Щзбекистон Республикаси таoлим муассасаларига ыабул ыилиш бщйича Давлат комиссиясига


IV. Ўқувчилар сафига қайта тиклаш


Download 44.5 Kb.
bet3/3
Sana02.10.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1690553
1   2   3
Bog'liq
қайта тиклаш алдынгы

IV. Ўқувчилар сафига қайта тиклаш


18. Таълим муассасалари маъмуриятининг ташаббуси билан ўқувчилар сафидан чиқарилган шахсларни ўқувчилар сафига қайта тиклаш ушбу Низомнинг 2, 4-8 бандлари талабларига риоя қилинган ҳолда, ўқувчи ўқиш истагини билдирган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


19. Бошқа давлатларнинг тегишли таълим муассасаларидан илгари ўқувчилар сафидан чиқарилган шахсларни республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари сафига қайта тиклаш фақат Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг рухсати билан амалга оширилади.
20. Академик таътилга чиққан ўқувчилар академик таътил муддати тугагач (одатда бир календарь йил) ўқишга қайта тикланиши мумкин.
21. Ўқувчилар сафидан чиқарилганлигига 3 йилдан ортиқ муддат ўтган ўқувчилар ўқишини қайта тиклаш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг рухсати билан амалга оширилади.


V. Якуний қоидалар


22. Ўкишни кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш тартиби ва қоидаларига кўра таълим муассасаларига қабул қилинган ўкувчиларнинг шахсий ҳужжатлари жилдига уларнинг ўкишга қабул қилинганлари тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикиб қўйилади.


23. Ўкувчилар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқувчилар сафидан чиқариш масалалари бўйича низолар белгиланган тартибда амалдаги қонунчилик асосида ҳал этилади.
24. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқувчилар сафидан чиқариш мазкур Низом талабларига риоя этилган холда расмийлаштирилиши, тақдим этилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик таълим муассасаси директори зиммасига юкланади.


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан

2006 йил 26 сентябрда тасдиқланган


_____________________________________________________________________________________________

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚУВЧИЛАР САФИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ВА ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

ЎМКҲТМ 26.09.2006й. 10-сон баёни


Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling