Шрифтларни белгилаш


Интернет орқали савдо-сотиқдаги асосий муаммолар


Download 0.73 Mb.
bet15/21
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1620378
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
интернет-маъруза

Интернет орқали савдо-сотиқдаги асосий муаммолар. Электрон савдо ва банк операцияларига хизмат кўрсатувчи дастурий таъминотда тасодифий ёки атайин қилинган хатолар мавжуд бўлиши мумкин. Инсон эса ўзининг меҳнат қилиб топган пулини шу дастурларга ишониб топширишга мажбур. Электрон савдода маълум бир даражада ишонч, таваккалчиликка асосланилади. Замонавий бизнес ҳисоблаш техникасини (ЭҲМ, электрон касса аппаратлари, банкоматлар) ишлатишга асосланиб борар экан, электрон савдони қўллаш бу табиий жараёнга айланди. Замонавий савдо фирмалари омбор-магазин схемасида ишлади. Бу иш сифатини оширди ва рекламаларнинг амалийлиги ва таъсирчанлигини назорат қилишга имкон берди. Бу эса Интеренетнинг яна бир иловасидир.
Интернет ўзининг TCP/IP транспорти билан хавфсиз ҳисобланмайди. Шу сабаб охирги йиллардаги ишлаб чиқариш шу муаммоларни ечишга қаратилди. Махсус чоралар кўрилган янги қайдномалар ишлаб чиқилди: STT (Secure Transaction Technology), SSL, TLS, L2TP, SHTTP, SEPP (Secure Electronic Payment Protocol), SET (Secure Electronic Transactions), IPv6. Кўпгина WEB-серверлар OS UNIX ни ишлатади, сабаби тизимнинг админстратори (root) унга барча каталог ва файлларга кириш имконини берувчи имтиёзга эга. Бу эса хавфнинг яна бир манбасини яратади.
90-йиллар бошларидан кредит карталар асосида электрон тўлов воситалари ривожлана борди (Integrated Circuit Card Specifications for Payment Systems). Бундай карталар хавфсизликни юқори даражада таъминлади. Карта ўзига ва унинг эгасига ишончли аутентификацияни таклиф қилди. Процессор унга ёзилган ҳамда карта ишлатиладиган банкка ва фойдаланувчига маълум бўлган шифрлашнинг ўзига хос калитини ишлатиш имконига эга. Бундай карталарга стандарт ISO 7816 (Identification cards - Integrated circuit(s) cards with contacts) хужжатида келтирилган. Бу стандарт ISO 7810, ISO 7811, ISO 7812 ва ISO 7813 идентификация карталарига алоқадор бир нечта умумий стандартларга ҳам киритилган. Смарт-картада барча мантиқий ва ҳисоблаш амалларини бажарувчи ИС (20х20мм, 10МГц); ROM – амалиёт тизим ва амалий дастурлар сақланувчи, фақат ўқиш, ёзиш учун мўлжалланган хотира (16К); EEPROM – баланс маълумотларни ҳамда карта эгасининг шахсий ахборотларини ёзиш ва сақлаш учун мўлжалланган, электрли қайта ёзиш имконияти бор ROM дир(8К); RAM> - тезкор хотира (512 байт); киритиш ва чиқариш тизимилари бор.
Картани ишлаб чиқариш ва унга ахборот ёзиш турли қатнашчилар орқали амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли ҳам хавфсизлик даражасини ошириш учун бир қанча қўшимча чоралар ишлаб чиқилган. ROM да дастурлар коди кўринмас бўлиб, ундаги дастур матни фақат ишлаб чиқарувчилар учун очиқдир. EEPROM га ёзув аниқ тартибда бир нечта буйруқлар орқали амалга оширилади. Буйруқлар ва уларнинг тартиби фақат ишлаб чиқарувчи ва карта тайёрловчиларга маълумдир. Бундан ташқари EEPROM нинг ичидагилар махсус хэш-кодлар томонидан назорат қилинади. Дастур матнлари ҳеч қачон чоп этилмайди.
Қуйидаги жадвалда электрон савдонинг ютуқ ва камчиликлари келтирилган.


Афзаллик

Камчиликлар

Харидор

Товар ёки хизматларни уйдан чиқмасдан туриб танлаш ва сотиб олиш(вақтни тежаш).

Товарни сотиб олишдан аввал унинг хусусиятлари билан танишиш имконининг йўқлиги.

Хариднинг маълум даражада анонимлиги.

Кредит карточка рақами ошкор бўлганда хиёнат хавфи.

Интернет орқали қилинган хариднинг тез етказиб берилиши.

Сифати ёқмаса товарни қайтаришнинг иложи йўқлиги.

Олдин мумкин бўлмаган янги хизматлар: кўнгил очиш, маслаҳат, таълим олиш, газетага обуна бўлиш, савдо бўйича маълумотлардан баҳраманд бўлиш.


Зарур товарлар ҳақида қўшимча ахборот олиш имконияти

Почта рекламасининг жонга тегиши (SPAM)

Сотувчи

Савдо майдонлари ўзгармаган ҳолда харидорлар сонининг кўпайиши.

Тизимни жорий қилишга қўшимча харажатлар.

Потенциал мижозлар IP>-манзилини автомат тарзда аниқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

Хакерлар томонидан зиён етказиш хавфи.

Интернет орқали қўшимча реклама

Тармоқ орқали савдода дастурнинг ўғирланиш имкони(харидга пул тўламаслик).

Хизмат кўрсатиш банклари ва хамкорлар билан ўзаро алоқани енгиллаштиради.





Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling