Қўштепа тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 38- умумий ўрта таълим мактабида 1- декабрь «Бутунжахон оитсга қарши кураш куни» муносабати билан «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида ўтказиладиган тадбир Cценарийси


Download 10.52 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi10.52 Kb.
#1305284
Bog'liq
ОИТС ценарий 38-мактаб


Қўштепа тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 38- умумий ўрта таълим мактабида 1- декабрь «Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз » шиори остида ўтказиладиган тадбир Cценарийси.
1-бош Бош.Ассалому алайкум азиз устозлар , билимга чанқоқ ўқувчилар !
2-бош Ассалому алайкум «Соғлом турмуш тарафдорлари» бўлган азиз ёшлар!
Бугун биз сизлар билан 1- Декабр «Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан учрашиб турибмиз.
Маълумки, ҳозирда ОИВ инфекцияси(ОИТС) Дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб муаммолардан бири бўлиб, мамалакатлар тараққиёти учун катта иқтисодий зарар етказмоқда.
1-бош. ОИВ-инфекцияси – инсон организмида вирус бор бўлиб, аммо касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган давр. Бу даврда инсон вирус ташувчи ҳисобланади. ОИТС – касалликнинг сўнгги босқичи. Бу даврда инсон организми ҳар қандай касалликка бардош бериш хусусиятини йўқотади.
2-бош. Бугунги «Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни » га атаб мактабимизда кўплаб танловлар мусобақалар уюштирилиб келинмоқда барча ўтказилаётган тадбир , танлов ва мусобақаларнинг бош мақсади бир «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» деб номланади.
Бугунги «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» деб номланган тадбиримизни очиб бериш учун мактаб директорини даврамизга таклиф этамиз.
1-бош. Хурматли устозлар ва азиз ўқувчилар биз хам бутун дунё болалари каби бугун ОИТСга қарши ўзларимизнинг куй ва қўшиқларимиз , аъло ўқишимиз ва намунали хулыимиз билан жавоб берайлик мархамат шеър. Асадова Гулшода ижросида
2-бош. Турли зарарли одатларсиз яшаш , хаёт кечириш инсон умрини узайтиради шундай экан азиз ёшлар зарарли одатлардан воз кечинг хали хам кеч эмас.
Ракс .Файзимуродова Райхона ижросида .
1-бош. Хурматли ўқувчилар хали айтганимиздек мактабимизда «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида бир қанча танловлар ва мусобақалар ташкилланган шу танловлардан мактаб миқёсида 5-7- синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган расмлар танлови ғолибларини тақдирлашга навбатни берсак. Мархамат.
2-бош . Шеър Бекмуродова Сабохат ижросида
1-бош. Эндиги навбат мактабимизда «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тақдирлашга. Мархамат .
2-бош. Хурматли ўқучилар ва азиз устозлар шунингбилан бугунги «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори 1- декабрь бутунжахон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган тадбиримизни якунлаймиз .
Download 10.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling