Шартнома№24/05 «24» май 2023 йил Термиз шахри “Сухроб Сервис Оргтехникалари” мчж


Тарафларнингжавобгарлиги, келишмовчиликларванизоларни хал килиштартиби


Download 22.84 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi22.84 Kb.
#1577675
1   2   3
Bog'liq
Сухроб Сервис Оргтехникалари 24.05

5. Тарафларнингжавобгарлиги, келишмовчиликларванизоларни хал килиштартиби
5.1 Мазкур Шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик ҳолида, Тарафлар қуйидаги жавобгарликка тортилади:
5.1.1. Маҳсулотни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, Маҳсулот Таъминотчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган Маҳсулот баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни Маҳсулотни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
5.1.2. Агар етказиб берилган Маҳсулот сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи Маҳсулотни (қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган Маҳсулот қийматининг 0,5 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар Маҳсулот ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган Маҳсулот етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
5.1.3. Бут бўлмаган Маҳсулот етказиб берилган тақдирда сотиб олувчи етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган Маҳсулот қийматининг 0,5 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли.
5.1.4. Маҳсулотни танлаб олмаслик, шунингдек Таъминотчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда Маҳсулотни олишни асоссиз равишда рад этганлик учун Харидор Етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг __ фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса - __ фоиз миқдорида жарима тўлайди.
5.1.5. Етказиб берилган Маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
5.1.6. Неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тараф иккинчи тарафга етказган зиённи қоплайди.
5.2. Келишмовчилик ва низолар юзага келган тақдирда барча масалалар икки томонлама музокаралар йўли билан ҳал қилинади, келишиш имкони бўлмаганда эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан, шартномада назарда тутилган ҳолларда ёки тарафларнинг келишувига биноан - ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилади.

Download 22.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling