Сийдик ажратув системаси


-расм. Буйрак таначаси ва югстагломеруляр аппарат


Download 3.28 Mb.
bet2/5
Sana27.10.2023
Hajmi3.28 Mb.
#1727362
1   2   3   4   5
Bog'liq
7.Siydik ayiruv sistemasi

-расм. Буйрак таначаси ва югстагломеруляр аппарат. Гематоксилин – эозин билан бўялган.
1
- буйрак таначасининг томирли қутби, 2 - буйрак таначасининг най қутби, 3 - олиб келувчи артериола, 3.1 - югстагломерулляр ҳужайралар, 4 - олиб кетувчи артериола, 5 – капиллярлар, 6 – Шумлянский-Боумен капсуласи, 7 - подоцитлари бор бўлган нефрон таначасининг ички қават, 8 - капсула бўшлиги, 9 – мезангий, 10 - юкставаскуляр ҳужайра, 11 - нефроннинг дистал бўлим найчаси, 11.1 - зич доғ, 12 - проксимал найчаси.

5
- расм. Буйрак таначасидаги фильтрацион тўсиқнинг ультраструктураси.


1 – подоцит: 1.1 – цитотрабекулалар, 1.2 – цитоподиялар, 2 - фильтрацион тешиклар, 3 – уч қаватли базал мембрана, 4 – эндотелиоцит: 4.1 - эндотелиоцит цитоплазмасидаги тешиклар, 5 - капилляр бўшлиғи, 6 – эритроцит, 7 - фильтрацион тўсиқ. Кўк кўрсатқич моддаларни қондан капсула бўшлиғига транспорти йўналишини кўрсатади.
Шумлянский—Боумен капсуласи висцерал варағининг эпителий ҳужайралари ҳар хил буйрак касалликларида турли морфологик ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгаришлар асосан бир хил характерга эга. Масалан, ўсимталарнинг калта бўлиши ва ўсим-таларнинг қўшилиши ўткир гломеруляр нефритда, липоид ва амилоид нефрозда, аминонуклеозид, пуромицин келтириб чиқар-ган ҳар хил экспериментал касалликларда юзага келади.
Буйрак таначасининг томирли коптокча капиллярлари орасида мезангиал ҳужайралар учрайди.
Функцияси:

  1. ҳужайра оралиқ моддасини ҳосил қииш;

  2. фагоцитоз.

Шумлянский — Боумен капсуласининг париетал варақ ҳужайралари ясси эпителийдан иборат. Капсуланинг ташқи қавати эпителийси нефроннинг проксимал бўлим эпителийсигача давом этади.
Нефроннинг проксимал бўлими узун — эгри-бугри ва қисқа-тўғри найчадан иборат бўлиб, диаметри 60 мкм гача бўлади. Эпителий хужайралари проксимал бўлимнинг эгри-бугри қисмида цилиндрсимон, тўғри қисмида — пастроқ цилиндрсимон шаклга эга. Проксимал бўлимнинг ҳужайралари жиякли ҳужайралардир. Электрон микроскоп остида жияк микроворсинкалардан иборат. Жиякли ҳошияда глюкозанинг қайта сўрилишида иштирок этувчи ишқорий фосфатаза кўп. Бу бўлимда бирламчи сийдикдан қонга оқсил, глюкоза, электролитлар ва сув қайта сўрилади — реабсорбция бўлади. Бу бўлим ҳужайралари цитоплазмасида протеолитик ферментларга бой бўлган лизосомалар кўп бўлади. Пиноцитоз йўли билан бирламчи сийдикдан ҳужайра цитоплазмасига ўтган оқсил моддалар лизосомал ферментлар таъсирида аминокислоталаргача парчаланади. Аминокислоталар сўнгра қонга сўрилади. Проксимал бўлим ҳужайраларининг базал плазматик мембранаси текис бўлмай, бурмалар ҳосил қилади. Бу бурмалар орасида кўп миқдорда митохондриялар ётади. Базал плазматик мембраналарнинг бурмалари митохондриялар билан бирга турли моддаларни ҳужайрадан қонга ва қондан ҳужайрага ўтишида муҳим роль ўйнайди.
Проксимал бўлимда кўп моддаларнинг қонга қайта сўрилиши натижасида бирламчи сийдик таркиби кескин ўзгаради. Бирламчи сийдикда қанд ва оқсил умуман йўқолади. Буйрак касалликларида нефрон проксимал бўлимининг жароҳатланиши натижасида охирги сийдикда оқсил ва қанд учраши мумкин.
Нефрон (Генли) қовузлоғи. Нефрон қовузлоғи ингичка ва йўғон қисмлардан иборат. Пўстлоқ нефронларда ингичка бўлим фақат пастга тушувчи қисмдир. Юкстамедулляр нефронларда эса ингичка бўлим қисман юқорига ҳам кўтарилади. Ингичка бўлим диаметри 13—15 мкм бўлиб, девори ясси эпителий ҳужайраларидан иборат. Ҳужайра цитоплазмаси оч, органеллалари эса кам. Ҳужайраларнинг апикал қисми 1—2 калта микроворсиикалар тутади. Бу найча ҳужайралари орқали сув қайта сўрилади. Нефрон қовузлоғининг йўғон қисми (юқорига кўтарилувчи қисми) диаметри 30 мкм бўлган найчадан иборат бўлиб, ҳужайралари дистал бўлим ҳужайраларини эслатади.
Нефроннинг дистал бўлими. Нефроннинг дистал бўлими икки: тўғри қисм ва эгри-бугри сегментларга бўлинади. Тўғри қисм ҳужайралари кубсимон бўлиб апикал юзасида калта, микроворсинкаларга ўхшаш ўсимталар учрайди. Ҳужайранинг латерал юзасида бир-бири билан туташувчи кўп сонли ўсимталар мавжуд. Базал мембраналар бурмалар ҳосил қилиб, бурмалар орасида кристалари кўп бўлган митохондриялар ётади.
Дистал каналнинг тўғри қисмида натрийнинг факультатив реабсорцияси бўлади ва бу жараён бирламчи сийдик осмотик босимнинг пасайишига олиб келади. Натрийнинг факультатив реабсорбцияси актив жараён бўлиб, осмотик ва электрохимик градиентга қарши амалга оширилади.
Дистал каналнинг эгри-бугри қисми ҳужайралари паст цилиндрсимондир.
Йиғув найлари. Йиғув найларида бош (оқиш) ва оралиқ (қорамтир) ҳужайралар фарқланади.
Бош ҳужайралар кубсимон бўлиб, цитоплазмасида бир текис тарқалган кам сонли митохондриялар, цистерналар, вакуолалар ва везикулалардан иборат пластинкасимон комплекс, эндоплазматик тўр, эркин рибосомалар ва полисомалар учрайди.
Оралиқ (қорамтир) ҳужайралар куп микдорда кристаларга бой митохондриялар, ҳужайра ички каналчалар системаси ва везикулалар тутади. Улар тузилиши ва фаолияти жиҳатидан меъда безларининг париетал ҳужайрасини эслатади. Оралик хужайралар Н+ иони секреция килади. Сийдикнинг ацидификация қилиниши йиғув найларининг оралиқ ҳужайралари фаолияти билан боғлиқдир.
Буйракнинг эндокрин функцияси. Буйракнинг эндокрин функциясини бажарувчи ҳужайраларида асосан иккита модда — ренин ва простогландин ҳосил бўлади.
Ренин буйракнинг юкстагломеруляр аппаратида (ЮГА) да ҳосил бўлиб, у организмда ангиотензин ҳосил бўлишини таъминлайди. ЮГА эритропоэтин ҳосил бўлишида ҳам муҳим ўрин тутади.
ЮГА қуйидаги 4 хил элементдан иборат:
1) буйрак таначаларига кирувчи ва ундан чиқувчи артериолалар деворида жойлашган махсус юкстагломеруляр (ЮГ) ҳужайралар;
2) дистал найнинг шу артериялар орасида жойлашган қисмида мавжуд бўлган «зич доғ»;
3) дистал най ҳамда артериолалар орасидаги учбурчаксимон майдонда жойлашган юкставаскуляр (Гурмагтиг) ҳужайралар;
4) мезангиал хужайралар.
юкстагомеруляр ҳужайралар аферент ва эфферент артериолалар деворида жойлашган. Улар овал шаклли, ядроси юмалоқ ва кўп сонли органеллаларга эга, айникса донадор эндоплазматик тўр энг яхши ривожланган. Шунингдек, цитоплазмасида ренин сақловчи секретор доналар мавжуд. Ренин таъсирида қон босими ортади. Бундай таъсир асосида қондаги ангиотензиноген моддасининг ренин таъсирида ангиотензин I га айланиши ва ниҳоят у модданинг қон билан ўпка орқали ўтиши натижасида томирларга кучли таъсир этиш хусусиятига эга бўлган ангиотензин II га айланиши ётади.
Ренин — ангиотензин системаси тана қон томирларигагина эмас, балки буйрак қон томирларига ҳам таъсир қилиб, буйракда фильтрация жараёнини ва қон айланиш тезлигини ўзгартиради. Ренин ва ангиотензин буйрак усти безининг гормони — альдестерон синтези ва секрецияга таъсир этади. Дистал найлардаги сийдик таркибидаги натрий концентрациясинипг камайиши ўз навбатида эндотелий ҳужайралари орқали сезилади-да, ЮГА нинг иш фаолиятини кучайтиради.
Зич доғ - дистал найнинг олиб келувчи ва олиб кетувчи артериолалари орасида кисмидир. Зич дог ҳужайралари бўйчан цилиндрсимон бўлиб, цитоплазмасининг матрикси зич, ядролари ҳужайранинг ўртасида ётади, Гольжи комплексининг инверсияси кузатилади. Базал плазмолеммаси деярли бурмалар хосил килмайди.
Гурмагтиг ҳужайралари гломеруляр артериолалар ва зич дог орасида ҳосил бўлувчи конуссимон майдонда ётади. Бу ҳужайралар мезангиал ҳужайраларга тегиб ётади. Шундай қилиб, Гурмагтиг ҳужайралари бир вақтнинг ўзида юкстагломеруляр комплекснинг барча ҳужайралари билан контактда бўлувчи, уларни ўзаро бирлаштирувчи ягона компо-нентдир. Бу ҳужайралари узунчоқ, ядроси йирик ва чўзиқ шаклда, органеллалари кучсиз ривожланган.
Мезангиал ҳужайралар капиллярлар тўрлариаро жойлашган булиб, усимталарага эга. Органелларидан митохондриялар, Гольжи комплекси яхши ривожланган, донадор ретикулум цитоплазма бўйлаб бир текис тарқалган.
Функцияси: фагоцитоз, ренин ва асосий моддани хосил килишда иштирок этиш, кискариб коптокча капиллярларида кон айланишини бошкаради.
Простагландин ишловчи ҳужайралар буйракда бир-неча хил бўлиб, уларнинг ичида интерстициал ҳужайралар алоҳида ўрин тутади. Бу ҳужайралар танаси чўзилган, ундан бир-неча ўсиқлар чиқиб, бу ўсиқларнинг бир қисми нефрон қовузлоғи, найчаларини ўраса, бошқалари қон томир капиллярларини ўрайди. Интерстициал ҳужайраларнинг цитоплазмаси яхши ривожланган ҳужайра органеллаларини ва липид доналарни тутади. Бу ҳужайраларда ишланган простогландин антигипертензив: таъсир кўрсатади, яъни қон босимни пасайтиради.

Download 3.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling