“Сиёсий таълимотлар тарихи” ўз предметини ўрганишда қатор методологик принципларга таянади.Булар:
Холисоналик – бу принцип сиёсий конспецияларни,қарашларни таҳлил этишда ва баҳолашда нохолисоналик,ўзбошимчаликка,бўрттиришларга йўл қўймасликни талаб қилади.Уларни холисона,бўямасдан,бўрттирмасдан ёки камситмасдан,ҳаётда қандай бўлса,худди шундай,ўз ҳолида ўрганишдан иборатдир.
Аниқлик,ҳартомонламалик-бу сиёсий назарияларнинг ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилишда унинг умумий,хусусий ва алоҳида жиҳатларини ўзаро боғлиқликда,алоқадорликда олиб кўрсатишни назарда тутади.У мавҳумликка, бир томонламаликка йўл қўймасликни тақозо қилади
Тарихийлик-Бу ўрганилинадиган масалага тарихий шароитдан ,муайян даврдан келиб чиққан ҳолда ёндошишни талаб қилади.Бу масалага нотарихий ёндошишни,уни замонавийлаштиришни инкор қилади.
Мантиқийлик - Бу сиёсий таълимотларни тартибсиз,узун-юлуқ,ноизчил баён қилишга йўл қўймасликни,уларни ички мантиққа риоя этиб,тартибли, изчил, кетма-кет барча қоидаларга асосланиб ёритишни талаб қилади.
Танқидий-диалектик – бу муаммога танқидий ёндошишни,яъни унинг ички зиддиятларини прогрессив ва консерватив ,тўғри ва нотўғри томонларини очиб беришни тақозо қилади.
“Сиёсий таълимотлар тарихи” фаннинг ички тузилиши. Тўрт қисмдан иборат:
- Биринчи қисмда қадимги дунёнинг (Қадимги Миср, Эрон, Хитой, Ҳиндистон,Турон, Юнонистон, Рим ва ҳ.) муҳим минтақаларидаги сиёсий таълимотлар кўриб чиқилади.
- Иккинчи қисмда, ўрта асрлар ва Уйғониш давридаги (Ғарбий Европа, Шарқий ва Марказий Осиё) мутафаккирларининг қарашлари, сиёсий фикрларининг асосий йўналишлари ўрганилади.
- Учинчи қисмда, Ғарбий Европа ва Америкада янги замондаги (XVII-XVIII асрлар)сиёсий фикр тараққиётининг асосий йўналишлари, етакчи мутафаккирларнинг қарашлари кўриб чиқилади. Мазкур қисмда Марказий Осиё халқларининг кўзга кўринган вакилларининг сиёсий қарашлари ҳам баён этилади.
- Тўртинчи қисмда, XIX-XX асрлардаги умумжаҳон сиёсий фикрларининг асосий йўналишлари, хусуcиятлари, буюк алломаларнинг жамият ва давлат ҳақидаги қарашлари ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |