Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58
Абдураҳмон Жомий
Ўғил доно бўлса, ота роҳатга етади.
Маҳмуд Қошгарий
Менга айтишларича, ибодатлар ўн бўлажакдир: 
тўққизтаси тирикчилик талабида ва биттаси биз билган 
ибодатдир.
Собитп Баноний
Ўғил отанинг сиридир, икки кўзининг биридир.
Қўрцутп oma
Ёмон хотин мисоли гўзал кийинган чаённинг ўзидир.
Али ибн Абу Толиб
Кимда йўқдир қалбда оташ, кимда йўкдир эҳтирос, 
Мен уни сувсиз, куруқ дарёга қилгайман қиёс.
Мирза Шафий
Хотинларда иффат, поклик энг улуғ жамолдир. Хиё- 
натга хиёнат қилиш билан қарши турма, балки хоинлар- 
ни тарк эт.
Абу Аъло ал-Маарий
Дил ороми — яхши бўлса гар хотин,
Ёмон бўлса, ундан Худо асрасин.
Саъдий Шерозий
Уйланишдан олдин кўзларингни оч. уйланганингдан 
сўнг бирини юм.
Араб ҳикмати
Ўз аҳлингизни қадрланг. Зеро, улар учар канотин- 
гиз, ўрнашган пойдеворингиз ва тутар қўлингиздир.
Али ибн Абу Толиб
Ишқки жон мулкида султон эрур,
Шоҳу гадо анга чу яксон эрур.
Дурбек


Очлик ва қийинчилик фитнаси билан имтиҳон қилин- 
дингиз, сабр этдингиз. Мўл-кўлчилик фитнаси билан 
ҳам синаласизлар. Мен сизларнинг аёллар фитнасига 
учрашингиздан кўпроқ хавотирдаман.
Муоз ибн Жабал
Равза боғин висолин истар эсанг, бўл онанинг оёғин 
туфроғи.
Алишер Навоий 
Яхши хотин — жон мал хам и.
Қобус
Ёш хотиннинг биқинида чол ётгандан кўра шу бикин- 
га камон ўқи ботгани яхши.
Саъдий Шерозий
Ҳар бир мавжудот муҳаббатга мухтождир, севишга 
қобил бўлмаган одам мавжуд эмасдир.
Мажидиддин Хавофий
Минг хил одобни ишқдан ўқир жон,
Уларни мактабдан тополмас инсон.
Жалолиддин Румий
Аёл кўп нарсани талаб қилмайди: фақат унинг эри 
ҳар кандай аёл олдида кучли бўлса-да, ўз аёлининг ол- 
дида заиф бўлиши керак.
Араб ҳикматпи
Хотиннинг эр устидаги ҳакқи бештадир: аёл аврат 
бўлгани учун унинг сатрдан чиқишига йўл қўймаслик, 
чунки бу — гунох ва эркаклик ғурурининг топталиши- 
дир; хотин ига таҳорат, намоз, рўза каби зарур илмларни 
ўргатиш; уни халолдан овқатлантириш, чунки, гўшт 
ҳаромдан ўсса, олов билан эрийди; унга зулм қи л мас­
лин, чунки аёл эр учун омонатдир; агар хотин ҳаддидан 
ошса, бундан хам ёмонроқ холатга тушиб қолмаслиги 
учун унга насихат қилиш.
Абу Лайс Самарцандий
Киши аҳли аёл и га ишлатиш учун қарз сўраб, кейин


уни узишга ҳаракат қилса-ю шу қарз билан вафот этиб 
қолса, Аллоҳ таоло унинг даъвогарларини рози қилади.
Ҳасан Басрий
Ким отасини ва онасини лаънатласа, унинг ўзи ҳам 
лаънатлангандир.
Ҳишом ибн У рва
Эркакларнинг намолоти шуки, ким ота-онасига ях- 
шилик килса, силам рахм ришталарини боғласа, аҳли 
аёли ва фарзандлари билан хам хул кин и яхши килса, 
динини сақласа, молини харомдан ислох килса, унинг 
ортиғидан инфоқ-эҳсон берса, тилини сақласа, ўз уйини 
лозим тутса, яъни ишидан вақтида келса, ўша эркаклар­
нинг комилидир.
Фузайл ибн Иёз
Ҳожатини арз этиб ёрдам сўраб келган кишини ноу- 
мид қайтариш, жоҳил-нодон кишилар билан сухбатдош 
бўлиш, ҳеч кимга манфаат етказмай, фақат мол-дунё 
орттириш учун умр ўтказиш ва ўз оила аъзоларининг 
аҳволига қарамай, уларни тангликда колдириш — бад- 
бахтлик нишонасидир.
Фахриддин Розий
Агар номинг халқ орасида хурмат билан ёд этилиши- 
ни истасанг, оилангнинг доимий рохатини кўзласанг, 6о- 
лаларингга гўзал тарбия бер, бирор хунар эгаси килиб 
етиштир. Уларнинг юриш-туришларини текшириб тур. 
Ёмон одамлардан узок бўлсинлар, яхнгилар билан сух­
батдош бўлиб, баҳра олеин л ар.
Низомиддин ибн Х,усайн
Шундай одамлар борки, мухаббат бўстонини оралаб, 
уйланишга қадам қўймайдилар ва бу файз боғининг гул- 
зоридан гуллар термайдилар, доимо ғам уйида ўзлари 
яккаю танхо ўтирадилар.
Бархурдор ибн Маҳмуд
Дили бузуқ, ўзгаларнинг покдомон ва иффатли киз- 
жувонларига кўз олайтирувчи нопок кишилар ҳақикий 
разил ва ифлос кишилардир.
Муҳаммад Жавҳар Заминдор


Оилавий масалада эр билан хотин ўртасида тотувлик 
ва маслаҳатлашиб иш тутиш бўлмаса, бундай оила азоб 
ва машаққат масканига айланади.
Олимат ал-Банот
Энг яхши хотин шундай хотинки, у хаёли ва ориятли 
бўлади. Энг мухими, оилада тўкин-сочинлик ва барака- 
нинг сабабчиси бўлади.
Муъиниддин Жувайний
Шундай қизга совчи қўймоқ керакки, бу қизнинг чеҳ- 
раси очиқ, юзидан олийжаноблик ва иффат намоён 
бўлсин, поклик ва покизалик пардаси орқасида тарбия- 
ланган, чиройли иш ва одатларга ўрганган бўлсин. Бун­
дай киз энг яхши ҳадя бўлиб, ёшлик ва ҳаёт дастурхони- 
нинг лаззатини зиёда килади.
Бархурдор ибн Маҳмуд
Хотин содик — ани севгил азиз эр,
Ҳар оғир ишда хам доим сени дер.
Сайфи Саройи
Бадхулк ва бемаъни эрга учраган аёлнинг асосий ва- 
зифаси шундан иборатки, у бор кучини сарфлаб, эри- 
нинг нотўғри йўлдан кетаётганини тушунтириши, унга 
ваъзу насихат кил иши, барча чора-тадбирларни кўлла- 
ганда ҳам эрининг тузалишига ишонч йўқ бўлгач, ундан 
кўнгил узиши, кутилиш йўлини кидириши керак.
Олимат ал-Банот
Қариндошлар ўртасидаги адоват ўрмон ёнғинига 
ўхшайди.
Лбу Бакр Сиддщ
Шаҳвати динидан олдин юрган инсон комил бўла 
олмайди.
Абул Ҳасан Сирий
Оила эътиқодни заифлаштиради, чунки инсон оиласи 
оч қолса улар учун талабда бўлади. Талаб бор жойда 
эътиқод сустлашади.
Абу Сулаймон Дороний


Оға-инилар орасидан муҳаббатни кўтарувчи нарса 
мол-дунёдир.
Ҳамдун Қассор
Тараққий этган миллатларни оналари ўқитар экан, 
биз аввал оналаримизни ўқитиб, уларга тил ўргатмоғи- 
миз керак, чунки бизнинг илм ва тилсизлигимиз улар- 
дандир.
Маҳмудхўжа Беҳбудий
Ким шайтоннинг зулмидан ва васвасасидан қочмоқчи 
бўлса шаҳватига ҳоким бўлсин.
Молик ибн Динор



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling