Шахсий суғуртанинг мазмуни ва турлари


Download 111.24 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.06.2023
Hajmi111.24 Kb.
#1555226
Bog'liq
Молиявий менежмент



УЗБЕКИСТОН АЛОКА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Алока корхоналари
иктисодиёти кафедраси
МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ
маърузалар туплами
Тошкент-2002
Мундарижа
Кириш.............................................................................................3
1.
Молияларнинг мохияти. Молиялар тизими.................4
2.
Корхонанинг молиявий ресурсларини шакллантириш. Фойдани
таксимлаш................... ................ ...................10
3.
Сугуртанинг мазмуни ва мохияти................................15
4.
Сугурта ишининг иктисодий асослари........................21
5.
Давлат молиялари.............................................................24
6.
Бюджетдан ташкари фондлар.......................................28
7.
Давлат кредити.................................................................33
8.
Халкаро иктисодий муносабатларнинг ривожланишида молияларнинг
роли............ ................ ...........................34
9.
Банклар ва банк иши. Марказий банклар (МБ).... ..37
10.
Тижорат банклари (ТБ)...................................................41
11.
Валюта стратегияси.........................................................50
12.
Молиявий менежмент (ММ).........................................53
13.
Капитални бошкариш.....................................................55
14.
Корхона активларини бошкариш................................61
Адабиётлар.....................................................................72
КИРИШ
Молиявий менежментни ургатишдан максад булгуси мутахассисларга молиялар
мохиятини англатиш, пул муомаласи ва кредитлар, молиявий менежмент
механизми ва вазифалари, молиявий бозорнинг ривожи, алока сохасида ва умуман
халк хужалигида активларни ва капитални бошкариш буйича асосий иктисодий
билимларни беришдир.
Ушбу маърузалар туплами «Молиявий менежмент» фани буйича туркум
дастурлар асосида тузилган ва ТДТУ, УРОВУМ, ТВ илмий кенгаши томонидан
тасдикланган хамда «Менежмент» (сохалар буйича) В341100 йуналишидаги
талабаларга мулжалланган.
Маърузалар туплами «Молиявий менежмент» фанининг асосий мавзуларини уз
ичига олган ва шу билан бирга талабалар томонидан ушбу фанни урганишда
илмий ва методик адабиётлардан фойдаланишни хам рад этмайди.
1.
МОЛИЯЛАРНИ МОХИЯТИ. МОЛИЯЛАР ТИЗИМИ
1.1.
Молияларнинг ижтимоий иктисодий мохияти.
1.2.
Нарх таксимоти жараёнида молияларнинг бошка табакалар
(категориялар) билан узаро алокаси.
1.3.
Молия тизими.
1.4.
Молияларнинг вазифалари.
1.5.
Молиявий менежмент.
1.1.
Молияларнинг ижтимоий - иктисодий мохияти
Молиялар объектив хусусиятга эга булиб, жамиятда мавжуд булган аник (реал)
ишлаб чикариш муносабатларини акс эттиради ва иктисодий категория сифатида
катнашади. Молияларнинг иктисодий категория сифатида таркибини ташкил
этувчи узига хос муносабатлар бу уларнинг хар доим пул шаклида акс этишидир.
Пул молиялар мавжуд булишининг мажбурий шарти хисобланади.
Молиялар корхоналар орасида товар-материал бойликларини сотиб олишда,
товар ва хизматлар реализацияси жараёнида, давлат ва корхоналар орасида, яъни
соликлар ва ихтиёрий туловларни тулашда, корхоналар, фукаролар ва бюджетдан
ташкари фондлар орасида туловларни тулаш ва ресурсларни олишда; бюджет
тизимининг алохида звеноларида; мулкий ва шахсий сугурта органлари ва
корхоналар, фукаролар орасида, яъни сугурта бадалларини тулаш ва сугурта холати
содир булганида зарарни коплашда хамда корхона фондларининг айланишидаги
пул муносабатларини акс эттиради. Молиявий муносабатларнинг пайдо
булишининг бирламчи асоси жамият махсулотлари кийматининг бирламчи
таксимот жараёни хисобланади. Бу киймат уни ташкил этувчи элементларга (c. v.
ва m) мос келса, у холда пул даромадлари ва жамгармаларининг турли шакллари
пайдо булиши содир булади.
Махсулот реализациясидан тушум таркибига фойдани хисоблаш, ижтимоий
сугурта чегирмалари, амортизация чегирмалари ва бошкалар молиялар ёрдамида
амалга оширилади ва киймат таксимоти жараёнини, унинг хар бир кисмини
максадли йуналишларга мос равишда акс эттиради.
Хужалик юритиш субъектлари орасидаги кейинги киймат таксимоти (соликлар
тулаш, фойдани инвестицияга йуналтириш ва бош.) хам молиялар хисобига амалга
оширилади. Кийматни молиялар ёрдамида таксимлаш ва кайта таксимлаш албатта
молиявий ресурснинг специфик шаклини кабул килувчи пул маблаглари харакати
билан амалга оширилади.
Молиявий ресурслар ишлаб чикариш боскичида, яъни янги киймат яратилганда
ва эскиси хисобдан чикарилганда ташкил этилади. Ишлаб чикариш боскичида
ишчи станок олдида молиявий ресурс ишлаб чикармайди, балки товар шаклидаги
мехнат махсулини ишлаб чикаради. Молиявий ресурсларнинг реал шаклланиши
факат таксимот боскичидан, яъни киймат сотилганда ва сотилган кийматнинг аник
иктисодий шакллари тушум таркибига кушилганда бошланади. Мана шунинг учун
хам фойда ишлаб чикариш боскичида яратилади, аммо микдор сифатида
факатгина киймат таксимоти жараёнида шаклланади. Молиявий ресурсларнинг
ишлатилиши асосан махсус максад йуналишидаги пул фондлари оркали амалга
оширилади, лекин фонд шаклида булмаган холатда хам уларни ишлатиш мумкин.
Молиявий фондлар – бу халк хужалигида ишлаётган умумий фондлар
тизимининг зарурий ташкилий кисми хисобланади.
Молиявий ресурсларни ишлатишнинг фонд шаклини фонд булмаган шакл
билан таккослаганда халк хужалиги ривожланишининг асосий йуналишларига
ресурсларни жалб килиш ва жамиятнинг ижтимоий талаблари тулик
кондирилишини таъминлаш имконини беришини курамиз.
Молиялар – бу ялпи жамоатчилик махсулоти кийматини таксимлаш ва кайта
таксимлаш жараёнида пайдо буладиган хамда давлат ва хужалик юритувчи
субъектлардаги пул даромадлари ва жамгармалари шаклланиши билан боглик
булган миллий бойликнинг бир кисми ва уларни кайта ишлаб чикаришни
кенгайтириш, ишчиларни моддий рагбатлантириш ва жамиятнинг бошка
эхтиёжлари учун ишлатиладиган пул маблагларидир.
1.2.
Нарх таксимоти жараёнида молияларнинг бошка табакалар
(категориялар) билан узаро алокаси
Молиялар киймат таксимотида катнашади ва нарх, иш хаки, кредит каби
категориялар билан узвий боглик. Махсулот кийматининг пул куринишини олиши
ва таксимот объекти булишига сабаб «нарх» деб аталувчи иктисодий институт
хисобланади.
Ишлаб чикаришда яратилаётган махсулотнинг булгуси киймат микдори, унинг
пул шаклида акс этиши, яъни нарх барча ишлаб чикариш омилларини хисобга
олган холда куйилади. Лекин нарх на мулкчиликнинг субъектлари буйича
таксимотини ва на кийматнинг турли кисмлари функционал ишлашини таъминлай
олмайди. Албатта алмашув булиши ва кийматнинг хамма кисмлари (с, v, ва т)
аник микдорий пропорцияларга эга булиши керак. Факатгина махсулот кийматини
таксимлаш боскичида амортизация ажратмаларига, айланма маблагларга ва турли
даромадларга аник ажратилиши мумкин.
Жамоатчилик махсулоти кийматини таксимлашда молиялар билан биргаликда
иш хаки хам катнашади. Таксимотнинг бу шакли аник бир ишчиларнинг
даромадларини шакллантиришга каратилган. Иш хаки иктисодий категория
сифатида янги яратилган кийматни таксимлаш жараёнида ишчининг килган
мехнати ва унинг сифатига боглик булган индивидуал даромадларни
шакллантириш йули оркали киймат муносабатларини билдиради. Молиялардан
нархнинг фарки шундаки, унинг таксимот муносабатларида пул маблаглари
шаклида алохида бир ишчининг ихтиёрига тушиши ва унинг шахсий манфаатлари
учун ишлатилишидир. Шу билан бирга молиявий муносабатларнинг моддий
ташувчиси булган молиявий ресурслар ХЮС ва давлат ихтиёрида булиб,
жамиятнинг турли эхтиёжларини кондиришга каратилган булади. Молиялар ва иш
хаки таксимот категорияси сифатида узвий богликдир. Бир томондан, молиялар иш
хаки фондини корхонанинг бошка пул фондларидан ажратиб турса, бошка
томондан, тулов вактига мос келмаган иш хаки корхонанинг молиявий ресурслари
бир кисмининг шаклланиш манбаи сифатида катнашади ва баркарор пассив
шаклни олади.
Иш хаки буйича карздорлик – бу молиявий ресурс хисобланади, лекин бу иш
хаки молия билан боглик булгани учун эмас, балки хисобланган иш хаки эгалари
кулига бирдан тушмаганлиги хисобига содир булади. Корхонада айланишда булган
бу пул маблаглари айланма маблаглар манбаи сифатида катнашади. Киймат
таксимотида молиялар билан бирга кредит хам катнашади. У хам молияларга якин.
Лекин шу билан бирга уларнинг ишлаш характерлари узгачадир. Кредитнинг
молиялардан фарки, унинг кайтариб бериш асосида ишлашидир. Хар кандай
кредит шартномада белгиланган муддатда кредиторга кайтарилиши шарт.
Кайтариб бериш – бу кредитни зарурий хусусияти хисобланади. Кредит
ресурслари кайта таксимлаш жараёнида корхонанинг вактинча буш булган пул
маблагларини кайта таксимлаш хисобига нархни таксимлаш боскичида вужудга
келадиган даромад ва тушумдан молиялаш хисобига шаклланади.
Кредит ресурслари карз олувчига маълум муддатга молиялаш, уларни уз
вактида фоизи билан кайтариш ва тулаш шартлари асосида берилади.
1.3.
Молияларнинг вазифалари
Молияларнинг мохияти унинг вазифаларида акс этади. Молиялар икки асосий
вазифани бажаради: таксимот ва назорат.
Таксимот функцияси миллий даромадни таксимлашда, яъни асосий ёки
бирламчи даромадлар яратиш мобайнида ишлатилади. Уларнинг йигиндиси
миллий даромадга тенг. Асосий даромадлар миллий даромадни моддий ишлаб
чикариш катнашчилари орасида таксимлашда шаклланади.
Улар икки гурухга булинади:
1.
Ходимлар ва ишчиларнинг иш хаки;
2.
Моддий ишлаб чикариш билан банд булган мехнаткашлар ва фермерлар
даромадлари;
Миллий даромадни кайта таксимлаш ишлаб чикаришга эга булган
корхоналарнинг даромадлари ва жамгармаларини самарали ва тежамкорлик билан
ишлатиш максадида маблагларни сохалараро ва худудий таксим килиш билан
боглик. Даромадларнинг ахолининг турли ижтимоий гурухлари орасида кайта
таксимлаш натижасида иккиламчи ёки ишлаб чикариш даромадлари пайдо булади.
Уларга ишлаб чикариш булмаган сохалардан олинган даромадлар, соликлар
(жисмоний шахсларнинг даромад солиги ва бошкалар) киради. Иккиламчи
даромадлар миллий даромадларни ишлатишнинг охирги пропорциясини
(йуналишини) шакллантиради.
Бундай кайта таксимлаш натижасида яратилган даромадлар моддий ва
молиявий ресурслар орасидаги ва энг аввало, пул даромадлари улчови ва уларнинг
тузилиши, бир томондан ва иккинчи томондан, ишлаб чикариш воситалари ва
истеъмол буюмлари хажми ва тузилиши уртасидаги мосликни таъминлаши зарур.
Молиялар назорат вазифасини хам бажаради, яъни ЯИМ ни мос фондлар
буйича таксимлаш ва уларни максадли йуналишларга сарфлашни назорат килади.
Назорат максади – ИТУ(Р) тезлаштириш, динамик ривожланишни таъминлаш,
ресурсларни тежамкор сарфлашдан иборатдир.
Молиявий назоратнинг асосий масалаларидан бири - бу молиявий саволлар
буйича конунчиликка тулик риоя килинаётганини, корхоналарнинг молиявий
мажбуриятлари уз вактида ва тулик бажарилаётганини хамда туловлар ва
хисобларни ташкил этишни текширишдан иборат.
1.4.
Молиявий менежмент
Бозор иктисодиёти шароитида молиявий менежмент масалалари алохида
ахамиятга касб этади, яъни молиявий ресурсларни янада самарали бошкариш катта
ахамиятга эга.
Молиявий менежмент – бу замонавий усуллар асосида фирманинг молиявий-
хужалик фаолиятини бошкаришга йуналтирилган профессионал (касбий) фаолият
туридир.
Молиявий менежмент куйидаги зарурий хусусиятларга эга:
1.
Корпорация фаолиятининг молиявий томонини башорат килиш ва
режалаштириш. 
Молиявий 
режалаштириш 
жараёнининг 
асосий
курсаткичлари сифатида сотилган махсулот хажми фойда-капитал
куйилмалари катнашади;
2.
Катта микдордаги маблагларни инвестициялаш жараёнида максадга
мувофик (ечишларни) карорларни кабул килиш.
3.
Молиявий фаолиятни хамма хизматлар билан мослаштириш (координация).
Масалан: маркетинг сохасидаги карор сотиш хажмига таъсир этади ва бу, уз
навбатида, фойда ва инвестиция микдорига таъсир курсатади.
4.
Молиявий бозорда кушимча маблагларни сафарбар килиш, шахсий
акциялар ва облигацияларни сотиш ва бошка шу каби катта (хажмдаги)
операциялар утказиш.
Молиявий менежмент куйидагиларни уз ичига олади:
·
Турли молиявий куролларни ишлатиш оркали фирманинг молиявий
сиёсатини ишлаб чикиш ва амалга ошириш;
·
Молиявий масалалар буйича карор кабул килиш, уларни аниклаштириш ва
амалга ошириш усулларини танлаш;
·
Фирманинг молиявий хисоботини тузиш ва тахлил килиш оркали ахборот
таъминотини таъминлаш;
·
Инвестицион лойихаларни бахолаш ва инвестиция портфелини
шакллантириш, 
капиталга 
булган 
харажатни 
бахолаш, 
молиявий
режалаштириш ва назорат;
·
Фирма молиявий-хужалик фаолияти бошкарув аппаратини ташкил этиш.
Молиявий менежментнинг максади умуман фирманинг ёки унинг фойда
маркази булган алохида ишлаб чикариш – хужалик звеноларининг максадга
эришиш учун усуллар,воситалар ва асбоб-ускуналар ишлаб чикариш ва уни
куллашдир.
Максадларга куйидагича эришиш мумкин:
·
Фойдани максималлаштириш;
·
Режа даврида баркарор фойда нормасига эришиш;
·
Бошкарув таркиби ва акционерларнинг даромадларини ошириш;
·
Фирма акцияси курс бахосини кутариш ва б.к.
Молиявий менежмент фирманинг киска муддатли ва узок муддатли максадлари
орасида оптимал мослик топиши киради.
Киска муддатли молиявий бошкарувда, масалан фойдани ошириш ва акция курс
бахосини кутариш каби максадларни мослаштириш буйича карор кабул килиш
керак, чунки бу иккала максад бир-бирига карши чикиши мумкин. Бу ишлаб
чикаришни ривожлантириш учун капитал инвестициялаётган ва акцияси
бахосининг усишини таъминлайдиган, келгусида юкори фойдани кузлаб жорий
йилда зарар кураётган фирма мисолида пайдо булади. Бошка томондан, фирма
жорий юкори фойда учун асосий капитални инвестициялашдан тухтаб туриши
мумкин, бунинг натижасида махсулотининг ракобатбардошлигига таъсир
курсатади ва ишлаб чикариш рентабеллигининг камайишига олиб келади. Кейин
акция курс бахосининг пасайиши ва фирманинг молиявий бозордаги ахволи
ёмонлашуви мумкин. Охирги максадга йуналтирилган узок муддатли молиявий
бошкарувда аввало ноаникликдаги таваккалчилик омиллари хисобга олинади.
Акция тахмин килинаётган нархи аникланганда, бу куйилган капиталга кайтариш
портфели булади.
Пул маблаглари куринишидаги молиявий ресурслар окимини бошкариш
молиявий менежментда мраказий масала хисобланади.
Молиявий ресурслар окимини пул маблаглари ташкил этади:
·
Молиявий – хужалик фаолияти натижасида олинган пул маблаглари;
·
Молиявий бозорда акция, облигация сотиш ва кредит олиш ёрдамида
олинган пул маблаглари;
·
Молиявий бозор субъектларининг капитал учун фоиз ва дивиденд
куринишидаги туловлари;
·
Фирманинг молиявий-хужалик фаолиятини ривожлантириш учун
инвестициялаш ва кайта инвестициялаш;
·
Солик туловларини тулашга йуналтирилган пул маблаглари.
1.5.
Молия тизими
Молия тизими – бу давлат ва корхоналарни пул маблаглари фондларини ташкил
этиш, таксимлаш ва ишлатиш усуллари ва шакллари тизимидир.
Давлат молия тизими уз ичига 3 катта тизимни олади. Уларнинг хар бири пул
маблаглари ва жамиятдаги кайта ишлаб чикаришнинг турли ролларини
характерлайди: корхоналар (ташкилот ва муассасалар) молиялари, сугурта ва
давлат молиялари. Улар, уз навбатида, бир нечта гурухларга ажратилади.
Молиявий тизим тузилиши 1-расмда курсатилган.
2.
КОРХОНАНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ.
ФОЙДАНИ ТАКСИМЛАШ.
2.1.
Корхонанинг молиявий ресурслари. Бозор шароитида уларни
шакллантириш ва ишлатиш хусусиятлари.
2.2.
Асосий ишлаб чикариш фондларининг айланишида молияларнинг роли.
2.3.
Айланма маблагларни шакллантириш ва ишлатишнинг молиявий
аспекти.
2.4.
Корхоналарда молиявий режалаштириш. 
2.1.
Корхонанинг молиявий ресурслари. Бозор шароитида уларни
шакллантириш ва ишлатиш хусусиятлари
Корхонанинг молиявий натижаси – бу хужалик юритувчи субъект ихтиёрида
булган ва молиявий мажбуриятларни бажариш учун кайта ишлаб чикаришни
кенгайтириш учун хамда ходимларни иктисодий рагбатлантиришга мулжалланган
пул даромадлари ва тушумларидир.
Молиявий ресурсларни шакллантириш узлик маблаглари ва унга
тенглаштирилган маблаглар, молиявий бозордаги ресурсларни йигиш ва молия-
банк тизимидаги кайта таксимлашдан тушадиган пул маблаглари хисобига амалга
оширилади.
Молиявий ресурсларнинг бирламчи шаклланиши корхона таъсис этилган
вактда, яъни устав фонди ташкил этилганда содир булади. Унинг манбалари:
акционерлик капитали, пай бадаллари, тармокдаги молиявий ресурслар, узок
муддатли кредитлар, бюджет маблаглари хисобланади. Устав фонди микдорини
ишлаб чикариш жараёнига инвестицияланган пул маблаглари (асосий ва айланма)
микдори (размери, улчови) курсатади.
Харакатда булган корхонанинг молиявий ресурсларининг асосий манбаи
сифатида сотилган махсулот (курсатилган хизмат) нинг нархи катнашади ва
тушумни таксимлаш жараёнида унинг турли кисмлари пул даромадлари ва
жамгармалари шаклини олади. Молиявий ресурслар асосан фойда (асосий ва
бошка фаолият турларидан) ва амортизация ажратмалари хисобига шаклланади.
Шу билан биргаликда молиявий ресурслар манбаларига: эскирган мулкни
сотишдан тушган даромад, баркарор пассивлар, турли максадли тушумлар
(мактабгача булган муассасаларда болаларни бокиш ва б.к.), курилишда ички
ресурсларни йигиш кабилар хам киради.
Хусусийлаштириш шароитида яна бир манба – бу мехнат жамоаси
аъзоларининг пай ва бошка бадалларидир. Сезиларли даражадаги молиявий
ресурслар молиявий бозор йигиши мумкин; акция, облигация сотиш, кредит
инвестициялари ва б.к.
Бозор иктисодиёти шароитида сугурта компаниялари томонидан туланадиган
сугурта копламлари катта роль уйнайди, бюджет ва сохадаги молиявий
манбаларнинг роли эса камайиб бормокда. Кимматбахо когозлар буйича фоиз ва
дивидендлар хамда молиявий операцияларни утказишдан келадиган фойда каби
молиявий ресурс турлари пайдо булмокда.
Корхонанинг молиявий ресурсларини ишлатиш куйидаги йуналишлар буйича
амалга оширилмокда:
·
Молиявий мажбуриятларни бажаришда тегишли молия-бюджет тизимидаги
органларга туловлар (бюджетга солик туловларини тулаш, ишлатилган кредит
учун фоиз тулаш ва б.к.);
·
Технологияни янгилаш, ноу-хау, ишлаб чикаришни кенгайтириш ва б.к.
билан боглик булган капитал харажатларига узлик маблагларини жалб килиш.
·
Молиявий бозордан сотиб олинадиган кийматбахо когозлар учун молиявий
ресурсларни жалб килиш; акция, облигация ва бошкалар;
·
Молиявий ресурслар ижтимоий рагбатлантириш хусусиятига эга булган пул
фондларини ташкил этиш учун йуналтирилган;
·
Молиявий ресурсларни хайрия, хомийлик ва бошка максадлар учун
ишлатиш.
2.2.
Асосий ишлаб чикариш фондларининг айланишида молияларнинг роли
Хар кандай корхонанинг ишлаб чикариш жараёни моддий-техник асосини
асосий ишлаб чикариш фондлари ташкил этади. Бозор иктисодиёти шароитида
янги очилаётган корхоналарнинг асосий ишлаб чикариш фондлари бирламчи
шаклланиши устав фондларининг бир кисми хисобланган асосий воситалар
хисобига амалга оширилади.
Асосий воситалар – бу ишлаб чикариш ва ноишлаб чикаришга мулжалланган
асосий фондларга жалб килинган пул маблагларидир.
Асосий фондларни сотиб олиш ва уларни корхона балансига кушиш вактида
асосий фондлар ва корхона балансига кушилган асосий маблаглар микдори сон
жихатдан асосий фондлар нархига мос келади. Кейинчалик асосий фондлар ишлаб
чикариш жараёнига катнашишига караб уларнинг бахоси иккига булинади: унинг
бир кисми тайёр махсулотга утказилган эскиришга тенг булса, иккинчиси –
харакатдаги асосий фондларнинг колдик бахосини акс эттиради.
Тайёр махсулотга утказилаётган асосий фондлар бахоси хар доим махсус
амортизация фондига пул маблаглари шаклида йигилади. Бу фонд йил давомидаги
амортизация чегирмаларини ва асосий фондларни (бутунлай ёки бир кисми)
кенгайтирилган кайта ишлаб чикариш учун ишлатиш ёрдамида шаклланади.
Эксплуатациядан чиккан асосий фондларни узгартириш давригача ажратилган
амортизация вактинча буш булади ва кайта ишлаб чикаришни кенгайтириш учун
кушимча манба сифатида ишлатилиши мумкин. Кенгайтирилган кайта ишлаб
чикаришни факатгина амортизация чегирмалари хисобига таъминлаб булмайди,
чунки улар асосан оддийгина кайта ишлаб чикариш учун мулжалланган. Шунинг
учун капитал куйилмаларининг асосий кисми миллий даромаддан таъминланади,
бу ерга аввало узлик молиявий ресурслар (акционер ва пай капитал) хамда
молиявий бозордан жалб килинган (курилиш-монтаж ишлари иктисодиётидан)
фойда (хужалик усулида бажариладиган) ва кредит ресурсларини жалб этиш
киради. Корхонанинг молиявий ресурслари таркибида фойда алохида уринга эга.
Бундан ташкари курилишнинг узидаги маблагларни йигиш, эскирган мулкни
сотишдан тушган маблаглар, уй-жой курилишлари ва махсус ривожлантириш
фондлар маблаглари хам ишлатилади. Бюджет маблагларининг капитал
харажатларига ажратилиши, бир хил техник сиёсат олиб боришни таъминлайди.
Бозор шароитида бюджет томонидан молиялаш, максадли субсидиялар
(инвестицион ассигнациялаш) ва инвестицион солик кредити оркали амалга
оширилади.
2.3.
Айланма маблагларни шакллантириш ва ишлатишнинг молиявий
аспекти
Корхона махсулот ишлаб чикариши учун асосий фондлар билан бирга уз ичига
ишлаб чикариш захираларини (хом ашё, материал, ёкилги ва б.к.), тугалланмаган
ишлаб чикариш колдигини ва давр харажатларини олувчи айланма ишлаб чикариш
фондлари хам керак. Хисобдаги маблаглар корхона кассасидаги пул маблаглари ва
унинг банк хисоб ракамидаги маблаглар муомала фондлари дейилади. Хар кандай
корхона ишлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш учун айланма ишлаб
чикариш фондлари ва муомала фондларидан бир вактда фойдаланиш керак.
Айланма ишлаб чикаришни муомала фондларига бунакланган пул маблаглари
корхонанинг айланма маблагларини ташкил этади.
Айланма маблагларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, у хужалик
фаолиятини нормал амалга оширишда ишлаб чикариш жараёнини тарк этмайди:
айланма маблаглар сарфланмайди, балки корхонанинг турли куринишидаги
харажатларига куйилади. Ишлаб чикариш фондларининг айланишига хизмат
курсатиб (П-Т. . . Б. . . Т*-Д*) айланма маблаглар (П) турли ишчи (функционал)
шаклларга эга булади; материаллар (Т), самарадорлик (С), махсулот (М) ишлаб
чикариш цикли тугаши билан яна узининг пул (П) шаклига кайтади.
Корхона айланма маблагларини шакллантириш учун узлик ва карз
ресурсларидан фойдаланилади.
Узлик айланма маблагларини шакллантириш корхонани ташкил этиш вактида,
яъни устав фонд тузилганда содир булади.
Шаклланган маблагларига акционерлик капитали, пай бадаллари, баркарор
пассивлар, бюджет маблаглари, маблагларни кайта таксимлаш киради. Айланма
маблагларни самарали ишлатиш корхона фаолияти молиявий натижасига таъсир
курсатадиган узлик айланма маблаглар мавжудлиги ва уларнинг холатини
курсатади. Узлик айланма маблаглар ва карз айланма маблаглари орасидаги
муносабат корхонани молиявий баркарорлик даражасини ва унинг молиявий
бозордаги холатини курсатади («банкротлик тугрисидаги конундан»). Корхонанинг
тулов кобилияти унинг савдодан, кредит ва пул характерига эга булган бошка
операциялардан келиб чикадиган тулов мажбуриятларини тулик ва уз вактида
бажариш имкониятини аниклайди.
Тулов кобилияти корхонанинг мавжуд ресурслари ва унинг туловлари хамда
жорий пул тушумлари орасидаги муносабатни хисобловчи махсус коэффициентлар
оркали топилади. Корхонанинг карз мажбуриятлари томонидан тулов кобилияти
унинг ликвидлигини (харакатчанлигини) ифодалайди, яъни корхонанинг хохлаган
23/05/23, 09:58
Стр. 1 из 1

Download 111.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling