“сиёсий ва ҳУҚУҚий таълимотлар тарихи” фанининг предмети, методи ва аҳамияти
Download 67 Kb.
|
“СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДИ ВА АҲАМИЯТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг предмети, ўрганиш услублари ва аҳамияти.
“СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДИ ВА АҲАМИЯТИ Режа:
1.Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг предмети, ўрганиш услублари ва аҳамияти. 2. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг вазифалари ва унга қўйилган талаблар. 3.Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг бошқа умумназарий фанлари билан алоқадорлиги. 1. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг предмети, ўрганиш услублари ва аҳамияти. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини ўрганувчи ҳам тарихий , ҳам назарий ихтисосликка мансуб фандир. Сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанининг предмети бўлиб,жамиятдаги назарий таълимотлардан ташқарии сиёсий ва ҳуқуқий воқеликни ўзида акс этувчи турли тасаввурлар, ҳис-туйғулар,эътиқодлар, кайфиятлар, фикрлар ҳам мавжуд. Булар турли асарларда, давлат ва жамоат арбобларининг фикрларида ва мулоҳазаларида ифодаланган.Улар махсус назария даражасида бўлмасада , жамиятдаги турли ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг манфаатларини , сиёсий дастурларини аниқлаш ва ёритиш имконини беради.Фаннинг предмети буларнинг барчасини қамраб олади. Мазкур ўкув фанининг ўқитишдан мақсад бўлажак ҳуқуқ соҳаси мутахассисларини умумжахон миқёсидаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларнинг пайдо бўлиши хамда ривожланиш қонуниятларини ўргатиш, уларнинг тафаккури тарихий синовлардан ўтган ибратли сиёсий ва ҳуқуқий фикрлар билан бойитиш, турли сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар, фикрлар, назариялар мохиятини англаб олиш малакасини шакллантиришдир. «Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи» фанини ўрганишда ижтимоий фанларни ўрганишда қўлланиладиган услублардан фойдаланилади. Фалсафий ва махсус-ҳуқуқий, формал мантииқий, диалектик, систематик, қиёсий- тарихийлик услублари алоҳида ўрин тутади.1 Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани юристларнинг замон талабига мос дунёқарашини шакллантириб, ҳуқуқ соҳасидаги илмларини янада мустахкамлашга ёрдам беради. Хозирги даврда давлат ва ҳуқуқ ҳақида чукур илмий тасаввурга эга бўлиш замонавий дунёвий тафаккурнинг теранлашувига ва Ўзбекистоннинг жахон хамжамиятида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат сифатида ўз қонуний ўрнини эгаллашига хизмат қилади. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг аҳамияти шундаки, у бўлажак ҳуқуқшуносларни умумжаҳон миқёсидаги таълимотларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш қонуниятлари билан таништириш билан бирга,уларда бу таълимотларнинг моҳиятини англаб олиш малакасини шакллантиради. Download 67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling