Шампуннинг кимёвий таркиби, таъсири ва уни тиф тн асосида синфлаш. Таянч докторант Л. Б. Зиёдова, к ф. д проф. Ғ.Ҳ. Хамроқулов
Download 17.88 Kb.
|
шампун статя 2бет
Шампуннинг кимёвий таркиби, таъсири ва уни ТИФ ТН асосида синфлаш. Таянч докторант Л.Б.Зиёдова, к.ф.д.проф. Ғ.Ҳ. Хамроқулов ТКТИ Тошкент 1903йилда Немис кимёгари Ханс Шварскопф биринчи бўлиб бинафша шампунини ихтиро қилган ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Шварскопф кукун шампуни соч косметикаси соҳасида биринчи маркали маҳсулот эди. 1919-йилда ишлаб чиқариш янги босқичга кўтарилди ва маҳсулот Schaumpoon деб номлана бошланди. Саккиз йил ўтгач, Шварскопф компанияси янги ихтиро — суюқ шампунни тақдим этди.(1) Шампун бир неча моддалар аралашмасидан иборат бўлиб, миқдор жихатидан сув унинг асосий таркибий қисми хисобланади, ундан кейин сирт фаол моддалар (СФМ),бундан ташқари, консервантлар, ароматизаторлар, қуюқлаштирувчи моддалар, анорганик тузлар-натрий хлорид ва бошқалар шампуннинг таркибини ташкил этади. Натрий лаурил ва лаурет сулфатлари шампунларнинг асосини ташкил этади ва жуда қўпол сирт фаол моддалар хисобланади. Улар ювиш пайтида интенсив кўпик хосил бўлишида ва бош териси ва сочларни тозалашда мухим ахамиятга эга бўлиб,деярли барча шампунлар таркибида учрайди. Америка токсикология коллежи журнали тадқиқотчиларнинг таъкидлашича бу моддалар тери билан узоқ алоқада бўлганда терида қичишиш ва аллергик реакциялар келиб чиқишига олиб келади. Лаурил-ва лаурет сулфатлар "эпидермис" ўзгаришига сабаб бўлиб, теридаги тешикларни ёпилиб қолишига, соч фолликуллари юзасига ўтириб қолиб ва уларни зарарланишига, кўзни ачиштиришига, соч тўкилишига ва қазғоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бошқа тадқиқотчилар бу компонентлар нафақат теридаги ифлосликлар балки теридаги фойдали табиий моддаларни хам йўқ қилиб, унинг химоя қатламини бузади деган хулосага келган. Лаурет сулфатлар таъсирида тери тезроқ қарийди (2). Парабенлар (parabens). Булар микроорганизмларнинг кўпайишига тўсқинлик қиладиган консервантлардир. Парабенлар аллергияга олиб келиши мумкин бўлган моддалар бўлиб, тўқималарда тўпланиши оқибатида гормонал мувозанат бузилиши ва хавфли ўсимталарнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Парабенлар этилпарабен, бутилпарабен, метилпарабен ва пропилпарабен кўринишида учрайди . Формалдегид-(formaldehyde) косметик консервант ҳисобланади. У токсик модда бўлиб, репродуктив органлар, нафас олиш органлари ва Марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади. Косметикада формалдегидни ишлатишни тақиқлашгани сабабли ишлаб чиқарувчилар уни Quaternium-15 (еркин формалдегид газини чиқаради), Dowicil 75 Dowicil 100, Dowicil 200 деб белгилай бошлашди – бу моддаларнинг барчаси одамларда дерматитга олиб келади. Жахонда, шунингдек Ўзбекистонда хар хил кимёвий таркибга эга бўлган шампунлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг Республикамизга миқдори бўйича импортини ва ундан экспортини давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотлар тасдиқлаб турибди. Шампун Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНнинг VI бўлими 33 гурухи 3305 товар позициясида таснифланган бўлиб, унга 3305 10 000 0 коди берилган. Шампун кимёвий таркиби, яъни қўшиладиган модданинг турига, тузилишига, олиниш технологиясига, физик кимёвий кўрсаткичларига ва истеъмол қийматига қараб хар хил нархларда баҳоланади. Ушбу муҳим кўрсаткичлар нобатга олинмаган холда, шампун божхона юк декларациясининг 33 графасида бир хил код рақами билан расмийлаштирилади. Мақсадимиз, божхона қоидалари бузилишларни олдини олиш мақсадида шампунни кимёвий таркиби ва истеъмол хоссалари асосида янги код рақамларини тегишли ташкилотларга тавсия қилишдан иборат. Download 17.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling