Шеригингни топ
Мақсад: ўзаро яқиндан танишув ва жамоавийликни шакллантириш.
Керакли ресурслар: ҳар иккита (жуфт) иштирокчи учун биттадан турли ҳил табиат манзарали суратлар (мисол учун иштирокчилар 20 та бўлса, 10 та сурат) ва қайчи.
Жараён: ҳар бир сурат тенг иккига бўлиниб чиқилади ва ўзаро аралаштириб юборилади сўнгра улар иштирокчиларга биттадан тарқатилади. Иштирокчилар бир-бирларидан сўраб ўзидаги суратнинг иккинчи ярмини топишлари ҳамда ўша иккинчи бўлак эгаси билан танишишлари лозим. Бунда улар бир бирларини асосан исми, ёши, касби, қизиқишлари ва хоббисини билиб олишлари керак. Бунинг учун уларга (иштирокчилар сонини ҳисобга олиб) 10-15 дақиқа берилади. Шундан сўнг иштирокчиларнинг ҳар бири ўзининг суҳбатдоши билан бошқа иштирокчиларни олдига чиқиб, бир бирини ҳаммага таништириши керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |