Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet111/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ФЛУКТАЦИЯ 
ўртача 
қийматдан 
оғиш 
(кузатилаётган 
физик 
катталикларнинг ўртача қийматларидан тасодифий оғиши. Масалан, намуна 
ёки буюмнинг ҳар бир см.ҳажмдаги зичлигининг ўртача зичлигидан фарқи). 
ФОЛЬГА — юпқа ёки зар қоғоз (турли металл ва металл қотишмаларидан 
юпқа қилиб тайёрланди. Озиқ-овқат ва техникада кенг ишлатилади). 
ФОРСУНКА (ингл. force — дам бермоқ) ёнилғини зарраларга 
айлантирадиган бир ёки бир неча тешикли қурилма. Оқимли, марказдан 
қочма ва оқимли - марказдан қочма бир ва икки компонентли форсунка бор. 
Улардан, асосан, қозон ўчокларида, иссиқлик двигателларининг ёниш 
камераларида ва бошқаларда ёнилғининг бир текисда ва анча тўлиқ ёнишини 
таъминлашда фойдаланилади. 
ФРАКЦИЯ — сара, белгили туда ёки қисм (модданинг муайян белгисига 
кўра ажратилган қисми. Масалан, ўлчамларига кўра ёки таркибига кўра 
саралаш). 
ФРИКЦИОН — ишқаланадиган, ишқаланиш кучидан фойдаланадиган 
(масалан, харакатни узатишда, ўзгартиришда ва бошқа шунга ўхшаш 
сохаларда кенг ишлатилади). 
ФРАКЦИЯ –сара, белгили тўда ёки қисм (модданинг муайян белгисига кўра 
ажратилган қисми. Масалан, ўлчамларига кўра ёки таркибига кўра саралаш). 
ФРЕЗА ДОРОЖНАЯ (йўл фрезаси) — йўл ва аэродром заминларини 
қуришда тупроқни юмшатадиган ва майдалайдиган ҳамда уни боғловчи 
материаллар билан аралаштирадиган машина. Иш органи — ротор. Ўзиюрар, 
осма ва тиркама хиллари бор. 
ФРЕЗА (франц. fraise) — материалларга кесиб ишлов бериладнган кўп 
тишли кесувчи асбоб. Фрезанинг тишли сиртларига кўра цилиндрик
торецли, дискли, бурчакли, резьбали ва шаклдор тиш шаклига кўра тўғри, 
винтли, турлича йўналишдаги тишли тишларнинг конструкциясига кўра 
ўткир учли, тузилишига кўра яхлит, таркибий комплект, қуйма тишли йиғма, 


142 
махкамланишига кўра ўрнатма, конуссимон ва цилиндрик қуйруқли, винт ва 
ричагларининг йўналишига кўра чапақай ва унақай хиллари бор. Фреза 
легирланган ва тезкесар асбобсозлик пўлатидан тайёрланади, қаттиқ 
қотишмали ёки композитли пластинкалар билан жиҳозланган, ўрнатма 
пичоқли бўлади. Фреза пазлар ва шлицалар, эгри чизиқли ва текис сиртлар, 
айланувчи жисмлар, резьбаларга ишлов беришда, шунингдек материалларни 
қирқишда ишлатилади. 
ФРЕЗИРОВАНИЕ –юзага кўп тишли асбоб –фреза билан ишлов 
бериш(бунда кесувчи асбоб –фреза айланма харакат, ишлов берилаётган 
буюм –тавсилот илгарилама ҳаракатда бўлади. Бундай ишлов тавсилотнинг 
эгри чизиқли сиртлари, резьбали юзаларига, тишли ғилдиракларнинг 
тишларига ишлов беришда қўлланилади). 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling