Щзгармас ток машиналари
Якор чўлғамининг магнит майдони
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Якор чўлғамининг магнит майдони.
Якор чўлғамига истеъмолчи уланганда, якор чўлғамида ҳосил бўлган ток магнит майдонни ҳосил қилади, бу майдонни якор чўлғамининг магнит майдони деб аталади. Бизга маълумки ўзгармас ток мшиналарининг кўндаланг якор реакцияси машинанинг параметрларига унчалик катта таъсир кўрсатмайди, лекин синхрон машиналарнинг якор чўлғамининг магнит майдони асосий магнит майдонга кучли таъсир кўрсатади ва унинг кўринишини ўзгартириб юборади. Якор чўлғамининг магнит майдонини қўзғатиш чўлғамининг магнит майдонининг катталиги ва кўринишига кўрсатган таъсирига якор реакцияси деб аталади. Қўзғатиш чўлғами бўйлама ўқ бўйича жойлашганлиги ва қўзғатиш чўлғами ҳосил қилган магнит майдон бўйлама ўқ бўйича йўналганлиги сабабли синхрон машинада электрик носимметриклик вужудга келади. Синхрон машинани индукторининг носиметриклиги сабабли якор реакциясини бўйлама ва кўндаланг ўқлар бўйича таъсирини ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Якор реакциясини ўрганишни бундай усулини 1895 йилда француз электротехниги А.Блондель ишлаб чиққан ва уни икки реакция назарияси ёки усули деб аталади. Бу назарияга асосан бўйлама ўқ бўйича йўналган магнит майдон кўндаланг ўқ бўйича йўналган магнит майдонга таъсир кўрсатмайди ва аксинча. Лекин синхрон машинанинг магнит ўзаги маълум даражада тўйинганлиги сабабли бу назарияни қўллаш баъзи хатоликларга олиб келиши мумкин. Синхрон машинани бўйлама якор реакцияси асосий майдонни кучайтириши ва кучсизлантириши мумкин, кўндаланг якор реакцияси эса якор чўлғамида анча катта эюк ни ҳосил қилади. Шунинг учун синхрон машинанинг якор реакцияси унинг характеристикаларига қарор топган ва ўтиш жараёнларида иш режимининг хусусиятларига анча кучли таъсир кўрсатади. Синхрон машинанинг индуктор (ротори) аён қутбли бўлса магнит системаси носимметрик бўлиб бўйлама кўндаланг ўқлар бўйича магнит қаршилик турлича бўлади, чунки кўндаланг ўқ қутб ўзакларининг ўртасидан ўтганлиги сабабли ҳаво бўшлиғи катта, бўйлама ўқ бўйича эса кичик бўлади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling