Шарт бўлган жиҳатлар


Download 42.35 Kb.
Sana01.07.2023
Hajmi42.35 Kb.
#1657899
Bog'liq
18. Фан-таълим


Таълим ходимига аннотация ёзишда ёритилиши
шарт бўлган жиҳатлар
1. Номзоднинг кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга самарали татбиқ этишга қўшаётган алоҳида ҳиссаси.
2. Дарсларни ташкил этишда янги педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан унумли фойдаланишига доир батафсил маълумот (аниқ факт ва мисоллар ёрдамида).
3. Кўрик-танловлар ғолиблигини қўлга киритганлиги ва ўз соҳа йўналиши бўйича тармоқ мукофотларига сазовор бўлганлиги.
4. Илмий-услубий фаолияти, амалиётчи ўқитувчи сифатида ўқув дастурлари ва дарсликларни ўрганиб чиқиш, такомиллаштириш жараёнидаги иштироки хусусида.
5. Таълим муассасаси моддий-техник базасини яхшилаш ва фаолиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси (грантлар ютишига алоҳида эътибор).
6. Шогирдларининг фан олимпиадалари, турли кўрик-танлов ва мусобақаларда эришган ютуқлари ҳақида батафсил (аниқ мисол ва фактлар билан) маълумот.
7. Иш тажрибаси оммалаштирилган бўлса, бунинг таълим жараёни ривожидаги афзалликлари ҳақида батафсил маълумот.
8. Номзод ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишласа қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур:
– махсус фанлардан электрон дарсликлар ва тест саволлари тайёрлаш, ўқув дастури ва режалари ишлаб чиқиш, янги авлод дарсликларини тажриба-синовдан ўтказиш, энг илғор ютуқларни амалиётга татбиқ этиш;
– касб-ҳунар тўгараклари ташкил этиш, унда ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш;
– «корхона – коллеж» ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг амалиёт ўташи ва ишга жойлашишига ҳисса қўшиш.
– мактаб ўқувчиларини ўзи фаолият юритаётган касб-ҳунар коллежига қизиқтириш ва жалб этиб бориши;
– «Касб маҳорати» кўрик-танловида ўқувчилари иштироки;
– собиқ шогирдларининг «Ташаббус», «Йил аёли» каби республика кўрик-танловлардаги иштироки.
9. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, диний экстремизмнинг олдини олиш, турли маънавий-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, бу борада турли маънавий-тарғибот тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш (сони, ўтказилган тадбирлар рўйхати ва натижалари ҳақида маълумот).
10. Ободонлаштириш тадбирларида ташаббус кўрсатиш.
1
30
1. Бошқа жамоатчилик ишларининг ибратли жиҳатлари.

Download 42.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling