Шеробод туман 58-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг
Download 53 Kb.
|
буйруқ 8 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактаб директори : Х.Эгамбердиев
ШЕРОБОД ТУМАН 58-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ “2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва таълим муассасасининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда шу бўйича туман ХТБ мудирининг 2021 йил 13.09. даги 01/8-01-33-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Б у ю р а м а н : Туман ХТБ мудирининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01/8-01-33-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. Мактабни куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича қуйидаги таркибда ишчи гуруҳ тузилсин. Б. Холбоев – ишчи гуруҳ раҳбари. (хўжалик ишлари мудири) У. Ёқубов – директор ўринбосари, аъзо Ў. Худойберганов – директор ўринбосари, аъзо Х. Сафаров – касаба уюшма раиси, аъзо У. Сафаров – ЧЁТ раҳбари, аъзо. Ишчи гуруҳ ( Б. Холбоев ): 3 кун муддатда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва бажариладиган ишлар тақсимотини белгилаб олсин. Куз-қиш мавсуми учун етарли миқдорда кўмир ва ўтин захирасини жамғариш таъминлансин. Мактаб биносидаги мавжуд барча эшик ва деразаларнинг ҳолатини кўриб чиқиш, ёғоч дераза ромларини салафан билан қоплаш ташкил қилинсин. Синфхона, ҳовли хожатхоналарининг санитария-гигиеник ҳолатларининг нормада бўлиши таъминлансин. Мактаб иситиш тармоқларининг ишлаш ҳолатлари синаб кўрилиб, ўт ёқувчининг жавобгарлиги белгилансин. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Мактаб директори : Х.Эгамбердиев Янги Хомкон қишлоғи. 2021 йил “ 8 ” октябрь 6 –сон Download 53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling