиларга таъсир кўрсатади.
Фаолиятда у ўз ички хусусиятларини ишга солиб ва намоён қилиб, нарсаларга нисбатан субъект сифатида, одамларга нисбатан эса шахс сифатида гавдаланади. Ўз навбатида уларнинг жавобий тасиротини хис қилган холда, у шу йўл билан одамларнинг, нарсаларнинг, табиат ва жамиятнинг хақиқий, объектив, мухим хусусиятларини билиб олади. Унинг қаршисида нарсалар объектлар сифатида, одамлар эса шахс сифатида гавдаланади.
Тошнинг оғирлигини билиши учун уни қўтариб кўрмоқ, парашютнинг чидамлилигини аниқлаш учун эса ундан самолётдан сакраб кўрмок керак. Киши тошни кўтариб ва парашютда тушаётиб, фаолият орқали уларнинг реал хусуситларини билиб олади. У ана шу реал харакатларни тимсолий харакатлар билан алмаштириши, яъни «тош оғир» деб айтиши ёки парашютда тушиш тезлиги ва траекториясини тегишли формула бўйича хисоблаб чиқиши мумкин. Лекин хамиша хам иш амалий фаолият биринчи галда туради.
Ушбу фаолиятда фақат тош ёки парашютнинг эмас, балки кишининг хам ўз хусусиятлари хам намоён бўлади. Амалиёт кишининг нимани билиши ва нимани билмаслиги, унинг оламда нимани кўраётган ва нимани кўрмаётганини, нимани танлаб олаётгани ва нимани рад этаётганини белгилайди ва кўрсатади. Бошқача сўз билан айтганда, у киши психикасининг мазмунининг ва унинг меха-низмларини белгилаб беради, ва шу билан баробар уларнинг намоён қилади.
Фаолиятга йўлланган мақсад, одатда ё кўпрок ё озроқ даражада узоқлашган бўлади. Шунинг учун хам унга эришиш киши ана шу мақсад йўлида харакат қила борган сари унинг олдида пайдо бўладиган қатор жузхий вазифаларни киши томонидан изчиллик билан хал этила боришдан таркиб топади.Фаолиятнинг ёлгиз битта оддий жорий вазифани бажаришга йўналтирилган нисбаттан тугалланган хар бир шундай қисмини харакат деб аташади.Киши фаолияти жуда мураккаб ва ўзига хос жараёндир. У шунчаки эхтиёжларни қондиришдангина иборат бўлиб қолмасдан, балки кўпроқ даражада жамиятнинг мақсадлари ва талаблари билан белгиланади. Мақсаднинг англанилганлиги ва унга эришиш юзасидан ижтимоий харакатлар тажрибаси билан боғлиқ эканлиги киши фаолиятининг ўзига хос белгисидир.
Киши фаолиятининг ташки ва ички жихатлари чамбарчас боғглиқдир. Ташқи жихат - одам ташқи оламга таъсир кўрсатиш учун қиладиган сайхи-харакатлар - мотивлаштирувчи, билишга ундовчи ва бошқарувчи ички фаолият билан белгиланади ва йўналтирилади. Иккинчи томондан, бутун ана шу ички, психик фаолият буюмлар ва жа-раёнларнинг хусусиятларини ўзида намоён қиладиган, уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзлаштирилишини амалга оширадиган, психик андо-заларнинг ухшашлик даражасини, шунингдек эришилган натижалар ва харакатларнинг кутилганларига мувофиқлиги даражасини кўрсатадиган ташқи жихат томонидан йўналтирилиб ва назорат қилиниб туради.Хар қандай харакатнинг тахлил этилган жихатларини тегишли тарзда унинг мотор (харакат), сенсор (хиссий) ва марказий қисмлари деб аташ мумкин. Шунга мувофиқ ушбу қисмларнинг харакатни амалга ошириш жараёнида бажарадиган вазифаларни ижро этиш, назорат қилиш ва бошқариб туришдан иборат бўлиши мумкин. Киши фаолият жараёнида харакатларни ижро этишда, назорат қилиш ва бошқариб туришда фойдаланадиган йўл-йўриқлар ушбу фаолиятнинг усуллари деб аталади.
Айтиб ўтилган вазифаларнинг хар бирини киши англанилган тарзда хам ва англанилмаган тарзда хам амалга ошириши мумкин. Масалан сўзни талаффуз этиш учун зарур бўлган хиқилдоқ харакатлари систе-маси киши томонидан мутлақо англанилмаган холда ишлайди. Лекин киши айтмоқчи бўлаётган иборанинг грамматик шакллари ва мазмуни хамиша онгда олдиндан аён бўлади. Хар қандай сахи-харакатни амалга ошириш учун зарур бўлган ўша мушаклар қисқариши ва чузилишининг мураккаб бирикуви қоида тариқасида англанилмаган бўлади. Афтидан, сахи-харакатлар онгнинг иштирокисиз, шунчалик физиологик тарзда ифода этилади. Бироқ одатда, харакатларнинг пировад мақсадлари шунингдек уларнинг умумий характери хамиша англанилган бўлади. Масалан, киши велосипедда мутлақо онгсиз холатида юриши мумкин эмас. У қаёққа бораётганини, қайси йўл билан ва қанақа тезлик билан бораётгани ва шу кабиларни умуман тасаввур қилиши лозим. Бу хар қандай мехнат, ўйин ва бошқа хил харакат жараёнларига таллуқлидир. Ва нихоят айрим сахи-харакатлар онгли тарзда йўналтирилган холда хам, англанилмаган холда хам бажарилиши мумкин. Масалан юриш сахи-харакатларининг анчагина қисми англанилмаган холда амалга ошири-ладиган фаолиятнинг шундоққина кўриниб турган мисоли хисобланади. Лекин шу хилдаги сахи-харакатларнинг арқон устида юриш чоғида бажарилиши, сенсор назорат қилиниши ва марказдан бошқарилиши энг жиддий даражада англанилиши зарур бўлган объектга айланади.
Тескари холат хам юз бериши мумкинки, бунда харакатнинг махлум бир жихатлари олдинига майда-чуйдаларига қадар онгли равишда идора килинишини тақозо этади, сўнгра эса онг борган сари кам иштирок этгани холда бошқарила бошлайди, бундай холларни ишнинг бажарилиши автоматлаша бошлаганига ўхшатишади.
Кишида мақсадга мувофиқ тарздаги сайи-харакатларни ижро этиш ва бошқаришнинг айнан шу тарзда қисман автоматлашуви малака деб аталади.
Умуман олганда, «соф» малака хақида, фақат хайвонларга тахриф берилаётганда гапириш мумкин. Одамда паталогик холатлардан бўлак барча хилдаги фаолият пировард натижада онг билан бошқарилади. Харакатнинг у ёки бу қисмлари автоматлашуви эса онгли равишда йуналтириладиган объектни фақат алмаштиради, харакатнинг умумий мақсадларини, унинг ижро этилиши шарт-шароитларини, унинг натижа-ларини назорат қилиш ва бахолашни онг унинг тасарруфи доирасига олиб киради.
Харакатнинг шу тарзда қисман автоматлашуви туфайли унинг тузилишида рўй берадиган ўзгаришлар қуйидагилардан иборатдир.
1. Саъйи-харакатларнинг ижро этилиши усуллари ўзгаради. Бунга қадар ўз холига юз бериб келган қатор жузхий сахи-харакатлар ягона жараёнга, таркибига кирувчи алохида содда сахи-харакатлар ўртасида тўсиқлар ва узилишлар мавжуд бўлмаган битта мураккаб сахи-харакатга қўшилиб кетади. Масалан: ўқувчи босқичли харакат сифатида бажара-диган харакатни ўзгартириш жараёни тажрибали шофёр томонидан бир марта кўлни силлиққина ишлатган холда бажарилади. Ортиқча ва кераксиз сахи-харакатлар бартараф этилади. Жумладан, ўқувчи ёзувни ўргана бошлаган пайтда бу жараённи бажарар экан, кўплаб ортиқча харакатлар қилади: тилини чиқаради, гавдасини қимирлатади, бошини энгаштиради ва х.з. Харакат жараёни ўзлаштириб олингандан кейин барча ортиқча сахи-харакатлар йўқолиб кетади. Мужассамлашув юз буради, яъни сахи-харакатларни иккала кўл билан бир вақтнинг ўзида бажариш бошланади. Агар бошловчи токарғ кескични олдинига узунасига қараб, сўнгра кўндалангига қараб юргизса тажрибали токарғ кескични деталнинг бир вақтнинг ўзида бир кўли билан маховикни узунасига бошқаси билан эса суппортни кўндалангига айлантираркан, диогонал чизиқ бўйлаб қисқа масофадан олиб боради. Пировардида сахи-харакатларни бошқариш сухрати тезлашади. Шундай қилиб, харакатларни ўзлаштириш жараёнида унинг харакатлантирувчи барча жихатлари: сахи-харакатлар таркиби, сахи-харакатларнинг изчиллиги ва сахи-харакатларнинг уйғунлиги, шунингдек уларнинг тезлигини мумкин қадар режали бўлишига имкон туғилади.

  1. Харакатни сенсор назорат қилиш усуллари ўзгаради. Саъйи-харакатларнинг бажарилишини кўриш орқали назорат қилиш кўпроқ мушаклар ёрдамида назорат билан алмашади. Бунга тажрибали машинист-канинг харфларга қарамасдан ёзиши, малакали слесарнинг искананинг устидан болға билан ураётганда кўриш назоратини ишга солмаслиги ва шу кабилар оддий мисол бўлиши мумкин. Сахи-харакатларнинг харак-терини белгилайдиган турли хилдаги ўлчамларнинг нисбатини бахолаш имконини берадиган махсус сенсор синтезлар хосил бўлади. Масалан: шофёрда тезликни кўз билан чамалаш ва сезиш, дурадгорда ёғочни кириш, учувчида фазода холатни хис қилиш туйғуси ўткир бўлади. Харакат натижаларини назорат қилиш учун мухим бўлган мулжалларни тез фарқлаш ва ажратиш қобилияти ривожланади. Жумладан, шофёрда моторнинг шовқинида унинг қанчалик куч билан ишлаётганини билдирадиган белгиларни ажратиш қобилияти, пўлат эритувчида металнинг таркибини, унинг харакатини, рангининг товланишига қараб ажратиш қобилияти ривожланган бўлади.

Шундай қилиб, харакатлар ўзлаштирила борган сари унинг натижа-ларини ва бажарилиш шароитларини янада аниқроқ ва тезроқ бевосита сифатли назорат қилиш учун имкониятлар туғилади.
3.Харакатни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзгариб бормоқда. Диққат харакат усулларини идрок этишдан холи бўлиб, у харакатнинг асосан вазияти ва натижасига қаратилган бўлади. Баъзии хисоб-китоблар, ечимлар ва ақлий мехнат талаб қиладиган бошқа жараёнлар тез ва бирга қўшилган холда амалга оширила бошлайди. Жумладан, шофёр двигателнинг ортиқча куч билан ишлаётганини унинг товушида-ноқ сезиб, ўйлаб - нетиб ўтирмасданоқ унинг харакатини қанака тезликка кўчириш кераклигини дархол тушуниб етади: аппаратчи асбобларнинг кўрсаткичларини ўқибоқ, уларнинг ишлашида рўй бераёт-ган бузилишларни ва уларни бартараф этиш учун нималар қилиш кераклигини фахмлайди. Навбатдаги сахи-харакатларга тайёргарлик бундан олдинги сахи-харакатлар амалга оширилаётган пайтдаёқ юз бера бошлайдики натижада реакция учун сарфланадиган вақт кескин камаяди. Чунончи, учувчи қўнишни бошлаганидаёқ муайян шароит-лардаги кўнишнинг ушбу турини бажариш учун кўлланиладиган барча стандарт усулларни ишга солишга ўзича тайёр бўлади. Шунинг учун хам биринчи усулни бошқаришдан иккинчисига ўтиш махсус планлаш-тирилмаган тарзда хам амалга оширилаверади. Фақат қўнишнинг қандай усулини танлаш режалаштирилади, холос. Қўлланилиши лозим бўлган усулларнинг бутун бошли занжирини ёки турларини ана шу тарзда онг ёрдамида олдиндан кўра билиши антиципация деб аталади.
Ижтимоий ҳулқ мотивлари ва шахс мотивацияси. Юқорида биз танишиб чиққан фаолият турлари ўз-ўзидан рўй бермайди. Шахснинг жамиятдаги ижтимоий ҳулқи ва ўзини қандай тутиши, эгаллаган мавқеи ҳам сабабсиз, ўз-ўзидан рўй бермайди. Фаолиятнинг амалга ошиши ва шахс ҳулқ-атворини тушунтириш учун психологияда «мотив» ва «мотивация» тушунчалари ишлатилади.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling