Биринчи синфга қурилиш сополи (ғишт, черепица, кулолчилик буюмлари ва хакозолар) ва ўтга чидамли буюмлар. - Биринчи синфга қурилиш сополи (ғишт, черепица, кулолчилик буюмлари ва хакозолар) ва ўтга чидамли буюмлар.
- Иккинчи синфга – тош буюмлар (кислотага чидамли аппаратура, канализация трубалари, метал плиталари ва хакозо) ва чинни.
- Сопол буюмлар хом-ашёси.
- Асосий хом-ашё, бу таркибида тоғ жинслари бор лой. тоза лой каолин минералидан иборат, кимёвий таркиби қуйидаги формулага мос келади: АlО3, SiО, Н2О
- Каолин таркиби (% оғирлик)
- АlО3 39.7
- SiО 46.4
- Н2О 13.9
- Одатда сопол буюмлар тайёрлашда каолиндан ташқари такибида: кварц, дала шпати, калций карбонат, магний карбонат, темир бирикмалари ва бошқалар. Хар хил буюмлар тайёрлаш учун лой хам турли булади: чинни лойи, ўтга чидамли лой, терракат, ғишт, черепица, клинкер ва х.к.
Лойнинг энг асосий хоссаси, уни майинлиги, яъни, маълум бир миқдордаги сув билан аралашмаси хар хил шаклга келиш хусусияти ва шу шаклни қуритилган ва пиширилгандан кейин сақлаб қолиши. Дастлабки материал хоссаси ва тайёрланадиган буюм турига кура, амалиётида лойини майинлигини ошириш ёки камайтириши талаб этилади. Майинлиги кўп лойни суюлтириш учун, унга оздирувчи қўшимчалар қўшилади. Шамот, кварц, дала шпати ва бошқалар. Майинлигини купайтириш учун уни шабадалантирилади. - Лойнинг энг асосий хоссаси, уни майинлиги, яъни, маълум бир миқдордаги сув билан аралашмаси хар хил шаклга келиш хусусияти ва шу шаклни қуритилган ва пиширилгандан кейин сақлаб қолиши. Дастлабки материал хоссаси ва тайёрланадиган буюм турига кура, амалиётида лойини майинлигини ошириш ёки камайтириши талаб этилади. Майинлиги кўп лойни суюлтириш учун, унга оздирувчи қўшимчалар қўшилади. Шамот, кварц, дала шпати ва бошқалар. Майинлигини купайтириш учун уни шабадалантирилади.
- Шабадалантириш жараёни шундаки, лойни узоқ вақтга тарам-тарам қилиб ҳавога қўйилади.
- Лойни ачитиш учун уни қоронғу ертулада, 3-7 0С температурада бир неча хафта сақланади. Иккала ҳолатда ҳам сув билан алюминий оксиди бирлашиши рўй бериши керак, натижада унинг майинлиги ортади.
- Электролитда, агар ОН иони бўлса, у ҳолда лойни майинлиги кўпаяди, Н ионлари бўлса, лойнинг майинлиги камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |