Шарк донишмандлари хикматлари


ОИЛА ФАРОҒАТИ ВА ЭР-ХОТИН САДОҚАТИ


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58
ОИЛА ФАРОҒАТИ ВА ЭР-ХОТИН САДОҚАТИ
Оиладаги тотувлик, хулц у-одоб, фарогат 
миллат шарафини олий мақомга кўтариши 
ҳамда эр-хотин ва фарзандларнинг ўза р о  
муносабат ларидаги мезоннинг бузилиши 
оилани бар б о д қилиши ҳақида
Она хаккига диккатли бўл, уни бошингга кўтар. Зеро, 
оналар тўлғок машаккатини чекишни бўйинларига олма- 
ганларида чақалоқлар дунёга келиш учун йўл тополмас 
эдилар.
Жалолиддин Румий
Бошни фидо айла ато кошиға,
Жисмни садқа қил ано бошиға.
Алишер Навоий
Қўрқоқ севги изҳор қилолмайди, 6у мард кишининг 
иши.
Махатма Ганди 
Агар севсанг, муҳаббатингга арзийдиганни сев.
Қобус
Миллатлар шарафини юқори мартабага кўтарадиган 
нарса милёнлар ила саналмакда бўлган аскарлару дунё- 
да энг буюк ва зўр бўлган кемалар эмас, балки... оила- 
дир.
Ризоуддин ибн Фахриддин
Онангдан бош товлама, ошмасин дарди,
Шараф тожи эрур оёғин гарди.
Абдураҳмон Жомий
Хотинларга хар ишда итоат этманг. Уларга қарши- 
лик килиб турмасангиз, уйдан барака кетади.
Умар ибн Хаттоб


Ким ари нишига қилолмас токат,
Асални кўради узоқдан фақат.
Хусрав Деҳлавий
Таниқлиг-у шарафинг отангдандир, меҳрибонлик, муш- 
фиклик онангдандир.
Абулцоспм аз-Замахшарий
Мехру кина бир-бирига қовушмас.
Фахриддин Журжоний
Хотинининг нафсоний орзуларига бўйсунган ҳар бир 
эркакни Аллоҳ жаҳаннам оташига отмай қўймайди.
Ҳасан Басрий
Парвона оташдан ҳузур топса гар,
Куйса хам ҳеч қачон этмайди ҳазар.
Фаридиддин Аттор
Бола қалби мисоли беғубор тахта, унга ҳар қандай 
тасвирни осонгина чизавериш мумкин.
Жалолиддин Даввоний
Отадан хато келса кўрма хато,
Савоб бил, хаттоки қилса хато.
Аҳмад Югнакий
Ишқ либосини кийишдан ор қилиш ва муҳаббат лаз- 
затидан бебаҳра бўлиш табиатнинг оғир жафоси ва ка- 
саллик тақозосидир.
Мажидиддин Хавофий
Кўча севгиси уйни барбод этар,
Уйингни хотин меҳри обод этар.
Саъдий Шерозий
Севгисиз одам — одам эмас.
Қобус
Хотиннинг жиҳоди — эрга итоат этмоқликдир.
Али ибн Абу Толиб


Болалар ўз оталаридан мерос қилиб оладиган уч 
афзал нарса бор: хушмуомалалилик, одоб ва садоқат.
Муҳаммад Зеҳний
Ғамгин қаро кунда ким сенга ёр,
Шодлик кунингда хам унутма зинҳор.
Фаридиддин Amtnop
Ҳақикий фарзанд ҳар бир соҳада ўз отасининг хук- 
мига тобе бўлади.
Бархурдор ибн Маҳмуд
Севги-мухаббат обрўли одамни хор килади, тубан 
одамни эса ҳурматли инсонга айлантиради.
Мажидиддин Хавофий
Отадан ёш қолган — ақлдан бўш қолган.
Қўрҳут ота
Урғочи туя инграса, эркак ту я бўзлайди.
Маҳмуд Кошгарий
Вафо кўрсанг бировдан қилма хайрат,
Вафо килдинг, вафо бўлди мукофот.
Хусрав Деҳлавий
Агар фақирлик эшикдан кириб келса, муҳаббат дера- 
задан чиқиб кетади.
Араб ҳикмати
Хотин зоти агар қалбинг улар ишқига гирифтор 
бўлганини сезса, бурнингни туирокка ишқайди.
Абулқосим аз-Замахшарий
Аёл, бил, лутфу ҳимматга сазовор,
Гўдакдек меҳру шафқатга сазовор.
Носир Хисрав
Икки нарса киши қўлида бўлса увол: гўзалликка мағ- 
рур бўлган кишига берилган ҳусн, иккинчиси — гўзал- 
лик қадрини билмайдиган кишига тушиб қолган хотин.
Хуррамий


Ҳаммадан баланддир она мансаби.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling