Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси
III. Фойдаланиладиган иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар
Download 407.5 Kb.
|
Шартнома намуналари
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш
III. Фойдаланиладиган иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар
3.1. "Истеъмолчи" берилган иссиқлик энергияси учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг молия бош бошқармаси билан ёки Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан аҳоли учун эълон қилинган ва тасдиқланган тарифлар бўйича ҳақ тўлайди. Тариф қуйидагича белгиланади: - иситиладиган майдоннинг 1м2 учун бир ойда; - иссиқ сув таъминоти учун 1 кишига бир ойда; - шахсий ўлчов асбоблари мавжуд бўлганда 1м3 иссиқ сув учун ҳисоблагич кўрсатмаси бўйича имтиёзли тарифлар бўйича аҳолидан меъёр доирасида (1 ойда киши бошига 3,2 м3) ҳақ тўлаш амалга оширилади, меъёрдан ортиқ истеъмол учун таннарх бўйича ҳақ тўланади; 3.2. Иссиқлик таъминоти бўйича қуйидаги ҳоларда қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилади: - "Таъминотчи" айби билан бир кеча-кундуздан ортиқ даврда иссиқлик таъминотида узилиш содир бўлган ҳолда ИСТ бўйича, 1 кишига ойлик тарифдан келиб чиққан ҳолда ИСТ бўлмаган кунлар миқдорига мутаносиб равишда, иситиш бўйича қайта ҳисоб-китоблар миқдори бир тарифнинг (ойлик тарифнинг 30 кунга яқин тақсимоти) иситиш бўлмаган кунлар сонига кўпайтмаси ҳамда унинг бир йилдаги иситиш мавсуми узунлиги коэффициенти 2,18 (12 ой / 5,5 ой)га кўпайтириш йўли билан аниқланади; - иссиқлик таъминоти қийматларнинг белгиланган меъёрлардан (хонадон ҳарорати 180Сдан кам, иссиқ сув ҳарорати 500Сдан кам ва 750Сдан кўп) фарқ қилиш ҳолларида қайта ҳисоб-китоблар миқдори иситиш ва ИСТ учун ҳароратдаги фарққа мутаносиб равишда ойлик ҳақ ёзиш бўйича аниқланади. IV. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш 4.1. Ушбу шартномада иштирок этаётган томонлар шартнома шартларининг батамом ёки етарлича бажарилмаслиги учун моддий жавобгар бўладилар. 4.2. Иссиқлик энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўламаган ҳолда "Истеъмолчи" кечиктириб тўланган ҳар бир кун учун тўловларнинг 0,5% миқдорида жарима (пеня) тўлайди, бунда жарима (пеня) миқдори хизматлар баҳосидан ошмаслиги лозим. 4.3. Хонадондан фойдаланувчи шахс узоқ вақт давомида касал бўлса, хизмат сафарида бўлганда "Истеъмолчи"га пеня ёзиш амалга оширилмайди, бу ҳолда "Истеъмолчи" "Таъминотчи"га ўз вақтида ариза тақдим этиши лозим. 4.4. Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари, шунингдек 2.3 ва 2.5-бандларида кўзда тутилган шартларни бузганлиги учун "Истеъмолчи" Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексига биноан жавобгардир. 4.5. Бошқаришнинг иссиқлик бўғинидан то хонадон киритгичигача бўлган уй ичи истеъмоли тизими учун фойдаланувчи ташкилотлар масъулдирлар, хонадон учун хонадон эгалари (ёлловчилар) тураржой уйлари киритгичи ва бошқариш бўғини учун эса "Таъминотчи" жавобгардир. 4.6. Агар "Таъминотчи" енгиб бўлмас кучлар таъсири остида ўз мажбуриятларини ижро қилмаса, ёки у "Истеъмолчи" томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда белгиланган қоидаларни бузиш натижасида содир бўлса, у ҳолда "Таъминотчи" жавобгарликдан озод қилинади. 4.7. Томонлар ўртасидаги низоли масалалар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, судларда кўриш йўли билан низо бартараф этилади. 4.8. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги томонларни жавобгарликдан озод қилмайди. Download 407.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling