Шаҳрисабздан чиқиб кетганимдан бери елкамдан рюкзак тушмайди. Яқин танишлар "Уйингни ўзинг билан олиб юрасан", деб ҳазил қилса, "Фақат ўзимни сиғдирмаслиги чатоқ-да", дея кулиб қўяман. Ошналар "уйинг" деганича бор
Download 1.12 Mb.
|
Шаҳрисабздан чиқиб кетганимдан бери елкамдан рюкзак тушмайди
Бўш қолган қоғоз
Янги ижарахонам шаҳар чеккасидаги катта йўл ёқасида. Ойнани ёпсангиз – дим, очсангиз – шовқин. Тинчликка ўрганган қулоқ шўрига шўрва. Хоналар, айниқса, ошхона ҳаётимдан-да бетартиб. Тозалик бу уйдагилар учун тарих қатида қолиб кетган архаик сўз; камига мушук боқишади. Кўчада эса улардан озода киши йўқ. Мирзакалон Жўраевнинг Зиёси шу уйда яшай олармиди? Ярим тунда соат ўн икки–икки оралиғида келаман. Ошхона адоғидаги кичик бўлмага ўтиб, тонггача қоғозга дардимни тўкиб соламан. “Мажнун” ҳақда ўйлайман. Муаллиф нега айнан “Мажнун” деб номлади романни? Рости, ном билан асар ўртасида боғлиқлик йўқ – худди менинг тушдаги ва ҳушдаги ҳаётим каби. Лекин ажиб роман бу... Платонов ифода йўлида ёзилган ушбу асар қаҳрамони Зиё айнан мен эмаслигимга ҳеч ким ишонтиролмайди! Каминадан фарқли томони, алоҳида ёлғиз яшашга ижара уйи бор, холос. (Мирзакалон Жўраев. Мажнун. Тошкент, “Камолот”, 2000.) “Мажнун” ҳақида илк бор ёзувчи жўрам Шербекдан эшитганман. Дамариқда яшардик у кезлар. Эшитган кунимоқ топиб келганман. Оғзимиздан сўлагимиз оқиб ўқиб чиққанмиз. Шоир аслида битта шеър битмоқ учун дунёга келганидек, ёзувчи ҳам биттагина асар ёзмоқ учун бир умр чиранса керак. Лекин Мирзакалон Жўраев ёзувчи эмасди-да! Унинг бирор ҳикоясида ҳам ёзувчилигини сезмайсиз. Ёзувчилик юкини кўтармай қалам тебратадиганларга ҳавас қиламан. Масалан, Анна Франк шу сирадан... Ойнани очдим. Юкмашина кучаниб ўтяпти. Дайди ит ниманидир ғажияпти дарахт тагида. Одам йўқ. Қоғозларим ёнига қайтаман. “Ғородам” ҳақида шеър ёзмоқчиман. “Мажнун”даги Зиёни шундай номлаб олганман. Қоғозга туширсам бас. Аммо дангаса томирим тутяпти. Хаёлингизда пишиб етилаётган шеърни матн ҳолига келтириб берадиган қурилма яратилмаганми? Унданам яхшиси – тўлқинтутгич! Шоир тахайюлидаги шеърни тўлқин кўринишида тарқатади, ўқувчилар уни тутиб олади. Чалғидим. Қоғоз бўш қолди. Соат уч. Ҳаво салқин... Яна юкмашина ўтди. Ойнани ёпишга эриняпман. Осмон оқарган сари шовқин зўрайиб бораркан. Эрта ётиб, субҳ пайти ёзгин, дерди бобом. Субҳ, субҳи содиқ. Ёқимли сўз. Лекин қоғоз бўш қолди. У келди! Нафас олишим тобора қийинлашяпти. Мўмиёлаб ташлангандек қимирлолмайман. Гапирсанг-чи, нима керак ўзи? Янги жойга кўниколмаяпсанми? Ёлғизлигим бадингга урдими ё? Зиёни бошқариб юрган шарпа сенмидинг? Мажнунни олиб юрган руҳ-чи? Зиё ўлмагани учун муаллиф ўлди. Мирзакалон Жўраев “Мажнун” охирида қаҳрамонни ўлдириши керак эди! Бало ўзига урди. Биринчи ва охирги роман – “Мажнун”. Кет, кет! Булбулдан ҳам содиқ у шарпа. Болалигимдан бери мен билан бирга. Келса, бир амаллаб ўрмалаб бориб, бобом қўйнига кириб олардим. Энди бобом йўқ. Қўрқмай қўйганман. Ҳали ҳам устимда. Шовқин асабимга тегяпти. Ҳой, ёрил; ё кет! Ғородам. Оҳ, ниҳоят, бутунлай ичимга ботиб кетди... Нур! Уйқу кўрмаган кўзга тушган нур – уюшиб қолган оёққа урилган калтакдек азоб беради. Оёқ остим ёрилиб, ер ютадигандек. Кўзимни юммасликка уринаман. Кўзгу. Унинг намланган юзига бармоғим билан ёздим: “Ғородам”. Қоғоз барибир бўш қолди. ЖОНТЕМИР Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling