39-расм. Қўзьатиш чўлғамининг (а) ва якорнинг (б) магнит майдонлари
Якор чўлғами хосил қилган магнит майдон қўзьатиш чўлғами хосил килган магнит майдонни кўринишини ва катталигини сезиларли даражада ўзгартиради, бу холга ўзгармас ток машинасининг якор реакцияси деб аталади. Юқорида айтганимиздек, чўткалар коллектор юзасида геометрик нейтрал чизиьида ўрнатилган бўлса, якор реакциясининг майдон куч чизиқлари қутб ўқига кўндаланг йўналган бўлади, шунинг учун бундай холга якорнинг кўндаланг реакцияси деб аталади.
41-расм. Бўйлама якор реакциясининг магнит майдони
Якорнинг кўндаланг реакцияси қутб ўзагининг биринчи ярмида асосий магнит майдонни кучайтирса (41-расм) иккинчи ярмида кучсизлантиради. Якорнинг кўндаланг реакцияси таoсирида машинанинг якор юзасидаги индукция нолга В=0 тенг бўлган нуқталардан ўтган геометрик нейтрал чизиьи бурчакка бурилади, бу чизиққа машинанинг физик нейтрал чизиьи деб аталади (40-расм).
40-расм. Чўткалари геометрик нейтрал чизиьида ўрнатилган электр машинанинг умумий магнит майдони
Ўзгармас ток машинасининг генератор режимида геометрик нейтрал чизиьи якорнинг айланиш йўналиши бўйича, двигател режимида эса, қарама-қарши томонга бурилади. Якорнинг кўндаланг реакцияси қутб ўзаги тагида жойлашган ўтказ-гичларнинг бир қисмида бир томонга йўналган электр юритувчи кучни хосил қилса, иккинчи қисмида бошқа томонга йўналган электр юритувчи кучни индукциялайди, бу электр юритувчи кучларнинг йиьиндиси доим нолга тенг. Агар электр чўткалар геометрик нейтрал чизиьидан 90° га бурилган бўлса (41-расм), у холда якор чўлғами хосил қилган магнит майдон куч чизиьлари қутб ўзагининг ўқига параллел йўналади. Шунинг учун якорнинг бундай реакциясига бўйлама якор реакцияси деб аталади. Якор чўлғамининг хосил қилган магнит майдони якор чўлғамидаги токнинг йўналишига асосан, асосий магнит оқимга магнитловчи ва магнитсизлантирувчи таoсир кўрсатиши мумкин. Якор чўлғами хосил қилган майдонларнинг ўзаро таoсири натижасида электромагнит момент хосил бўлмайди ва чўткаларда индукцияланган электр юритувчи куч хам нолга тенг. Кўпинча электр чўткалар геометрик нейтрал чизиьида ўрнатилади, лекин баoзи холларда чўткалар аниқ шу чизиқга ўрнатилмаслиги яoни, бу чизиқдан маoлум бурчакка бурилиши хам мумкин. У холда якор реакциясини бўйлама ва кўндаланг ташкил этувчиларга бўлиб ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |