Шартнома №05 Олмалиқ ш. «20» апрель 2023 й. "Атланта"
Download 23.61 Kb.
|
абдурахим22222
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. ШАРНОМА МАЗМУНИ.
- 2.МАҲСУЛОТ СИФАТИ.
- 3.МАҲСУЛОТ НАРХИ ВА ҲИСОБ КИТОБ ТАРТИБИ.
- Етти миллион турт юз туксон минг сум ҚҚСсиз ташкил этади.
- 4.МАҲСУЛОТ ОЛИШ ТАРТИБИ.
ШАРТНОМА № 05 Олмалиқ ш. «20» апрель 2023 й. "Атланта" раҳбари Абдухакимов А.А. кейинчалик "Сотувчи" ўз Низоми асосида бир томондан ва ___________________________________ бошлиғи ________________________ кейинчалик "Сотиб олувчи" ўз Низоми асосида иккинчи томон билан қуйидагилар тўғрисида шартнома тузишди: 1. ШАРНОМА МАЗМУНИ. "Сотувчи" қуйидаги маҳсулотларни етказиб беришни, "Сотиб олувчи" эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини ўз вақтида тўлашни зиммасига олади:
2.МАҲСУЛОТ СИФАТИ. 2.1. Маҳсулот Сифати Давлат андозаларига (ГОСТ) талаб даражасида жавоб бериши шарт. 2.2. Маҳсулот Сифати тўғрисида тасдиқловчи хужжат "Сотувчи" томонидан берилади. 3.МАҲСУЛОТ НАРХИ ВА ҲИСОБ КИТОБ ТАРТИБИ. 3.1. "Сотиб олувчи" олаётган маҳсулот ҳақини шарнома имзоланиб, Вилоят Молия Вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бошқармасидан рўхатдан ўтказилган сўнг 5 банк куни ичида олдиндан шарноманинг умумий суммасидаги 30%ини тўлаб беради. Қолган 70% тўловни маҳсулот хисоб-фактурасига асосан "Сотиб олувчи" омборига тўлиқ киримга олинганидан сўнг 10 банк кунидан тўлаб беради. 3.2. Шарноманинг умумий суммаси: Етти миллион турт юз туксон минг сум ҚҚСсиз ташкил этади. 3.3. Шартномада кўрсатилган маҳсулот нархлари ўзгарганда ёки иқтисодий талаб ва қарор, буйруққа асосланиб ўзгариши мумкин. 4.МАҲСУЛОТ ОЛИШ ТАРТИБИ. 4.1. Маҳсулот тасдиқланган график асосида пул тушгандан сўнг йўл харажатлари "Сотиб олувчи" хисобидан ўз автотранспортида олиб кетилади. 4.2. Маҳсулот "Сотиб олувчи" томонидан сони ва сифати текширилиб, автотранспортга юкланганда қабул қилиш ва топшириш "Сотувчи" омборида амалга оширилади. 4.3. Маҳсулотнинг "Сотувчи" омборидан "Сотиб олувчи"нинг автотранспортига юклангандан сўнг сони ва сифати сақланиши "Сотиб олувчи"га ўтади. Download 23.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling