58
савдо технологиялари ва бошқалар билан шуғулланувчи компаниялар
қатнашадиган) олтита чакана савдо Концепцияси ишлаб чиқилди ва
Umdasch Shopfitting Group тасвирий ойнасида намойиш қилинди.
Бу ердаги меҳмонлар савдо нуқталарида ташкил қилиниши
мумкин бўлган инновацион фикрларни кўриш имконига эга
бўлдилар. Олти концепцияни ўргана туриб улар ҳақида тўла
тушунчага эга бўлишимиз учун улар битта тизимда ёритиб берилган.
Концепциялар ишлаб чиқилишида бозор таҳлили ва
харидор
хулқ атворидан келиб чиқиб ёндошилган ҳамда ушбу таҳлил
натижалари янгича фикрлар туғилишига замин яратади. Охирида
шуни айтиб ўтиш керакки ҳар олтита концепция ҳам амалда синалди
ва ҳаммаси юқори натижаларни кўрсатди.
Ҳиссий ёндошув – келажак бозорини мувофаққият
калитидир
ва нейронларни ўрганиш келажакда миллионларни олиб келади.
1. Ихтисослашган поябзал дўкони
Бозор: Унинг тўйиниши шавқатсиз рақобатга ва кучсизларни бу
қатордан сиқиб чиқаришига олиб келади.
Товар ассортименти
харидор томонидан энг яхши қабул қилинадиган тадбиркор зафар
қозонади, қолганлари эса мағлубиятга учрайди.
Кичик савдо
дўконларининг тор ихтисослашуви бундан буён мижозларни ўзига
жалб қилолмайди. Сифат ва нархнинг ажойиб уйғунлиги
ихтисослашган гипермаркет ва катта тармоқларнинг катта ютуғи
ҳисобланади. “Нисбатан баланд” нархларни харидор, магазин ўзига
хос ва қатъиятли қийматга эга бўлган тақдирдагина мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.