XIX асрнинг бошларига келиб, ўсимликлар географияси фанининг дунёга келишида А. Гумбольдтнинг хизмати катта бўлди (1769-1859). - XIX асрнинг бошларига келиб, ўсимликлар географияси фанининг дунёга келишида А. Гумбольдтнинг хизмати катта бўлди (1769-1859).
- У «Идеи о географии растений» (1807) асарида ўсимликларнинг тарқалишида температуранинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди ва экологик характердаги бир қатор ботаник-географик ишлардан фойдаланди
- Ўсимликлар экологиясинииг кейинги ривожланиши Ер юзасида ўсимликлар қопламини ўрганишда, ўсимликшуносликнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда ва ўсимликлар физиологияси таъсири остида рўй берадиган бир қатор ўзгаришларни куза-тишда асос бўлди.
Ўрта асрларда яшаган Абу Али Ибн Сино доривор ўсимликларнинг морфологияси, номларининг келиб чиқиши, таркиби ва географиясини ўрганиб, улар тўғрисида маълумотлар қолдирган. - Ўрта асрларда яшаган Абу Али Ибн Сино доривор ўсимликларнинг морфологияси, номларининг келиб чиқиши, таркиби ва географиясини ўрганиб, улар тўғрисида маълумотлар қолдирган.
- Экологик маълумотларни XI асрда Шарқий Туркистонда яшаган Маҳмуд қошғарийнинг ишларида учратамиз. Унинг ёзган китобларида 200 та ўсимлик тўғрисида экологик, морфологик ва географик маълумотлар бор.
- Ўрта Осиё ўсимликлари ва ҳайвонларига доир ботаник ва географик маълумотларни З. Бобур асарларида учратамиз.
XX асрда экология методларининг такомиллашиши билан янги экологик омиллар - кун узунлиги, тупроқ эритмасининг реакцияси, микроэлементлар таъсири ўрганила бошланди. - XX асрда экология методларининг такомиллашиши билан янги экологик омиллар - кун узунлиги, тупроқ эритмасининг реакцияси, микроэлементлар таъсири ўрганила бошланди.
- Антропоген омилларнинг табиатга кўрсатадиган таъсирининг кучайиши натижасида экология ўрганадиган масалалар доираси кенгайди. Масалан, ҳавонинг газлар билан заҳарланиши, радиация ва бошқалар.
- Турли географик зоналарда тирик организмларнинг ташқи муҳит билан боғлиқлигини биринчи марта В. В. Докучаев аниқлайди. У табиий зоналарнинг иқлим омили билан боғлиқлигини ўрганди.
- В.И. Вернадскийнинг илмий ишларида биосфера тўғрисидаги таълимот берилиб, унда тирик организмларнинг биосферадаги роли аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |