Беморларга биринчи тиббий-санитария ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам, паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида ва касаллиги сурункали бўлган беморларни даволашда дори воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши - Амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам, паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида ва касаллиги сурункали бўлган беморларни даволашда дори воситаларининг тайинланиши ҳамда ёзилиши тасдиқланган диагостика ва даволаш стандартларига мувофик, касалликнинг ўзига хос одатдагидек кечиши, касалликнинг оғирлиги ва табиатидан келиб чиққан ҳолда шифокор томонидан амалга оширилади.
Дори воситаларининг амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири билан келишилган ҳолда тайинланиши ва ёзилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: - бир сутка давомида бир беморга бешта ва ундан ортиқ дори воситалари ёки бир ой давомида ўндан ортиқ номдаги дори воситалари тайинланганида;
- дори воситаларининг қўлланилиши натижасида касалликнинг ўзига хос кечмаслигида;
- асосий ва (ёки) йўлдош касалликлар асорати мавжудлигида;
- дори воситалари ўзаро таъсири ва мутаносиблигининг ўзига хослиги туфайли айрим дори воситаларининг тайинланиши уларнинг қўлланилишига доир йўриқномаларга мувофиқ уларнинг самарадорлиги, хавфсизлиги, бемор ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолларда.
III ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА СТАЦИОНАР ШАРОИТДА ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛИШИДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ВА БЕМОР ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ - Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморларга даволовчи шифокор томонидан ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлашга рухсати беморнинг касаллик варақасида дори воситасининг бемор ҳисобидан олинганлиги тўғрисидаги маълумотни киритиш шарти билан берилади.
- Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга тиббий ёрдам кўрсатилишида дори воситаларини тайинлаш даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.
- Беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатларида (касаллик тарихи ва бошқаларда) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |