Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Download 0.7 Mb.
bet4/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Учинчи наът

Эй маданий бурқаъно маккин ниқоб,


Сояда қолгай не замон офтоб?

Ой эсанг, меҳринг нуридин бер нишон,


Гул эсанг, атрингни тарат, эт аён.
270 Сенга ҳама зору адо, қон ютиб,
Биз сари солгин назаринг раҳм этиб.

Қўйгил Араб, мулки Ажам сори юр,


Кун била тун, икки бедов шай эрур.

Икки жаҳон саҳнини сен тоза қил,


Икки жаҳонга уни овоза қил.

Тангага зарб ур, ҳукамо урмасин,


Хутба ўқи, то хутабо турмасин.20

Атру уфоринг таралиб шуъладек,


Боди нифоқ чирмади атрингни лек.

275 Ол ўша маснадни риё аҳлидин,


Юв ўша минбарни бало заҳридин.

Хонайи ғул – сайқалу парвозлари,


Ҳайда, адам қаърига кетсин бари!

Сийлама кўп, ўзни улар тиймагай,


Айлама инъомки, улар тўймагай.

Биз ҳама жисму, кел, ўзинг жон бўл,


Аҳли чумолига Сулаймон бўл.

Раҳна солиб динга, қўюрлар қадам,


Бошқа тарафдин яна пистирма ҳам –

280 Соқчи ўзинг, қофила танҳо нечун?


Қалб ўзинг, чеккада туғро нечун?

Ёки Али йўлини майдонга бур,


Ёки Умар тиғини шайтонга ур.

Тунни этиб моҳи ямоний қадар,


Тўни ямонийдин ўзинг бош чиқар.

Улки ики-учтаси тўсгай эшик,


Ҳайда уларни нарига, берма эрк.

Беш юзу эллик йил ўзинг масти хоб,


Уйғону мажлис сари юргил шитоб.

285 Тургилу уйғот Сирофилни ул,


Токи ўчирсин неча қандилни ул.

Хилват аро пардайи асрор бўлиб,


Тур ҳама ухлоқ уза бедор бўлиб.

Хонайи офат бу, фалокатпазир,


Барчага қўл чўзгил ўзинг, қўллагил.

Ҳар не ризойинг эса, ул чин дурур,


Сенга рақобатчи қани, борми ул?

Гар назаринг лутфу иноят этар,


Барча муаммога кифоят этар.

Доира чиз, бармоқ ила доира,


Сенга нисор ҳар неки бор ул ора.

Сен-ла тасарруф ким этар ботиниб?


Афви гуноҳини сўрайдир ғариб.

Олдилар устингдин, ажаб, пардани,


Икки жаҳон узра солиб хирқани.

Жони Низомийки, сенга бандадир,


Атру ифоринг ила ул зиндадир.

Атри вафойингни сўрар бу гадо,


Мулки Фаридунни анга эт адо...

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling