Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари 6 – 7-маърузалар


Ахборот битларининг қийматлари


Download 0.72 Mb.
bet8/10
Sana11.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1261452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6,7 маъруза Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари

Ахборот битларининг қийматлари

Ташувчи тебранишлар фазаларининг ортиши, (Δφi)

a2i -1

a2i

0

0

π/4

1

0

3π/4

1

1

– 3π/4

0

1

– π/4


Агар олдинги интервалдаги модуляцияланмаган ташувчи тебранишнинг фазасидан радиосигнал фазасининг оғиши учун φi-1 белгилаш киритилса, у ҳолда бу сигнал фазасининг оғиши ва жорий интервалдаги комплекс амплитуданинг янги қийматлари қуйидаги тенгликлар орқали аниқланади:





У ҳолда бу сигнал комплекс оғдирувчисининг ҳақиқий ва ҳаёлий қисмлари жорий 2Тc давомийликдаги вақт интервалида қуйидагига тенг бўлади:


(6.10)


(6.11)


(6.10) ва (6.11) ифодаларни каналлар символлари комплекс амплитудалари қийматлари учун яққолроқ шаклда (i – 1) ва i номерларли иккита интервалларда қуйидагича ёзиш мумкин:


(6.12)


Сўнгги ифодадан келиб чиқадики, i номерли интервалдаги фазанинг қиймати (i – 1) номерли интервалдаги радиосигнал фазасининг қийматига боғлиқ бўлади. 6.2-жадвалга мувофиқ, янги қийматлар π/2 қийматга каррали бўлади.
6.19а-расмда агар φi – 1 = kπ / 2 бўлса, , i номерли интервал учун бўлиши мумкин сигналлар нуқталари сигналлар туркуми тасвирланган.




6.19-расм. π/4-квадратурали нисбий фазавий модуляцияланган радиосигнал сигналлар туркуми


φi – 1 = kπ / 2 + π / 4 бўлгандаги ўхшаша сигналлар туркуми 6.19б-расмда тасвирланган. Бу модуляциялаш усули учун умумий сигналлар туркуми 6.19в-расмда тасвирланган. У 6.19а-расмни 6.19б-расмга қўйиш йўли билан олинади
6.19в-расмда ўтишлар йўналишлари кўрсаткичлари кўрсатилмаган, чунки ҳар бир ўтиш учун ҳар иккала томонларга йўналишлар бўлиши мумкин.
Шунингдек билиш муҳимки, бу модуляциялаш усулида ҳар бир янги ахборот битлари жуфтлиги ташувчи тебранишнинг тўлиқ бўлмаган фазасини аниқлайди, фақат i номерли интервал учун бу фазанинг (i – 1) номерли интервалдаги комплекс оғдирувчиси тўлиқ фазасига нисбатан ортишини аниқлайди. Бундай модуляциялаш усуллари нисбий усуллар дейилади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling