Шахснинг суицидга мойилигини аниқлаш
Download 87.26 Kb.
|
Шахснинг суицидга мойилигини аниқлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўриқнома
Шахснинг суицидга мойилигини аниқлаш методикаси Қуйида З. Королёва томонидан ишлаб чиқилган “Шахснинг суицидга мойилигини аниқлаш” методикасини хавола этамиз. Йўриқнома: Синалувчига қуйидаги шаклни ўзи истаган тарзда бўяш таклиф этилади. Натижалар интерпретацияси. 1. Агар шаклнинг кўпроқ қисми бўялган бўлса, кайфиятнинг ёмонлигидан далолат беради. Синалувчини нимадир қийнамоқда, қандайдир муҳим нарса ташвишга солмоқда. Бироқ бу ҳолат вақтинчаликдир. Суицидга мойиллик йўқ. 2. Агар шакл бўялмасдан, шунчаки айлантириб чизиб чиқилса, бу синалувчининг кучли иродаси ва мустаҳкам асаб тизимидан дарак беради. Бу одам ҳеч қачон ожизлик қилиб, суицид ҳақида ўйламайди. Бундай хатти – ҳаракатларни ўзига, яқинларига ва атроф оламга нисбатан жиноят деб ҳисоблайдилар. Ҳаёт қанчалик оғир бўлмасин, барча қийинчиликларга қарши курашишга, ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тайёрликни англатади. 3. Шаклнинг учтадан кўп бўлмаган қисми бўялган бўлса, ушбу одам аниқ вазиятларда суицид ҳақида ўйлашини ва барча нарсалар унга қарши чиқадиган ҳолатларда суицидал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкинлигидан далолат беради. Бироқ, бу одам табиатдан оптимист бўлиб, оғир вазиятлар унга камдан – кам ҳолатда қўрқинчли бўлиб кўринади. 4. Шаклнинг чап қисми бутунлай бўялган бўлса, бу шахснинг кўнгли нозиклигидан ва ҳаддан зиёд таъсирчанлигидан далолат беради. Бундай инсонлар ҳаётдаги ноҳақликларни юрагига яқин олади ва бундан қийналадилар. Уларда суицидга мойиллик бор, лекин яқинларига бўлган муҳаббати ушбу қарордан уларни қайтариб туради. Чунки яқинларига азоб беришни истамайдилар. 5. Агар шакллнинг ўнг қисми тўлиқ бўялган бўлса, ушбу одам суицидга мойиллигини ўзининг фойдаси йўлида қўллайди: ўз яқинларига таҳдид қилиб, талабларини бажаришга мажбур қилади. 6. Шаклнинг барча қисми бўялса, бу одам онг остида ўлим ҳақида ўйлайди. Бу интилиш унда жуда кучли ривожланган. Бироқ, унинг суицидал мойилиги ташқаридан намоён бўлмайди, у қулай фурсат етганда ташқарига чиқади. Download 87.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling