“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли
БЕДА ТУНЛАМИ – CHLORIDIA DIPSACEA L
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Италия чигирткаси (пруси)
БЕДА ТУНЛАМИ – CHLORIDIA DIPSACEA L.
38 A GRO B A NK ЧИГИРТКАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ; УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ Беда стацияларида 12 турдаги чигирткалар учрайди. Умуман, Орол соҳилидаги ерларда 41 турдаги чигирткалар аниқланиб, шу- лардан 13 таси бедазорларда аниқланган эди (Худанов, 1998). Маълумки, чигирткалар (личинка ва етук зот шаклида) ўсимлик- ларнинг барг ва пояларини еб зиён келтиради. Айрим чигиртка кўп- лаб урчиган йиллари уларга етарлича аҳамият берилмаса, қанотлан- ган ҳашаротлар йиғилиб узоқ жойларга учиб ўтади ва йўлида учраган ҳар қандай экинни шикастлаб кетади. Майда ва катта кўлларга сероб Қорақалпоғистон ҳудуди бу ҳашаротлар учун қулай ҳисобланади. Тарихан шундай бўлиб келганки, Қорақалпоғистон ҳудудида асосан 2 турдаги чигиртка доминант бўлиб келган. Бу–сув иншоот- лари қирғоқларидаги қамишзорларда тарқалган Осиё чигирткаси (Locusta migratoria migratoria L.) ҳамда кўпроқ қизийдиган чўл ва яримчўлларда тарқалган Италия чигирткаси (пруси) – Calliptamus italicus L. Орол денгизи фожиаси туфайли, қамишзорлар ва сув сат- ҳи озайиб боргани сари чигирткалар нисбатида ҳам ўзгаришлар юз берди. Агар 1950–60- йиллари Осиё чигирткасининг зичлиги прусга нисбатан 10 баравар ортиқ бўлган бўлса (Шамуратов, Зубков, 1976), Италия чигирткаси (пруси) 39 БЕДА ЭКИНИ ЗАР АР ЛИ ОРГ АНИЗМЛАРИГ А ҚАРШИ КУР АШ ҳозирда бунинг тескариси – пруснинг сони Осиё чигирткасига нис- батан 6–8 марта ортиқ (Худанов, 1998; Гаппаров, 2002; Лачининский ва б., 2002). Алоҳида қайд қилиб ўтиш зарурки, Қорақалпоғистонда 1990- йиллардан кейин суғориладиган ерларда ғалла экиш майдонлари кескин ошганидан сўнг чигирткаларнинг Calliptamus авлодидан бош- қа намунаси – чўл пруси (C.barbarus Costa) кўплаб урчий бошлади. Бу тур чигирткалари кўпроқ эфемер бошоқли бегона ўтлар билан озиқ- ланади. Шунинг учун бу чигирткаларга қарши ишлов ўтказилаётган майдонлар ошиб бормоқда. Чунончи, 1999 йили махсус ҳимоя ўтка- зилмаган бўлса, 2000 йили – 24 минг гектар ерда, 2001 йили эса – 30 минг гектар ерда ўтказилган, яъни бу умумий ҳимояланган май- доннинг 12% ни ташкил қилади. Чигирткалар турларининг ҳудуд бўйлаб тарқалишини аниқ- лаш шуни кўрсатдики, Италия чигирткаси кўпроқ қисмини эгаллаган, Осиё чигирткаси эса кўпроқ Калинин номли платода (81,5%) ҳамда Али-аулда (56,9%) тарқалиб, қолган ерларда унинг бўлиши ўртача 27% ни ташкил этади (жадвал 5). Кўзачаларидаги тухум сонига қараб Осиё чигирткаси прусга нисбатан 3 марта ортади. Лекин унинг қўй- ган кўзачалари озроқ бўлади. Ҳар иккала асосий турларининг ривожланиш хусусиятлари ҳамда мавсумий фенокалендарлари келтирилган. Таъкидланишича, Осиё чи- гирткасига қарши кураш учун илмий-асосланган муддатлари Италия чи- гирткасига нисбатан 10–15 кун эрта (майнинг ўрталарида) вужудга келади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling