Сиёсий ва ҳУҚУҚий таълимотлар тарихи ўҚув фани сифатида: мавзуи, тизими, услуби


“Сиёсий таълимотлар тарихи”нинг вазифаси


Download 20.38 Kb.
bet2/5
Sana20.09.2023
Hajmi20.38 Kb.
#1682533
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.

“Сиёсий таълимотлар тарихи”нинг вазифаси авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сиёсий билимлар соҳасидаги тажрибани ўрганиш,умумлаштиришдан иборат.
Сиёсий таълимотлар тарихи-ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида алоҳида ўринни эгаллайди.
Сиёсий таълимотлар тарихининг тадқиқот объектини-жамиятнинг сиёсий ҳаёти, предметини сиёсий фикрнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ташкил этади.
“Сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи”нинг
фан сифатида мақсади –
жамият тараққиётидаги сиёсий ғояларнинг ҳақиқий ўрнини, ролини, аҳамиятини холисона илмий асосда аниқлаб беришдан иборат бўлса, мақсади эса ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий дунёқарашини бойитишдан, уларнинг умуминсоний бойликлардан, башарият маънавий меъросининг дурдоналаридан, буюк алломаларнинг асарларидан баҳраманд этиш.

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни қадимги дунёдан ҳозирги давргача эволюциявий тарзда
ривожланаётган сиёсат, унга доир асосий консепциялар билан таништириш.
Фаннинг вазифаси – жаҳон сиёсий фикрининг пайдо бўлиши ва ривожланиши босқичлари,
яъни:
  • қадимги дунёнинг турли минтақаларида сиёсий фикрнинг келиб чиқиши ва ривожланиши;
  • ўрта асрлар ва уйғониш давридаги сиёсий тафаккур ривожланишининг асосий йўналишларини,

  • буюк мутафаккирларнинг қарашларини ёритиш;
  • янги замондаги сиёсий таълимотларнинг ижтимоий ҳодисаларни билишдаги ўрни, роли ва аҳамиятини тушунтириш;
  • энг янги замондаги сиёсий қарашлар, мактаблар қарор топиши ва ривожланишининг асосий йўналиш

  • лари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш.
    Талабаларнинг истиқболда давлат ва сиёсат соҳаларида тадқиқотларни ривожлантириш ва умумжаҳон сиёсий
    тамойилларини баҳолай олиш қобилиятини эгаллаши учун жаҳон сиёсий таълимотини ривожланишига ҳисса қўшган
    мутафаккирларнинг вакиллари томонидан ишлаб чиқилган сиёсатга оид назарияларни мустақил
    равишда таҳлил этиш кўникмаларини шакллантириш; талабаларни фанни ривожлантиришга оид таҳлил қилиш ва
    тизимли ёндашувга ўргатиш.

Download 20.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling