Шрифтларни белгилаш


Download 0.73 Mb.
bet16/21
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1620378
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
интернет-маъруза

Виртуал савдо майдонлари. Шундай фикрлар мавжудки, Интернет ривожи кўпгина воситачиларни йўқ қилиб юборар экан. Лекин ишда бунинг тескариси бўлмоқда. Глобал тармоқ янги воситачиларни пайдо бўлишига имкон бермоқда. В2В-савдонинг ошиб бораётган хажми e-marketplaces ёки виртуал савдо майдонларини пайдо бўлишига олиб келади. On-Line савдо майдони – бу сотувчи ва харидор ўртасида битим тузиладиган жойдир. Интернет имкониятлари сотиш ва сотиб олишни реал вақт режимида бажарилишига рухсат беради. Интернетнинг кириш имкониятлари туфайли майдонларнинг савдо фаолиятида ер шарининг турли нуқталаридаги компаниялар иштирок этишлари мумкин. Виртуал савдо майдонларини учта турга бўлиш қабул қилинган: - харидор томонидан яратилган (buyer-driven), - сотувчи томонидан яратилган (supplier-driven ёки seller-driven), - учинчи томон орқали (third-party-driven). У ёки бу савдо майдонларининг пайдо бўлиши харидор ва сотувчиларнинг кўрилаётган ишлаб чиқариш сохасига қай даражада таъсир қилишига боғлиқ бўлади. Булар buyer-driven типидаги майдонлар. Бир ёки бир нечта катта компаниялар кўпгина воситачи компанияларни жалб қилиши учун ўзларининг савдо майдонларини яратадилар. Бундай савдо майдонлари ката компанияларнинг сотиб олиш жараёнини оптималлаштириш, савдо алоқаларини ва етказувчи тармоқларни кенгайтиришга бўлган эхтиёжи сабаб пайдо бўлди. supplier-driven типидаги майдонлар. Йирик харидорлар Билан бир қаторда йирик сотувчилар ҳам савдо майдонларини пайдо бўлишида муҳим рол ўйнайди.Бу турли сабабларга кўра юз беради. Хусусан, бундай майдонлар махсулот ишлаб чиқарувчи компанияларда электрон каталог/дистрибутор вазифасини ўтайди. Учинчи томон орқали бошарилвдиган third-party-driven тоифасидаги савдо майдонлари харидор ва сотувчини бирлаштиради. Одатда бундай майдонлар бизнеснинг берилган сектор ива ундаги бизнес жараёнларни яхши биладиганлар томонидан яратиладти. Купгина Интернет майдонлар нейтрал воситачиликдан бошлаб тобора бозорда етук крмпанияларга яқинлашиб олади. Айрим ҳолларда акция капиталида инвестиция ҳам олишгача боради. Лекин бу бозорга бошқа компанияларни жалб қилишда ва йирик саноат инвесторларини назорат қилишда потенциал муаммоларни келтириб чиқаради.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling