Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet27/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Ижодкорлик масалаларини ҳал қилишнинг мантиқий кетма- кетлиги. Ҳар қандай масалани ҳал қилиш учун авваламбор ундан кўзланган мақсадни аниқ шакллантириш ҳамда мавжуд имкониятлар доирасида уни ҳал қилишнинг энг самарали методларини топа билиш талаб этилади. Ижодкорлик масалалари "Мақсад - мақсадга эришиш учун мавжуд имкониятлар" кўринишидаги мантиқий кетма-кетлик асосида қуйидагича ҳал этилиши мумкин. Бу ўринда масала, муаммо ва унинг амалдаги ҳолати тушунчалари умумий ҳолатда қўйилган мақсад ва шартлар асосида белгиланади.

Ижодкорлик масаласи одатда қуйидаги кўринишга эга бўлади: "[А] шартлар берилган, [H] мақсадга эришиш талаб этилади". Масалани шартли равишда [A,H] мантиқий ифода шаклида ёзиб оламиз. Лекин маълум шароитларга татбиқан ушбу мантиқий кетма-кетлик турли кўринишларда бўлади, буни қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин.


1-мисол. Берилган: технологик жараён, ишни бажариш ҳажми ва муддатлари, агротехник талаблар, тупроқ ва экин майдони тавсифи, механизмларнинг тупроққа берадиган босими чегаравий қиймати. Экин майдони бирлигига сарфланадиган эксплуатацион сарф - харажатлар миқдорини минимумга келтириш имконини берувчи комбинациялашган ишлов бериш агрегати учун янги техник ечим талаб этилади.
Масаланинг амалдаги ҳолати - берилган шартлар билан тавсифланади, яъни бу [ A, - ] кўринишдаги тўлиқ бўлмаган масала.
Муаммо - бу мураккаб, тўлиқ бўлмаган масала, унда шартлар аниқланмаган, яъни [ -, H ]. Муаммони ҳал қилиш учун тадқиқот олиб бориш талаб этилади.
2 - мисол. Масаланинг қўйилиши: Ички ёнув двигатели ёнилғи сарфини 10 фоизга камайтириш имконини берувчи янги техник ечимни топиш талаб этилади.
Масаланинг амалдаги ҳолати - таҳлил қилиниши ва олинган маълумотлар асосида хулоса чиқарилиши лозим, яъни [-,H].
Муаммо - ёнилғини тежаш имкониятини берувчи мавжуд техникавий ечимлар таҳлил қилиниб, сарфни камайтириш учун олиб бориладиган тадқиқот йўналиши белгиланади.


    1. Download 0.99 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling