Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Иброҳим Адҳам
Олимларга тамаъ, амирларга шошиш, бойларга 6а- хиллик, камбағалларга кибр, шайхларга нодонлик, на- саблиларга гина ярашмайди. А бу Ж авдар Багдодий Худодан қўрқиш, халққа инсоф қилиш, улуғларга хизмат, кичикларга шафкат, дарвешларга саховат, дўсту ёшларга насиҳат, душманларга юмшоклик, жо- ҳилларга сукут, олимларга тавозе қилиш билан яша, бировнинг молига тамаъ кўзи билан боқма. ЛуКгНони Ҳаким Умр — хотирдан кечиб ўтадиган бир дақиқа хаёл- чалик муддатдир, кунлар — умр китобининг саҳифа- ларидурким, умрга кўчирмалар битиб борилаверади. Ш айх Шибровий Фақирликни Аллоҳ билан — бойлик, бойликни Аллоҳсиз — фақирлик, шарафни Аллоҳсиз — хор- лик, хорликни Аллох билан — шараф, неъматни Ал- лоҳсиз — азоб, азобни Аллох билан — неъмат, деб билган қалбгагина Аллох ўз илоҳий футухотларини ато айлайди. И бн Ж авзий Бировни бирор айб билан айбламаслик — окил- лик белгиси. Агар мен бировни қачондир айблаб қўйган бўлсам, йигирма йилдан кейин бўлса ҳам жа- фосини тортажакман. Я ҳё ибн М уоз Агар банда қалбида Аллоҳга мухаббати лаззатини тотиб кўрса, Аллох унга айбларини кўрсатиб кўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, 4>акат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади. Робиъа ал-Адавийя Бу уммат (мусулмонлар)нинг кўплари қабрларга масжид куриш ёки масжид курмаса-да, кабрларни ибо- датгоҳ килиб олиш балосига мубтало бўлган. Ваҳо- ланки, буларнинг иккиси ҳам ҳаром ва бу ишни килув- чи киши Аллох таоло раҳматидан бенасибдир. И бн Таймийя Ҳар ким уч нарсани севса, шайтон уни тез йўлдан оздирар: яхши емоқни, яхши киймоқни, аёллар билан ўлтирмоқни. Увайс Қараний Бадбахтлик нишонаси беш нарсададир: бири — кўнгил қаттиқлиги, иккинчиси — кўз ёшланмаслиги, учинчиси — ҳаёсизлик, тўртинчиси - дунёни севмоқ- лик, бешинчиси — дунё учун жондан андиша айла- моқликдир. М олик ибн Динор Гуноҳни тарк килмасдан истиғфор айтавериш ёлғон- чиларнинг тавбасидир. Ф узайл ибн И ёз Ёмон феълли киш и дан ҳаромдан парҳез қилгандек парҳез қилинглар. А бу Бакр Варрок, Бемурувват эркак — аёлга, таъмагир обид — кароқ- чига ўхшайди. Саъдий Ш ерозий Ёмон киши аблахларнинг тавсифи билан яхши бўлиб колмайди, яхши киши ҳасадгўйларнинг таънаси билан ёмон булиб колмайди. Вожидали Мужмалий Мақсад талаби йўлида ҳимматингиз онкадар бул- синким, башарти менинг бошимга оёк қўйиб ўтишга тўғри келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмас- ман. Баҳоуддин Нацшбанд Аллоҳнинг тирикчилик килишинг учун неъмат бе- ришига ишонгил, чунки У жамики мавжудотга кунду- зи таом улашишга кафолат берган марҳаматли Раҳ- мондир. Сенга кундузи белгилаб берилган таом жидду жахд билан тиришганинг, ҳаракат қилганинг ила ба- рибир кўпаймас. Хожа А б д ухо лщ Ғиждувоний Мен бирон лукма хам харом емадим, еган лукма- ларимни қайси йўл билан касб килиб еганимни бил- дим. Ю суф ибн Асбот Агар киши нафсида қўрқинч ва умид аломатини билса, у ишончли ишни ушлабди. Қўрқинч алома- ти — Аллох таоло ман килган нарсалардан қайтиш. Умид аломати — Аллох таоло буюрганларини килиш. М олик ибн Динор Аллохдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён бўлади: тилида — яъни, тилини ёлғондан, ғийбатдан, ортиқча сўзлардан тияди, Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, илмий музокаралар билан машғул қилади; корнида — яъни, фақат ҳалол нарсани ва ҳожати миқ- дорича ейди; кўзида — яъни, ҳаромга боқмайди, дунёга рағбат назари билан эмас, ибрат назари ила қарайди; қўлида — яъни, уни ҳаромга чўзмайди, Аллоҳ тоати- даги ишларга узатади; оёғида — яъни, Аллоҳ гуноҳ, деган ишларга юрмайди; қалбида — яъни, ундан би- родарига душманлик, ғазаб, ҳасад каби иллатларни чиқариб ташлайди ва мусулмонларга нисбатан меҳр- шафқат уйғотади; тоатда— яъни, тоати Аллоҳ йўлида холис бўлади, риё ва нифокдан сакланади. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling