♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

164


О йбе гим м е н и н г
ган бўларди. Китобни севадиган, қадрига етадиган одам 
эди, у.
Китобларни тартибга солишда дадамга мархум профес­
сор Абдумажид Баходиров (у бизнинг институтда ишла- 
ган) ёрдам бермишди. У мадрасада таҳсил кўрган, арабча, 
форсчадан ғоят саводли киш и эди. Жуда хушмуомала, кам- 
тарин одам эди, раҳматли.
Бу китоблар орасида хазрати Ж ом ийнинг битма кул- 
лиёти, Ҳилолий ва яна кимларнингдир битма девонлари
«Калила ва Дим на»нинг форсий, арабий ва туркий битма 
нусхалари, Замахшарийнинг уч ж илдлик тош босмаси, Те­
мур ҳақидаги тарихий рисолалар ва бошқалар бор эди.
* * *
Ойбек кўчага хам чиқмайди. Ч и қи ш н и н г хам хожати 
й ўқ. Тил ва адабиёт институтидан хайдалган, Ёзувчилар 
уюшмасидан чикарилган. Газета ва журналлар эса унинг 
асарларини босмай қўйганлар. Ш у н и н г учун хам Ойбек 
бутун ёз ичи боғдан чиқмай ижод қилди.
О йбек 30-йилларнинг бошларида «Студентлар» деган 
роман ёзмоқчи бўлиб, бир оз уринди. Л е ки н асарнинг 
ёзилган дастлабки қисмлари ўзига ёқмагач, ташлаб қўйди. 
Ш ундан кейин мен ҳар замон-ҳар замонда унга насрга ўтиш 
вақти келгандир, деб сўз бошласам, «И ўк, хали вакт бор, 
шошма!» дер эди.
М ана, энди ўша Ойбек айтган вақт келган кўринади. 
Л е ки н бу вақт ижод вақти эмас эди. О йбекнинг барча 
устозлари аллақачон камокда азоб чекаётган, бир канча 
тенгдошлари секин-аста ғойиб бўлаётган, унинг ўзига ҳам 
камалиш навбати келган пайт эди. Ш ундай таҳликали айём- 
да ижод билан шуғулланиш ҳар ки м ни нг ҳам кўлидан кела- 
вермайди. Аммо Ойбек бую к ирода эгаси эди. Ш у н и н г 
учун хам у ўта тахликали ва фожиали кунларда, ғурбат 
ютиб, кечирилган хаётда «Қутлуғ кон»дай гўзал ва ўлмас 
бир асарни яратди. И ж одият булоғидан ҳеч нарсага кара- 
май, тўйиб-тўйиб сув ичди.
Т у н я р и м л а н г а н , 
Р о м а н и д а н бош
LUoup « К у т л у г қон» 
К ў т а р м а с бир он.
165


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Қ ў л и м д а ки т о б  
А т о м ҳ и к м а т и , 
Т а ф а к к у р и м д а  
Д у н ё к,исмат и.
Й ў л ч и си н гл и си , 
К ў з л а р и ю л дуз.
— Б и р и с м н и т оп, 
Ё қ и м л и ёш қ и з —
— З а ҳ р о ё Ч ул п о н  
Ё О лт инбиби?
— К а м у ч р а р У н с и н , 
Б у э н г я х ш и с и !
« Кутлуғ қон»га Унсин образи шундай кириб келди.
Бувим томонида Унсин тўти деган кариндошимиз бор 
эди. Ганга чечан, ш ўх аёл эди у. Баъзан бизникига келиб, 
бир неча кун тунаб, меҳмон бўлиб кетарди. Ш унда мен 
ёнбошига тиқилиб, қандай килиб ўлиб, кай та тирилганини 
сўзлаб беришини сўраб, ялинардим. У бир вақтлар катти к
хасталаниб, ўлган. Яқинлари йиғи-сиғи билан энгагини боғ- 
лаганлар, сўнг мотам маросимини бошлаганлар. Бирдан У н ­
син тўти кўзларини очиб, қайта тирилган ва яқинларига 
қа ндай ўлганини ва нечун тирилганини сўзлаб берган.
М ен бу воқеани кўп дафъа эшитган бўлсам-да, Унсин 
тўти бизникига хар сафар келган и да, тағин бир бор сўзла- 
тиб, эшитардим. «Сен кизга яна айтиб бермасам, кутул- 
майман», деб кула-кула Унсин тўти саргузаштини ҳикоя 
қилар эди. Ўлиб, кўзлари юмилганда, ун и н г олдига нуро- 
ний бир чол келган эмиш. «Юр, кизим, сени олиб кетгани 
келдим», дебди у. Унсин тўти шу чолга эргашиб кетибди. 
И кки с и аллақандай девор тешиклардан ўтиб, жуда сало- 
батли, оппок соколи кўксига тушган бир бузрук чолнинг 
олдига боришибди. «Аттанг, адашибсиз, — дебди чол. М ен 
чорлаганим аёл бу эмас, элтиб қўйинг!» Улар ҳалиги йўллар- 
ни қайта босиб, яна Унсин тўти ётган уйга кайтиб келиб- 
дилар. Унсин тўти шундан кейин кайта тирилган экан.
Ойбек бу воқеани мендан кўп эшитгани учун Йўлчи- 
нинг синглиси образини яратишда ундан фойдаланишга ахд 
қилди. Умуман, «Қутлуғ қон» романида тасвирланган воқе- 
алар ҳам, қаҳрамонлар хам О йбекнинг кўнглида туғилган, 
йиғилган бир дарё экан, шалола бўлиб қуйилди. Ойбек 
романни жуда оз муддатда ёзиб тугатди. И ж од нашидаси 
билан банд бўлган Ойбек хатто булутли хаётни хам унут- 
гандек бўлди. И ж од бахти бамисоли бир қуёш бўлиб, унинг 
ҳаёти ва юрагига нур тўкиб ту рди.

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling