Шрифтларни белгилаш
Маъруза 7. Электрон савдо тизими. Тармоқда савдо-сотиқни ташкил қилиш
Download 0.73 Mb.
|
интернет-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон савдо
- Электрон савдо қандай амалга оширилади
Маъруза 7.
Электрон савдо тизими. Тармоқда савдо-сотиқни ташкил қилиш. Режа :
Электрон савдо ва унинг тарихи. Электрон савдонинг амалга оширилиши. Электрон савдо ва шахсий компьютер. Интернетнинг тўлов тизимлари. Интернет орқали савдо-сотиқдаги асосий муаммолар. Электрон савдонинг ютуқ ва камчиликлари. Виртуал савдо майдонлари. Электрон савдони ташкил қилиш моделлари. Электрон савдо – бу Интернет тармоғи ва хусусий алоқа тармоқлари орқали амалга ошириладиган молиявий операция ва битимлар бўлиб, бу жараёнда товар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш ҳамда пул воситаларини ўтказиш каби ишлар бажарилади. Электрон савдони биринчи бўлиб телеграф ўтказиш деб ном олган банк операциясида кўриш мумкин. Бу жараён пул воситаларини бир давлат ичида ёки четга кўчиришни ўз ичига олиб, одатда катта корхоналар ва тижорат ташкилотлари томонидан қўлланилар эди. Кейинчалик телеграф ўтказиш ўрнига молиявий ахборотларни узатишнинг электрон воситалари пайдо бўлди. Бу жараёнда бир банк иккинчисига пул воситаларини ўтказиш тўғрисида телекс юборади. Бунда банклар ўтказиш ҳақидага маълумотни бир-бирига телеграмма, телекс ёки электрон почта орқали юборади. Дастлаб, электрон савдодан давлат органлари, катта молиявий ташкилотлар ва корхоналар фойдаланган. Кейинчалик электрон савдо-сотиқ сохасини ривожлантиришда харакатлантирувчи куч бўлиб кредит карточкалар билан шуғуланувчи компаниялар хизмат қилди. «Виза Интернэшнл» каби фирмалар хусусий ва савдо алоқа тармоқларидан кредит карточкалар билан амалга ошириладиган молиявий операцияларни санкциялаш ва уларни тоза амалга оширишни таъминлаш учун фойдаландилар. 1980-йилнинг ўрталаридан бошлаб «Компьюсерв» ва «Сорс» каби савдо ахборот хизматлари ўзларининг фойдаланувчиларига мулоқот тарзда товар ёки хизматларга эга бўлиш, сўнгра қилинган харидларнинг нархларини ўзларининг ойлик ҳисоботларига киритиш имконини берди. Бунда кўп ҳолларда ҳақ кредит карточкалар орқали тўланди. 1990-йилларда электрон савдонинг ривожланишига олиб келган факторлардан айримлари, булар фойдаланувчиларнинг Интернет тармоқларига бўлган қизиқишларининг тез ўсиб бориши, кредит карточкалар ҳақидаги маълумотларни шифрланган ҳолда узатишни кўзда тутувчи дастур(браузер)ларни кенг қўлланилиши ва мультимедияли компьютерларни кенг тарқалишидир. Электрон савдода Интернет тармоғига уланган шахсий компьютер ёки савдо-сотиқ билан шуғулланадиган оператив хизмат бирон-бир молиявий ташкилот билан ўзаро алоқа қилиш учун ёки товар ва хизматларни сотиб олиш учун ишлатилади. 1995-йилда WWW тармоғи орқали амалга оширилган товар ва хизматлар савдосидан тушган маблағ 436 млн. долларни, 1998-йилда эса 46 млрд. долларни ташкил зтган. Харидор ва сотувчи ўртасидаги алоқанинг ўзига хос томонларига кўра бизнес бир неча соҳаларга ажралади. Бундай соҳаларга мижоз-мижоз P2P (Person-to-Person), сотувчи-харидор B2C (Business-to-Consumer), бизнесмен-бизнесмен B2B (Business-to-Business) ўртасидаги ўзаро алоқалар киради. P2P схемаси ЭҲМ нинг қисмлари, китоблар, хунармандчилик буюмларини сотишда, маиший қурилмаларни таъмирлаш каби хизматларда ишлатиладии. B2C схемаси кўпроқ перспективалидир, барча Интернет магазинлар шу соҳага киради. Электрон савдо қандай амалга оширилади Фойдаланувчи Интернетга киради ва WWW нинг савдо-сотиқ билан шуғулланадиган тугунига уланади. Ўзига нима кераклигини аниқлаб, буюртма беради. Сўнгра фойдаланувчи етказиб берувчига ўзиниг кредит карточкасидаги маълумотлари кўрсатади. Шундан сўнг етказиб берувчи операцияга тааллуқли барча маълумотларни молиявий ҳисоблаш марказига ёки дебет операцияси рўйҳатдан ўтадиган ва пул бир ҳисоб рақамидан иккинчисига ўтказиладиган банкка юборади. Ниҳоят, ўтказилаётган молиявий операция фойдаланувчининг кредит ҳисоб рақамига ва банк балансига киритилади. Бу жараён айрим компаниялар томонидан тарқатилган CD-ROM даги электрон каталоглар билан бирга ишлатилади. Фойдаланувчи бундай CD-ROM ни ўз компьютеридаги CD-плейерга ўрнатади ва браузер ёки вьюер типидаги иловани ишга туширади. Ўзига керакли нарсани танлагандан сўнг фойдаланувчи операция тугаши учун керак бўлган ахборотни киритади ва жўнатади. Дастлаб сотиб олиш операцияси кетма-кет тарздда амалга оширилиб, бунда бир мартада фақат битта нарсага буюртма бериш мумкин эди. Кейинчалик эса оператив хизмат кўрсатувчи провайдерлар ва CD-ROM базасидаги ишларни бажарувчи хизматлар таъсирлироқ жараённи ўзлаштириб олишди. Бу жараён « товарларни танлаш учун аравачага сотиб олиш» деб номланди ва унда товарларни танлаш жараёни ёки магазин хизмати электрон воситалар орқали акс этди. Бу жараёнга қўлланилган дастур танланган товарлар ёки бажарилган хизматларнинг жорий нархларини ҳар сафар ҳисоблаб туради. Бундай модел фойдаланувчига аравачага жойлаштирилаётган харид қилинган нарсаларни олиб ташлаш ёки унга қўшиш имконини берди. Фойдаланувчи керакли нарсаларини танлаб бўлгандан сўнг, дастур қилинган хариднинг умумий нархини чиқариб беради, молиявий операция эса рўйҳатдан ўтказилади ва каракли молиявий ташкилотга юборилади. Юқорида тавсифлаб берилган модел асосан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва етказиб беришни бажарувчи оператив хизматларда ишлатилади. Электрон савдонинг ривожланишига кенг тарқалган омбор-магазин тизими ёрдам берди. Куйида омбор-магазин тузилиши келтирилган. Омбор-магазин тизимининг оддий схемаси Омбор-магазин тизимининг мураккаб схемаси Ҳаётда сервер магазин тармоқларига хизмат кўрсатувчи кўтара омборда жойланиши мумкин. Бу иккала схемада ҳам ахборот узатишнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги муаммоси ҳал қилинган бўлиши керак. Бу эса уларни электрон савдо схемаси билан яқинлаштиради. Банк билан ўзаро алоқа эса электрон савдо соҳасига киради. Бундай структуралар сони электрон савдони қўллашни рағбарлантириб боради. Сабаби бу технология тақсимланган маълумотлар базасининг турли тизимларини ўзаро биргаликдаги ҳаракатини олдиндан тахмин қилади. Умумий ҳолда электрон савдода бешта шахс қатнашиши мумкин - сотувчи, харидор, банкир, еткази берувчи агент ва хизмат кўрсатувчи агент. Бу шахсларнинг ўзаро ҳаракати ва хужжатлар айланиши IOTP қайдномасида тартибланади. Савдо нафақат товарга пул тўлаш ва уни қабул қилиш дегани, балки бир қанча хужжатлар(буюртмалар, ҳисоблар, чеклар, товарга қушиб юбориладиган хужжатлар, тилхатлар)ни тартибга солиш ҳам деиакдир. Ҳозирга вақтда Интернет орқали савдо қилиш учун очиқ қайднома ишлаб чиқилган - IOTP (Internet Open Trading Protocol). Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling