Шахснинг мулоқатчанлик ва ташкилотчилик қобилиятларини аниқлаш бўйича саволнома
Download 102.59 Kb.
|
Шахснинг мулоқатчанлик ва ташкилотчилик қобилиятларини аниқлаш бўйича
Шахснинг мулоқатчанлик ва ташкилотчилик қобилиятларини аниқлаш бўйича саволнома. Қуйидаги саволлар берилган бўлиб, сиздан уларнинг хар бирига “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беришингиз сўралади. Жавобларингизни савол рақами олдида қўйиладиган белгиларингиз билан аниқланади. “Ха” жавобига “+” белгисини қўйинг. Доимо мулоқотда бўлиб турадиган дўстларинигиз кўпми? дўстларинигизни ўз фикрингизга ишонтира олишнинг уддасидан тез-тез чиқиб турасизми? Ўртоқларингизда бирор бир кўнгилсизликни хис қилиб юрасизми? Мавжуд қийин аҳволлара доимо тўғри йўл топиб кетишингиз қийинми? Хилма-хил одамлар билан янги танишувларга интиласизми? Ижтимоий ишлар билан шуғулланишни ёқтирасизми? Сизга китоблар билан ёки у-бу иш билан машғул бўлиш, одамлар орасида вақтни ўтказишга нисбатан маъқулроқми? Ўз хоҳишингизни амалга ошираётганингизда тўсиқлар пайдо бўлиб қолса, ўз интилишингиздан тезда воз кечасизми? Ёши сиздан анча катта бўлган одамлар билан тезда киришиб кета оласизми? Ҳар хил ўйинларни ўйлаб топиш ва ташкил этишни яхши кўрасизми? Ўзингиз учун янги бўлган дўстлар ёки меҳмонлар даврасига қўшилишда қийинчилик сезасизми? Бугун қилиш мумкин бўлган ишларни тез-тез кейинги кунларга ўтказасизми? Номаълум кишилар билан мулоқотга киришишингиз осонми? Сизнинг таниш-билишларингиз Сиз ўйлагандай хатти-харакатлар қилишларига ишонасизми? Янги коллективга мослашишда қийинчилик сезасизми? Сизда бошқа одамлар билан уларнинг ўз сўзлари устидан чиқмаганликлари, ўз мажбуриятлари ва маъсулиятларини бажармаганликлари юзасидан хеч қандай келишмовчиликлар бўладими? Имкон бўлса, бошқа кимса билан танишишга интиласизми? Муҳим ишларни хал қилишда кўпинча ташаббусни ўз қўлингизга оласизми? Атрофингиздаги одамлар сизнинг ғашингизга тегса, ўзингиз якка қолгингиз келадими? Одатда, ўзингизга ноқулай бўлган шароитда йўл топиб кетасизми? Хар хил одамларнинг орасида бўлиш сизга ёқадими? Бошланган ишингизни охиригача етказмасангиз ачинасизми? Бошқа одам билан танишув вазифаси олдингизда турган бўлса, у холда қийинчилик ёки уялиш холларини хис қиласизми? Атрофингиздагилар билан кўп мулоқотда бўлганлигингиздан чарчаб қоласиз, деб тасдиқлаш тўғрими? Кўпчилик бўлиб ўйнайдиган ўинларда иштирок этишни яхши кўрасизми? Бошқа одамларнинг шахсий хаётига алоқадор масалаларни хал қилишда қатнашишга кўп холларда ташаббус кўрсатасизми? Сиз яхши танийдиган одамлар орсида ўзингизни ишончсизроқ тутасиз, деб айтиш мумкинми? Ўзингизни хақлигингизни исботлашга доим ҳам харакат қилавермайсиз, деб таъкидлаш мумкинми? Ўзингизга камроқ таниш бўлган дўстлар гуруҳида ҳам қизиқ суҳбат олиб боришингизга ишончингиз комилми? Мактабдаги ижтимоий ишларда иштирок этганмисиз? Ўз таниш-билишларингиз доирасини чеклашга, уларнинг сонини кўпайтирмасликка интиласизми? Агар сизнинг фикрингизни бошқалар қўлламаётган бўлса, бу фикрингизнинг тўғрилигини шу захотиёқ исботлашга харакат қиласизми? Сиз кам таниш бўлган дўстлар даврасига тушиб қолсангиз ўзингизни эркин хис қиласизми? Таниш билишларингиз киришаётган тадбирларни ташкил этишга тезда киришиб кетасизми? Кўпчилик одамлардан иборат гуруҳлар олдида гапираётганда безовталик ва ишончсизлик хис этасизми? Ишга алоқадор ёки шахсий учрашувларга тез-тез кечикиб турасизми? Дўстларингиз кўп деб таъкидлаш мумкинми? Яхши таниш тўлмаган одамлар билан мулоқатда бўлганингизда ўзигизни кўпинча ноқулай ҳис этасизми? Кўпроқ башқа одамларнинг диққат марказида бўласизми? Кўпчилик одамлардан иборат давраларда ўзингизни ишончсизроқ ҳис этасиз, деб айтиш мумкинми? Олинган маълумотларни қайта ишлаш бўйича йўриқнома. Саволнома орқали олинган натижалар қуйидаги жадвалдаги “калит” билан солиштириб кўрилади.
Саволномада тоқ рақамлар билан бошланган саволлар мулоқотга киришаолувчанлик қобилиятларни аниқлашга, жуфт рақамдан бошланган саволлар эса шахснинг ташкилотчилик қобилиятларини ўрганишга қаратилган, яъни саволнома бўйича мулоқатчанлик ва ташкилотчиликка алоқадор саволлар галма-галдан келади. Натижалар жадвалдаги белгилар билан солиштириб чиқилади, агарда белгилар (саволдаги ва жадвалдаги белги) мос келса, у ҳолда бу жавоб бўйича 1 балл баҳо қўйилади. Агар белгилар мос келмаса, хеч қандай баҳо қўйилмайди. Белгиларни солиштириш ва баҳолар сонини аниқлаш устун бўйича баҳолар йиғишга қаратилган бўлса, иккинчи устун бўйича умумий ташкилотчиликка оид баҳолар ёзилади. Жавоблар ва жадвалдаги белгилар солиштириб бўлингандан сўнг хар бир устун бўйича умумий баҳолар сони йиғиб чиқилади ва қуйидаги усул орқали кўрсаткич коэффиценти аниқланади. Download 102.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling