Сирдарё бизнес акселератор


Download 15.16 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi15.16 Kb.
#1301051
Bog'liq
Аризага жавоб 1 (2)


Ҳурматли Диёра Нурматуллаевна!

Сизнинг, “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори С.Махмудовнинг хатти-ҳаракатлари ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб ёзган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.


Мурожаатингизда келтирилган важларни ўрганиш мақсадида, “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори С.Махмудовга нисбатан 2021 йилнинг 6 сентябрь куни Сизнинг иштирокингизда хизмат текшируви ўтказилди.
Ўтказилган хизмат текшируви давомида, Сиз “Бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори Б.Каримованинг №12-сонли буйруғига асосан 2020 йил 2 октябрдан Марказда иш юритувчи лавозимида фаолият юритиб, меҳнат фаолиятингиз давомида Сиз томонингиздан меҳнат ва ижро интизомига мунтазам риоя этилмаганлиги, ҳар куни ишга белгиланган вақтдан кеч қолмасдан келиш ҳақидаги меҳнат шартномасида кўрсатилган қоидаларга амал қилинмаганлиги ва бу ҳолатлар ўрганиш даврига қадар давом этиб келаётганлиги, шунингдек, С.Махмудов томонидан иш жараёнида Сиз билан раҳбар ва ходим муносабатида мулоқот қилинганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йилнинг 28 июлдаги “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 198-сон буйруғига асосан Марказнинг штат жадвалидаги иш юритувчи (администратор) иш ўрни қисқартирилганлиги сабабли, жорий йилнинг
11 август куни Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳамда Меҳнат кодексининг 102-моддасида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин бериладиган 2 (икки) ойлик муддатни ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда пуллик компенсация билан алмаштиришингиз мумкинлиги тўғрисида Сизга огоҳлантириш хати берилган. Бироқ, Сиз 2 (икки) ойлик компенсация ўрнига шу муддат доирасида иш фаолиятингизни давом эттиришни маълум қилгансиз.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўрганилиб, Сизга нисбатан “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори С.Махмудов томонидан ишдан бўшатиш борасида меҳнат қонунчилигида белгиланган нормалар бузилмаганлиги ва ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса берилган.
Бундан ташқари, “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази ва “DIYORA STUDY” ўқув маркази ўртасида 2021 йилнинг
29 апрель куни Сирдарё тумани, Ёшлик МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Марказ биносининг 213-хонасини, жиҳоз ва техник буюмлари билан бирга ижарага бериш тўғрисида икки томонлама №6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Ўрганиш давомида аниқланишича, ижара шартномасида иккинчи томон сифатида “DIYORA STUDY” ўқув маркази кўрсатилган бўлсада, бироқ томонларнинг юридик манзили ва реквизитлари берилган мазкур шартноманинг 8-боб қисмида - ижарага олувчи “DIYORA STUDY” ўқув маркази эмас, “Ширалиев Даврон Нурматулло ўғли” деб кўрсатилганлиги ҳамда шартнома тузилгандан бекор қилинган вақт оралиғида ижарага олинган мулк Д.Ширалиев томонидан фойдаланилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини ижарага олувчи томондан бузилишига сабаб бўлган, натижада мазкур шартнома ижарага берувчи томондан бир томонлама бекор қилинишига асос бўлган.
Хизмат текшируви натижаларига кўра, мурожатингизда кўрсатиб ўтилган С.Махмудовнинг Сизга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ важларингиз ўз тасдиғини топмади.
Юқоридаги масала юзасидан тегишли тартибда фуқаролик судига, ушбу жавоб хатидан норози бўлган тақдирингизда тегишли органга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Download 15.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling