Сирдарё бизнес акселератор
Download 14.71 Kb.
|
Аризага жавоб 1
Ҳурматли Диёра Нурматуллаевна! Сизнинг, “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори С.Махмудовнинг хатти-ҳаракатлари ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб ёзган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди. Мурожаатингизда келтирилган важларни ўрганиш мақсадида, “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори С.Махмудовга нисбатан Инновациялар Миллий офис Бош директорининг №20-хs-сонли буйруғига асосан 2021 йилнинг 6 сентябрь куни хизмат текшируви ўтказилди. Ўтказилган хизмат текшируви давомида, Сиз “Бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори Б.Каримованинг 2020 йил 2 октябдаги №12-сонли буйруғига асосан Марказга иш юритувчи лавозимига ишга қабул қилингансиз. Меҳнат фаолиятингиз давомида Сиз томонингиздан меҳнат ва ижро интизомига мунтазам риоя қилинмаганлиги, ҳар куни ишга белгиланган вақтдан кеч келмаслик ҳақидаги ички тартиб қоидаларга бўйсинмаганлигингиз ва бу ҳолатлар ҳозирги кунга қадар давом этиб келаётганлиги, Марказ директори С.Махмудов ва ходимлар бўлими назоратчиси А.Зарипова томонидан оғзаки равишда бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилганлиги, шунингдек, С.Махмудов томонидан иш жараёнида Сиз билан раҳбар ва ходим муносабатида мулоқот қилинганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йилнинг 28 июлдаги “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 198-сон буйруғига асосан Марказнинг штат жадвалидаги иш юритувчи (администратор) иш ўрни қисқартирилганлиги сабабли, жорий йилнинг 11 август куни Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисм 1-бандига асосан Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳамда Меҳнат кодексининг 102-моддасида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин бериладиган 2 (икки) ойлик муддатни ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда пуллик компенсация билан алмаштиришингиз мумкинлиги тўғрисида Сизга огоҳлантириш хати берилган. Лекин Сизнинг хоҳишингизга биноан 2 (икки) ойлик компенсация ўрнига иш фаолиятингиз жорий йилнинг 11-октябрь кунига қадар давом эттирилиши белгиланди. Меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўрганилиб, Сизга нисбатан “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази директори С.Махмудов томонидан ишдан бўшатиш борасида меҳнат қонунчилигида белгиланган нормалар бузилмаганлиги ва ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса берилган. Бундан ташқари, “Сирдарё бизнес акселератор” ўқув-амалий маркази ва “DIYORA STUDY” ўқув маркази ўртасида 2021 йилнинг 29 апрель куни Сирдарё тумани, Ёшлик МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Марказ биносининг 213-хонасини, жиҳоз ва техник буюмлари билан бирга ижарага бериш тўғрисида икки томонлама №6-сонли ижара шартномаси тузилган. Ўрганиш давомида аниқланишича, ижара шартномасида иккинчи томон сифатида “DIYORA STUDY” ўқув маркази кўрсатилган бўлсада, бироқ томонларнинг юридик манзили ва реквизитлари берилган мазкур шартноманинг 8-боб қисмида - ижарага олувчи “DIYORA STUDY” ўқув маркази эмас, “Ширалиев Даврон Нурматулло ўғли” деб кўрсатилганлиги ҳамда шартнома тузилгандан бекор қилинган вақт оралиғида ижарага олинган мулк Д.Ширалиев томонидан фойдаланилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини ижарага олувчи томондан бузилишига сабаб бўлган, натижада мазкур шартнома ижарага берувчи томондан бир томонлама бекор қилинишига асос бўлган. Хизмат текшируви натижаларига кўра, мурожатингизда кўрсатиб ўтилган С.Махмудовнинг Сизга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ важларингиз ўз тасдиғини топмади. Юқоридаги масала юзасидан тегишли тартибда фуқаролик судига, ушбу жавоб хатидан норози бўлган тақдирингизда тегишли органга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. Download 14.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling