♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
230
О йбе гим м е н и н г лар кўп эмасми, улар бир неча кун давомида келиб, келин- куёвни, бизни қутлаб кетдилар. Ўша йилнинг кузида биз — Ойбек икковимиз, Ғафур ака эса Муҳаррамхон билан «Ожария» теплоходида Ўртаер денгизи мамлакатлари бўйлаб саёхатга чикдик. Одессада теплоходга ўтирар эканмиз, сайёхлар орасида Тошкентдан ва бош ка республикалардан келган кўпгина танишларимиз- ни учратдик. Теплоход Истанбул оша Ўртаер денгизига ўтди. Биз бир кунгина Истанбулни айландик. Босфор кўлти- ғидан ўтаётганимизда, кема капитани уни жаҳондаги энг гўзал ж ой, деб та 1 »рифлади ва бу ҳақиқат эди. Теплоход навбатма-навбат Ливан, М иср, Ю нонистон, Италия, Ф ран ция соҳилларидан ўтди. Кўпгина жойларни кўрдик. А й н и к са, денгиз оғушидг дам олиш фароғатли бўлди. Соатлаб палубада ўтириб, тоза денгиз хавоси билан нафас олдик. Уфкдан-уфкка чўзилган мовий кенглик дилимизга ором ва роҳат бағишлади. Ойбек шу саёҳатдан «Ўртаер денгизида», «Байрут» де ган шеърлари билан кайтди. Ўша пайтларда М ар ка зкўм н и н г биринчи котиби Ш а- роф Рашидов бўлиб, у баъзан-баъзан О йбекнинг соғлиғи- дан, аҳволидан хабар олгани келиб турар эди. Бир куни сухбатлашиб ўтирганимизда, Шароф ака Ойбекка Хитойга боришни тавсия килди. «Хитойда игна билан даволаш йўли мавжуд, балки у Сизга ёрдам бериб колар», — деди. Ш а роф аканинг бу фикри бизга жуда маъкул бўлди. Сарко- тибнинг ўзи тез орада йўл коғозларини ҳам тўғрилаб бер ди. Бу 1960 йил эди. Биз тўғри П екинга караб йўл олдик. Т ў кки з кун давомида поездда юрар эканмиз, айниқса, Бойкўл атрофидаги гўзал манзараларни кўриб, калбимиз сурурга тўлди. Пекинга етиб келишимиз билан Совет ваколатхона- сига бориб, бош в.акил билан танишиб, сўзлашдик. Вако- латхонанинг янги курилган биноси катта, кенг ва кўркам эди. Хитойда мўътабар ёшдаги чолларни «лов» дер эканлар. Пекинда тўрт нафар лов табиб бор экан. Булар М ао Цзе- дунни хам даволашар экан. Шулардан бири — Ён лов Ойбекни игна билан даволади. У хар куни олтин игналар- ни О йбекнинг кўлларига, умурткасига, бўйнига кадайди. 231 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а М ен бу манзарага ҳатто қарагани ҳам қўрқаман, Ойбек эса чидаб, кулиб ўтиради, ихлос ила даволанади. Бизга Пекин шифохоналарининг биридан палата ажрат- ган эдилар. Ойбек шу палатада ётиб даволанади. М ен хар куни П екин кўчаларини айланиб келаман. Шахардаги мар казий кўчалардан бири Ванфузи бўлиб, унда жойлашган кичкинагина бир дўконда Совет Иттифоқида чиқадиган га зета ва журналлар сотилар экан. М ен хар кун и шахар айланиб, бир даста газета ва журналлар келтираман ва Ойбекка ўқиб бераман. Зериккан пайтларимизда шу нашр- лар жонимизга оро киради. — Гапир, Зарифа, — дейди Ойбек караватда ўтириб. М ен ўтган-кетган, қачондир ўқи га н ёки бувимдан эшитган- ларимни, Туркистонга руслар келганида, бир лашкарбоши бутун И қон қиш лоғи ахлини бир кечада Тош кентга кўчи- риб юборганини, бу қувғиндилар карвонида олти яшар бу- вимнинг хам бўлганини, уларнинг Тошкентда кечган ҳаёти- ни сўзлаб бераман. Тош кент хам таслим бўлганида, И қон аҳолисининг яна ўз юртига қайтиб кетганини гапираман. Қ ў қо н хонлиги руслар томонидан забт этилганидан сўнг Худоёрхонни Петербургга олиб кетиш ган, ун и н г оиласи эса Туркистонда қолган. Ш унда бувим хон ойим хузурига бориб, у билан танишган. Орадан неча ойми, йилми ўтгач, хон ойим Худоёрхоннинг ҳарамини тарқатиб, канизакларни эрга берган, ўзи эса оиласини Тош кентга кўчириб кетган. М ен бекорчиликдан Ойбекка шу хакда эшитганларимни хикоя қиламан. Навоий, Ф узулий ғазалларини ёддан ўқиб бераман. Кейин О йбекнинг ўзимга ёққан шеърларидан на- муналар ўқийман. М ана, масалан, буни: Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling